Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3837 Дата решения 05.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Ўктамхон Коммунал Сервис уй-жой мулкдорлари ширкати
Source ID 1082665 Claim ID 3282505 PDF Hash 9f3388e47544edc2... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 64 13, 244 64 14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2021 йил 5 май 4-1501-2302/НОМИ-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова даъвогар НОМИнинг жавобгар “НОМИдан 2 363 262 сўм солиқдан бўлган қарзи ундирувини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “НОМИдан 2 363 262 сўм солиқдан бўлган қарзи ундирувини мол-мулкига қаратишни сўраган. Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган. Суд, иш ҳужжатларидаги далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Солиқ органининг маълумотларга кўра, 2022 йил 24 март куни ҳолатига солиқ тўловчининг 2 363 262 сўм солиқ қарзи бўлган. Солиқ органининг солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномасига жавобгар эътироз билдирган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 22-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ тўловчига, жумладан, белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаш мажбурияти юклатилган. СК 119-моддасига асосан “Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг 120-122моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 123-124-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.” СК 123-моддасининг олтинчи қисмида “Солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкин”, деб белгиланган. Суд жавобгар ихтиёрий равишда солиқ қарзини қопламагани учун даъвони қаноатлантириб, 2 363 262 сўм солиқ қарзи ундирувини жавобгарнинг мол-мулкига қаратишни, шунингдек жавобгар ҳисобидан давлат божини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар “НОМИдан 2 363 262 сўм солиқдан бўлган қарзини ундируви унинг мол-мулкига қаратилсин. Жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Д.С. Акрамова