← Назад
Решение #597993 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 03, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 май
4-1501-2304/3572-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
Ж.Хасанов (ишончнома асосида), Ғ.Рахимов (собиқ жамият раҳбари) иштирокида,
жавобгардан вакиллар иштирок этмаган ҳолда, даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri"
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – «Фозилжон
Рустамжон замини» фермер хўжалиги ҳисобидан 42 469 604 сўм асосий қарз ва суд
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси жавобгар «Фозилжон Рустамжон замини» фермер хўжалигидан
(бундан буён матнда Фермер хўжалиги деб юритилади) 42 469 604 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъвони қаноатлантиришни сўраб,
кластер томонидан жавобгарга ғаллани етиштириши учун зарур бўлган минерал
ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи учун ва Фермер хўжалиги
банкдан олган кредитига пул маблағи ўтказиб берилганини, жавобгар фьючерс
шартномаси бўйича кластерга 128 тонна ғалла топшириши лозим бўлганини,
кластерни Миндонобод м.ф.й. ҳудудидаги “Фарғона агрокимёҳимоя” АЖдан ижара
олинган омборига ғаллани топширмасдан шартномавий мажбуриятларини
бажармаганини, жавобгарни кластер олдида кўрсатилган хизматлар ва бошқа
харажатларидан 42 469 604 сўм қарзи борлигини, тарафлар ўртасида тузилган
фючерс шартномаси сақланмаганлиги, даъво аризасидаги жавобгарни манзили
Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси маълумот базасидан олиб
кўрсатилганини тушунтириб ўтишди.
Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими
жавобгарни давлат рўйхатидан ўтган ҳамда даъво аризасида келтирилган
манзилларга юборилган. Шунингдек, суднинг чақирув қоғози даъвогар вакиллари
томонидан жавобгарга шахсан етказиб берилган ва бу ҳақда ундан тилхат олиниб,
судга тақдим қилинган, лекин вакиллари судга келишмади. Суд жавобгар тегишли
тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва
170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
мумкин деб топди.
Суд ишда
даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" МЧЖ (тайёрловчи) ва жавобгар Фермер
хўжалиги ўрталарида 2021 йил 22 февраль куни 70-сонли “Ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси” тузилган. Шартнома даъвогар корхонада сақланмаганлиги сабабли
судга тақдим қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар 2021 йилни ғалла ҳосилини етиштириш учун АТБ “Агробанк”
томонидан Фермер хўжалигига ажратилган 119 979 000 сўм
кредит қарзи,
“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ томонидан етказиб берилган дон уруғлиги учун
21 495 934 сўм, техника, механизация ва бошқа хизматларни ҳамда ҳаражатларини
қоплаш учун 77 901 659,36 сўм пул маблағини ўтказиб берган. Жавобгар даъвогарга
шартномада кўрсатилган ғаллани тўлиқ топширмаган ва даъвогар олдидаги
42 469 604 сўм қарзини қоплаб бермаган. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга
тақдим қилинган солиштирма далолатнома, счёт фактуралар ва ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасидаги 42 469 604 сўм асосий қарз
суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим
топади.
Суд
ИПК
118-моддасига
мувофиқ
суд
харажатлари
даъвони
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлардан ундирилади. Шу
сабабли суд жавобгар ҳисобидан 849 392,08 сўм давлат божини ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар
«Фозилжон
Рустамжон
замини»
фермер
хўжалигидан
42 469 604 сўм асосий қарз ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига жавобгар «Фозилжон Рустамжон замини» фермер хўжалигидан
849 392,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «Фозилжон Рустамжон замини» фермер хўжалигидан 30 000 сўм
почта харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир ойлик
муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Х.Жамолиддинов