← Назад
Решение #598000 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 03, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 май
4-1501-2304/3571-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакиллари Ж.Хасанов (ишончнома асосида), Ғ.Рахимов (собиқ жамият
раҳбари)иштирокида, жавобгардан вакиллар иштирок этмаган ҳолда, даъвогар
"Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар – «Азиза Дилшод Барака» фермер хўжалиги
ҳисобидан 61 211 495 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчиси жавобгар «Азиза Дилшод Барака» фермер хўжалигидан
(бундан буён матнда Фермер хўжалиги деб юритилади) 61 211 495 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъвони қаноатлантиришни сўраб,
кластер томонидан жавобгарга ғаллани етиштириши учун зарур бўлган минерал
ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи учун ва Фермер хўжалиги
банкдан олган кредитига пул маблағи ўтказиб берилганини, жавобгар фьючерс
шартномаси бўйича кластерга 88,9 тонна ғалла топшириши лозим бўлганини,
кластерни Миндонобод м.ф.й. ҳудудидаги “Фарғона агрокимёҳимоя” АЖдан
ижара олинган омборига ғаллани топширмасдан шартномавий мажбуриятларини
бажармаганини, жавобгарни кластер олдида кўрсатилган хизматлар ва бошқа
харажатларидан 61 211 495 сўм қарзи борлигини, даъво аризасидаги жавобгарни
манзили Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси маълумот базасидан олиб
кўрсатилганини тушунтириб ўтишди.
Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими
жавобгарни давлат рўйхатидан ўтган ҳамда даъво аризасида келтирилган
манзилларга юборилган. Шунингдек, суднинг чақирув қоғози даъвогар вакиллари
томонидан жавобгарга шахсан етказиб берилган ва бу ҳақда ундан тилхат олиниб,
судга тақдим қилинган, лекин вакиллари судга келишмади. Суд жавобгар
тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд ишда
даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" МЧЖ (тайёрловчи) ва жавобгар Фермер
хўжалиги ўрталарида 2021 йил 22 февраль куни 85-сонли “Ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси” тузилган. Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган.
Шартноманинг 1.2-бандида Фермер хўжалиги давлат эҳтиёжи учун бир
тоннасини 1 550 000 сўмдан жами 61,8 тонна бошоқли дон, 1.3-бандида Фермер
хўжалиги тайёрловчи-кластерга бир тоннасини 2 040 000 сўмдан жами 27,1 тонна
ғалла топшириш; шартноманинг 3.2-бандида
Фермер хўжалиги
уруғлик
қийматининг 70 фоизини олдиндан, қолган 30 фоизини уруғликни олган кунидан
бошлаб 60 кунда кечиктирмасдан тўлаб бериш; шартноманинг 2.4-бандида
тайёрловчи-кластер Фермер хўжалигини уруғлик билан таъминлаш, маҳсулотни
қабул қилиш, ҳақини тўлаш, маҳсулотни қабул қилиш жойига ташиб келтириш
бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш, дон қийматининг 100 фоизи
миқдорида ажратилган имтиёзли кредитларни Фермер хўжалиги маҳсулот
етиштириш харажатларини молиялаштиришга бунак сифатида йўналтириш,
кластер учун сотиладиган ғаллани етиштириш учун ўз айланма маблағлари
ҳисобидан қўшимча харид қилинадиган маҳсулот қийматининг 50 фоизидан кам
бўлмаган миқдорда қўшимча маблағ ажратиш, хўжаликдан харид қилинган
бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар
тўлиқ амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган.
Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот
етказиб бериш шартномасини тури бўлиб, унга асосан шартнома тарафлари ўзаро
мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, шартномага асосан тайёрловчи-кластер
Фермер хўжалиги томонидан мавсумда етиштирилган ғаллани белгиланган
нархда сотиб олиши, иккинчи тараф - Фермер хўжалиги эса қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини давлат хариди бўйича ва тайёрловчи-кластерга
шартномада
келишилган миқдорлар ва нархларда етказиб бериши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар 2021 йилни ғалла ҳосилини етиштириш учун АТБ “Агробанк”
томонидан Фермер хўжалигига ажратилган 105 585 000 сўм кредит қарзи,
“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ томонидан етказиб берилган дон уруғлиги учун
35 028 524 сўм, техника, механизация ва бошқа хизматларни ҳамда
ҳаражатларини қоплаш учун 52 774 005 сўм пул маблағини ўтказиб берган.
Жавобгар даъвогарга шартномада кўрсатилган ғаллани тўлиқ топширмаган ва
даъвогар олдидаги 61 211 495 сўм қарзини қоплаб бермаган. Солиштирма
далолатномада ушбу қарздорликнинг 6 002 394,92 сўм қисми Фарғонаагрокимё
АЖ Марғилон туманлараро филиалининг 2021 йил 1 март кунги 18-сонли хатига
асосан, 1 637 398,88 сщм ыисми 10-сонли счёт фактурага асосан вужудга
келганлиги кўрсатилган бўлсада, лекин ушбу қарздорликни тасдиқловчи
далилларни даъвогар судга тақдим қила олмади.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни
мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида
далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасидаги 61 211 495 сўм асосий
қарз суммасидан 7 639 793,8 сўм қисмини чегириб ташлаб, 53 571 701,2 сўм
қисмини қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ИПК 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари даъвони
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлардан ундирилади. Шу
сабабли даъвонинг қаноатлантирилган қисми 53 571 701,2 сўмга мутаносиб
равишда ҳисобланган 1 071 434,02 сўм давлат божини жавобгардан, даъвонинг
қаноатлантириш рад қилинган 7 639 793,8 сўм қисмига мутаносиб равишда
ҳисобланган 152 795,8 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган жамияти
фойдасига жавобгар «Азиза Дилшод Барака» фермер хўжалигидан 53 571 701,2
сўм асосий қарз ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган
жамиятидан 152 795,87 сўм, жавобгар «Азиза Дилшод Барака» фермер
хўжалигидан 1 071 434,02 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «Азиза Дилшод Барака» фермер хўжалигидан 30 000 сўм почта
харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига
бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга
ҳақли.
Раислик этувчи
Х.Жамолиддинов