← Назад
Решение #598214 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2302/765-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 май
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида,
тарафларсиз, даъвогар “G’ALLA-ALTEG” АЖнинг жавобгарлар
“SAMSARAK SHIRIN SUT” МЧЖ ва
“PROUD SJS” ХК
ҳисобидан 26.449.430 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“G’ALLA-ALTEG” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SAMSARAK SHIRIN
SUT” МЧЖ ва “PROUD SJS” ХК
(бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
26.449.430
сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 25 апрелдаги ажрими билан
“Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва низонинг
предметига
нисбатан
мустақил
талаблар
билан
арз
қилмайдиган учинчи шахс “Ўзбекистон Республикаси товархом ашё биржаси” АЖ суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси
ўзига
юборилган
ажримнинг
кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади.
Даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлиси вақти ва
жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган ҳамда
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс “Ўзбекистон Республикаси товархом ашё биржаси” АЖга суд ажрими етказилган.
ИПК
170-моддасининг
иккинчи
қисмида
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
ИПК
170-моддасининг
учинчи
қисмида
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони даъвогар,
жавобгарлар ва низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “Ўзбекистон
Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (мижоз) ва
жавобгар “PROUD SJS” ХК (брокер) ўртасида 2022 йил 3
октябрда 2-сонли юқори ликвидли маҳсулотларни биржа
савдолари орқали сотиш ва сотиб олиш учун 2-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан “Брокер” “Мижоз” номидан
ва унинг ҳисобидан ЎзРМХБ ОАЖ (келгусида рўйхатга
олувчи)да фаолият юритиб, ЎзРМХБ савдосига чиқарилган
маҳсулотларни белгиланган мукофот пули эвазига сотиш ва
сотиб олиш ишларини амалга оширади.
Ушбу шартномага асосан 2022 йил 10 октябрда даъвогар
номидан жавобгар “PROUD SJS” ХК ва жавобгар “SAMSARAK
SHIRIN SUT” МЧЖ номидан “OQSHOM PLYUS” МЧЖ
ўртасида 5848927-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра асосан даъвогар
жавобгар “SAMSARAK SHIRIN SUT” МЧЖга 13 тонна
33.943.000 сўмлик омухта ем (кормосмесь ГАГ-14)ни етказиб
бериш, жавобгар “SAMSARAK SHIRIN SUT” МЧЖ етказиб
берилган маҳсулот учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шунга
мувофиқ
даъвогар
томонидан
жавобгар
“SAMSARAK SHIRIN SUT” МЧЖга жами 33.943.000 сўмлик
омухта ем (кормосмесь ГАГ-14) етказилган.
Жавобгар “SAMSARAK SHIRIN SUT” МЧЖ 2022 йил 10
октябрдаги 4513/36-сонли юк хати асосида 2,87 тонна
7.493.570 сўмлик ва 2022 йил
10 октябрдаги
4506/36-сонли юк хати асосида 10,13 тонна 26.449.430
сўмлик, жами (7.493.570+26.449.430) 33.943.000 маҳсулотни
қабул қилиб олган.
Етказилган маҳсулот учун
жавобгар “SAMSARAK
SHIRIN SUT” МЧЖ томонидан даъвогарга 7.493.570 сўмлик
ҳақ тўланиб қолган, қолган 26.449.430 сўмлик қисми бўйича
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгар “SAMSARAK SHIRIN SUT”
МЧЖга 2022 йил 10 октябрда 4506/36-сонли 26.449.430
сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган.
Даъвогарнинг 26.449.430 сўмлик қарздорликни тўлаб
бериши ҳақидаги талабномаси жавобгар “SAMSARAK SHIRIN
SUT” МЧЖ томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ишдаги
мавжуд
ҳужжатлар
ҳамда
даъвогар
ва
жавобгарлар вакилларининг аввалги суд мажлисида берган
тушунтиришлари, тақдим этилган ҳисоб-фактура билан 2022
йил 10 октябрдаги
5848927-сонли шартнома бўйича
26.449.430 сўмлик асосий қарздорлик вужудга келганлиги
аниқланди.
Даъвогар 26.449.430 сўмлик асосий қарздорликни
жавобгарлар “SAMSARAK SHIRIN SUT” МЧЖ ва “PROUD
SJS” ХК ҳисобидан ундириш ҳақида талаб билдирган.
Суд даъвогарнинг жавобгар “PROUD SJS” ХК ҳисобидан
26.449.430 сўмлик асосий қарзни ундириш ҳақидаги
талабини қуйидагиларга асосан рад қилишни лозим топди.
Хусусан, аввалги суд мажлисида иштирок этган “PROUD
SJS” ХК вакили (раҳбар) ўзининг тушунтиришида 2022 йил 10
октябрда тузилган 5848927-сонли шартнома бўйича “G’ALLAALTEG” АЖ ва жавобгар “Samsarak Shirin Sut” МЧЖ ўртасида
13 тн (33.943.000 сўмлик) маҳсулотни харид қилиш ҳақида
савдо битими тузилганлигини,
2022 йил 11
октябрда 2,87 тонна 7.493.570 сўмлик маҳсулот 4513/36ҳисобварақ-фактура билан РПД берилганлигини, қолган 10,13
тонна 26.449.430 сўмлик маҳсулотни “Samsarak Shirin Sut”
МЧЖ томонидан олиб кетилганлиги ҳақида “G’ALLA-ALTEG”
АЖ юк хатини “PROUD SJS” ХК ўз вақтида тақдим
этмаганлигини, даъвогар томонидан “PROUD SJS” ХК 10,13
тонна 26.449.430 сўмлик маҳсулот бўйича юк хати ўз вақтида
берилмаганлиги ҳақида телеграмм орқали ёзишмалар
мавжудлигини, натижада 26.449.430 сўм пул маблағи
“Samsarak Shirin Sut” МЧЖнинг Республика товар-хом ашё
биржасидаги ҳисоб рақамига қайтиб тушганлигини маълум
қилган.
Суд мажлисида иштирок этган гувоҳ А.Жураев ҳам худди
шунга ўхшаш тушунтириш берган.
Шунингдек, низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс “Ўзбекистон
Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан судга
тақдим этилган фикрномада ҳам кўриб чиқилаётган
иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида 2022 йил 10 октябрь
куни 33.943.000 сўмлик шартнома тузилганлиги, сотувчи
корхона томонидан 7.493.570 сўмлик етказиб бериш
ҳужатлари биржага тақдим этилганлиги ва мазкур сумма
сотувчига ўтказиб берилганлиги, битимнинг қолган қисмига
ўз
вақтида
етказиб
бериш
ҳужжатлари
тақдим
этилмаганлиги боис, битим қисман ижро қилинганлиги ва
26.449.430 сўм пул маблағи харидорнинг ҳисобварағига
қайтарилганлиги баён қилинган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, даъвогар жавобгар “PROUD SJS” ХКнинг 2022 йил
10 октябрда тузилган 5848927-сонли шартнома бўйича
26.449.430 сўмлик асосий қарзи мавжудлиги ҳақида тегишли
далилни судга тақдим эта олмади ва тегишли далиллар билан
исботлаб бера олмади.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгар “PROUD SJS” ХК
26.449.430 сўмлик асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар ва жавобгарлар
вакилларининг
аввалги
суд
мажлисида
берган
тушунтиришлари, тақдим этилган ҳисоб-фактура билан 2022
йил 10 октябрдаги 5848927-сонли шартнома бўйича жавобгар
“SAMSARAK SHIRIN SUT” МЧЖнинг даъвогар олдида
26.449.430 сўмлик асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини
топди, шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар “SAMSARAK
SHIRIN SUT” МЧЖдан 26.449.430 сўмлик асосий қарз
ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни,
жавобгардан
5
божи ва 30.000 сўм почта харажатини ундириб беришни
лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SAMSARAK SHIRIN SUT” МЧЖдан даъвогар
“G’ALLA-ALTEG”
АЖга
26.449.430
сўм
асосий
қарз,
528.988,66 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати,
умумий миқдорда 27.008.418,66 сўм пул маблағи ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев