Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2301/1132 Дата решения 05.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KICHIK SANOAT ZONALARINI BOSHQARISH BO`YICHA YAGONA DIREKTSI Ответчик / Подсудимый VODIY TOMORQA XIZMAT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1087437 Claim ID 3263612 PDF Hash feb1c9318fae8a5b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 148-моддаси ИПК 148 law
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 05 май 4-1502-2301/1132-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Камолов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси манфаатида жавобгар – "Водий томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 19 октябрь кунги 156-сонли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси манфаатида Қўқон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – "Водий томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаларини бекор қилиш ва жавобгардан 75 129 900 сўм ижара тўловларини ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган. Қўқон тумарнлараро иқтисодий судининг 4-1502-2301/954-сонли ажрими билан даъво аризаси иш юритувга олиниб, иқтисодий иш қўзғатилган. Суднинг 2023 йил 31 март кунги ажрими билан жавобгарга нисбатан 2020 йил 19 октябрь кунги 156-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби алоҳида иш юритишга ажратилиб, 4-1502-2301/1132-рақами берилиб, ушбу иқтисодий иш зсудловга тегишлилик қоидаларига кўра Фарғона туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар шартномада олган мажбуриятини бажармаѐтганлиги, жавобгар бир неча маротаба қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгардан вакиллар иштирок этмади. Жавобгар номига берилган суд чақирув қоғози даъвогар вакиллари томонидан жавобгар манзилига борилиб, вакилларига топширилган. Шу сабабли суд ИПК 128, 170-моддаларини қўллаб, суд мажлисини жавобгар вакиллари иштирокисиз ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига кўра, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция (Ижарага берувчи) ва «Водий томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти (Ижарага олувчи) ўртасида 2020 йил 19 октябрь куни 156-сонли Ер участкасини узоқ муддатга ижара бериш бўйича шартнома тузилган. Ижара шартномасининг 1.2-бандида Ижарага олувчи Ижарага берувчига ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 7.2-бандида шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ѐки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилиши кўрсатилган. Ижарага олувчи «Водий томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти шартномада олган мажбуриятларини бажармаган деб, ижара тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган деб даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъво аризасига илова қилинган 2022 йил 1 декабрь кунги 416-сонли талабномада даъвогар инвестиция талаблари бажарилмаѐтганлиги сабабли барча шартнома ва келишувларни бекор қилиш учун жавобгарни ўз манзилига таклиф этган. Даъвогар 2022 йил 2 декабрь кунги 286-сонли талабномасида жавобгардан 79 390 917,6 сўм ижара тўловидан бўлган қарздорликни тўлаб қўйиш талаб қилинган. ФК 384-моддасига кўра Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ѐки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ѐки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ѐки таклифда кўрсатилган ѐхуд қонунда ѐинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Респуь\бликаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги ―Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида‖ги 203-сонли қарорининг 19-бандида мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ѐхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ѐхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиѐрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. ИПК 107-моддаси биринчи қисми 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ѐки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши кўрсатилган. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида ―Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради‖ деб белгиланган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда жавобгар билан шартномани бекор қилиш ҳақидаги қонун талабларига риоя қилмаган. Бундай ҳолда суд, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ 3 000 000 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 118, 148, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция ҳисобидан 3 000 000 сўм давлат божи Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилсин. Даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекция томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья: Х.Жамолиддинов