← Назад
Решение #597996 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 13 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| онуни | 38 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 990 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2220/12901-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Султонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Усмонов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Р.Садиков (2022 йил 13 майдаги 70-сонли ишончнома асосида), Н.Яхшиев
(2023 йил 10 январдаги ишончнома асосида), жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимияти
вакили А.Ахмаджонов (2022 йил 22 июндаги 13/5-сонли ишончнома асосида),
жавобгар Юнусобод туман ҳокимияти вакили И.Хамиджонов (2023 йил
10 январдаги 01-11/55-cонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси
(даъвогар “Strong Building” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг
жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлигидан 10 418 773 754 сўм етказилган зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 сентябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)нинг “Strong Building”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар
ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 10 418 773 754 сўм
етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 27 майдаги ажрими билан ишга Юнусобод туман
ҳокимлиги жавобгар сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 29 апрелдаги ва 22 июндаги ажримлари билан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иш бўйича низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 10 418 773 754 сўм давлат божи (аслида сўралган зарар) ва 21 600 сўм
почта харажати, шунингдек жавобгардан республика бюджетига 208 375 475,08 сўм
давлат божи ундирилган, даъво талабининг жавобгар Юнусобод туман ҳокимлигига
нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги
қарор қабул қилинган. Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво талабини
қаноатлантириш рад этилган. Даъвогардан республика бюджетига ишни биринчи
инстанция судида кўрилиши учун 208 375 475,8 сўм, ишни апелляция инстанция
судида кўрилиши учун 104 187 737,54 сўм ундирилган. Даъвогардан жавобгар
Тошкент шаҳар ҳокимияти фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан
норози бўлиб, Палата касссация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги 1326-сонли қарори билан кам
таъминланган, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ва навбатда
турган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида кўп қаватли турар жой
биноларини қуриш бўйича ташаббус билдирган юридик шахслар томонидан мазкур
қарорга илова қилинаётган чегара жадвалига асосан, Юнусобод тумани,
13-мавзедаги 246-сонли ўрта мактаб таълим муассасаси ёнида 0,075 гектар ер
майдони кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун чегара режасига асосан
тадбиркорга ажратилиши белгиланганлиги, мазкур қарорнинг 4-бандида ташаббус
билдирган юридик шахсларнинг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 15 августдаги ПФ-1511-сонли Фармонида инвестор
кунида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари ажратиш юзасидан таклиф
киритиш белгиланганлиги, мазкур Фармонда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг
2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция
муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул
қилинганлиги, инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича
инвестиция келишуви асосида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан давлат
мулки объектларини, шу жумладан фойдаланилмаётган объектларни уларнинг
майдони ҳажмидан қатъи назар ажратиб бериш белгиланганлиги, даъвогар кўп
қаватли турар жой биноларини қуриш ташаббуси билан чиқишининг асосий сабаби,
унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги
ПФ-1511-сонли Фармони ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги
1326-сонли қарори билан тадбиркорлик мақсадлари учун бошқа бир ҳудуддан ер
ажратиб берилиши лозим бўлганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 15 августдаги ПФ-1511-сонли Фармонида айнан ер ажратиб бериш
назарда тутилганлиги, бироқ ҳокимият томонидан унга ер ажратилмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 13-моддасида тадбиркорлик субъектлари ва давлат
органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар,
шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда
қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага
келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар
тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилиши белгиланганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, уни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида жавобгарлар вакиллари кассация шикоятига эътироз
билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида Палата, Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги Ғазначилиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги хабардор қилинган бўлсалар-да, улардан вакиллар
иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент
шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йи 15 августдаги ПФ-5511-сонли Фармонининг
2-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг
2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция
муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул
қилинган. Жумладан, инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари
бўйича инвестиция келишуви асосида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан
давлат мулки объектларини, шу жумладан фойдаланилмаётган объектларни
уларнинг майдони ҳажмидан қатъи назар бериш белгиланган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар жой
бинолари қуриш учун ер майдонлари ажратиб бериш ҳақида” 2018 йил
10 сентябрдаги 1326-сонли қарорининг 4-бандида ташаббус билдирган юридик ва
жисмоний шахсларнинг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 15 августдаги ПФ-5511-сонли Фармонига асосан
инвестор кунида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари ажратиш юзасидан
таклиф киритиш белгиланган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил
18 октябрдаги 1499-сонли қарори ижроси тўғрисида” 2018 йил 14 ноябрдаги қарори
билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги 1326-сонли қарорининг
иловасидаги 9 ва 10-позициялари янги таҳрирда ўзгартирилган, яъни Юнусобод
тумани, 13-мавзеси, 246-сонли ўрта мактаб таълим муассасаси ёнида 0,075 гектар
чегара режаси белгиланган.
Демак, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги 1326-сонли
қарори билан кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож
ва навбатда турган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида кўп қаватли
турар-жой биноларини қуриш бўйича ташаббус билдирган юридик шахслар
томонидан мазкур қарордаги чегара жадвалга асосан, Юнусобод тумани,
13-мавзедаги 246-сонли ўрта мактаб таълим муассасаси ёнида 0,075 гектар ер
майдони кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун чегара режасига асосан
тадбиркорга ажратилиши қайд этилган.
Бундан ташқари, 2018 йил 22 октябрдаги Юнусобод туман ҳокимияти,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тадбиркор “Temur Malik”
масъулияти чекланган жамияти (ҳозирда “Strong Building” масъулияти чекланган
жамияти деб номланади) ўртасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни уй-жой
билан таъминлаш юзасидан ўзаро Келишувга асосан, Юнусобод туман ҳокимияти
томонидан даъвогарга Юнусобод тумани, 13-мавзедаги 246-сонли ўрта мактаб
таълим муассасаси ёнида 0,075 гектар ер майдони кўп қаватли турар жой бинолари
қуриш учун ер ажратиб берилиши лозим бўлган.
Мазкур Келишувда қурилиши тугалланган 43 та хонадондан иборат бўлган
кўп қаватли турар-жой биносидан 36 та хонадон Юнусобод тумани ҳокимияти
тасарруфига ўтказилиши ва ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий
ҳимояга муҳтож оилаларга Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда махсус
комиссиянинг хулосасига асосан фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилиши, ҳокимлик
турар жой биносидан 3 та 3 хонали ва 2 та 2 хонали, жами 5 та хонадонни вазирлик
балансига ногиронлиги бўлган, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож
оилаларга топшириш учун ўтказилиши кўрсатилган.
Юнусобод туман ҳокимияти томонидан даъвогарга берилган Юнусобод
тумани, 13-мавзедаги 246-сонли ўрта мактаб таълим муассасаси ёнида 0,075 гектар
ер майдонида кўп қаватли турар-жой бинолари қуриб битказилган ва Юнусобод
туман ҳокимининг 2019 йил 15 ноябрдаги 3336-сонли қарори билан қуриб
битказилган кўп қаватли уйга 69-сон тартиб рақами берилган. Мазкур уй-жой
Юнусобод туман ҳокимиятининг балансига ўтказилган.
Юнусобод туман ҳокимининг “Юнусобод тумани, 13-мавзе, 69-уйнинг
хонадонларини “коммунал фонд” сифатида ижара шартномаси асосида ажратиш
тўғрисида” 2020 йил 7 июлдаги 1072-сонли қарорида “Меҳрибонлик уйи”
битирувчиларига “коммунал фонд” сифатида ижара шартномаси шартлари асосида
ажратилиши турар-жой учун далолатнома (ордер) ҳамда турар-жойни ижарага
бериш шартномаси расмийлаштирилиши белгиланган.
Юнусобод тумани, 13-мавзедаги 246-сонли ўрта мактаб таълим муассасаси
ёнида 0,075 гектар ер майдонида амалга оширилган қурилиш ишлари даъвогар
ҳисобидан амалга оширилган. Қурилиш ишлари учун 10 418 773 754 сўм пул
маблағлари сарфланганлиги даъвогар томонидан тақдим этилган “Махсус назорат
ўлчови” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 24 мартдаги назорат ўлчови
хулосаси билан тасдиқланади.
Даъвогар қурилиш ишлари якунлари бўйича тадбиркорлик мақсадлари учун
унга ер майдони ажратилмаганлигини асос қилиб, қурилиш ишлари учун сарфлаган
харажатларни ундириш мақсадида иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Демак, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йи 15 августдаги ПФ-5511-сонли Фармони ва Тошкент шаҳар ҳокимининг
2018 йил 10 сентябрдаги 1326-сонли қарори билан даъвогарга қурилиш ишлари
якунлари бўйича тадбиркорлик мақсадлари учун бошқа ҳудуддан ер ажратилиши
белгиланган бўлган. Бироқ, даъвогарга бошқа ҳудуддан тадбиркорлик мақсадлари
учун ер майдони ажратиб берилмаган.
Биринчи инстанция суди даъвогарга белгиланган тартибда ер майдони
ажратиб берилмаганлигини асос қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳомийлик
тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига асосланиб, даъвогарнинг низо объектида
амалга оширган қурилиш ишлари ихтиёрий беғараз ёрдам (фаолият) эканлигини
қайд этган.
Юқоридаги ҳужжатларда даъвогар томонидан қурилиши белгиланган тураржой биноси беғараз ёрдам эканлиги кўрсатилмаган, балки тадбиркорлик
мақсадлари учун ер майдонлари ажратиш бўйича таклиф киритилиши белгиланган
бўлса-да, мазкур ҳолатда, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги
1326-сонли қарори билан тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари ажратиш
юзасидан таклиф киритилиши белгиланиши, даъвогарга бошқа бир ҳудуддан ер
майдонлари ажратилишини англатади.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди даъвони қаноатлантиришни
рад этишда 2018 йил 22 октябрда тузилган Келишувда даъвогарнинг ҳомийлиги
эвазига Тошкент шаҳар хокимлиги томонидан ер ажратиб берилиши масалалари
кўзда тутилмаганлигини асос қилган.
Бироқ, Келишувда даъвогар ишларни ҳомийлик эвазига бажариши
кўрсатилмаган, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йи
15 августдаги ПФ-5511-сонли Фармони ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил
10 сентябрдаги 1326-сонли қарори билан тадбиркорлик мақсадлари учун ер
ажратилиши белгиланганлиги апелляция инстанцияси судининг эътиборидан четда
қолган.
Шунинг учун, даъвогар тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдони
ажратилишига ишонган ҳолда Юнусобод тумани, 13-мавзедаги 246-сонли ўрта
мактаб таълим муассасаси ёнида 0,075 гектар ер майдонида кўп қаватли турар-жой
биноларини қуришни бошлаган ва даъвогар томонидан қуриб битказилган бино
тегишли тартибда Юнусобод туман ҳокимиятига топширилган.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 38-моддасида тадбиркорлик фаолияти
субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан, бой берилган фойда бу
зарарни етказган шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши кераклиги белгиланган.
Бундан кўринадики, даъвогар томонидан қурилган қурилиш ишлари ўрнига
бошқа ҳудуддан тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдони ажратиб берилмаслиги
оқибатида даъвогарга зарар етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
ФКнинг 990-моддасининг биринчи қисмига асосан, давлат органларининг,
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари
натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор
шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.
Демак, биринчи инстанция суди Палатанинг даъвогар манфаатида киритган
даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишни кассация тартибида
кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан
моддий ҳуқуқ номалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига
риоя этилганлигини иш материаллари билан текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган.
Қад этилганларга кўра, судлов ҳайъати Палатанинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимияти
зиммасига юклатилади. Тошкент шаҳар ҳокимиятидан республика бюджетига ишни
апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 208 375 475 сўм
(10 418 773 754 х 2%) давлат божи ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигидан даъвогар
фойдасига 51 600 (21600 + 30 000) сўм почта харажатлари ундирилади.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида, агар ижро этилмаган суд ҳужжати
бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида
янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан
қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати
бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул
қилиши белгиланган.
Шу боис, Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 сентябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303, 343-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий
бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
7
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
29 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув
қарори ўз кучида қолдирилсин.
Тошкент шаҳар ҳокимиятидан:
- республика бюджетига 208 375 475 сўм давлат божи;
- “Strong Building” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 51 600 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
29 сентябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов