← Назад
Решение #598230 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHEROBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHERABAD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
191410, Surxondaryo viloyati Sherobod tumani,
Mustaqillik ko‘chasi, 1-uy
191410, 1 house, Mustaqillik street, Sherabad
district, Surkhandarya region
Tel: (+99876) 322-35-60,
е-mail: i.sherobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 май
4-1902-2302/1319-сонли иш
Шеробод туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.З.Хакимов
томонидан даъвогар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг жавобгар Музработ туман
ҳокимлигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагилар
аниқланди:
Даъвогар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар
Музработ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар ёки буюртмачи
деб юритилади) ҳисобидан 504083,3 сўмни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган ўн беш кунлик
муддат давомида жавобгар даъво аризаси юзасидан ўзининг ёзма фикрини
тақдим этмади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
Электрон
онлайн
аукционларни ташкил этиш марказидан 2021 йил 21 июнь ҳолатига
олинган маълумотларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида жорий
қарздорлиги 504083,3 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан даъво аризасида мазкур 504083,3 сўм тўловлар
қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий
қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га
киритилган хотин-қизлар ва ёшларни молиявий қўллаб-қувватлашга
ажратилиши баён қилинган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлашга оид 2022 йил 21 июлдаги
01-08/596-сонли огоҳлантириш хати жавобгарга 2022 йил 27 июлда
берилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатлар билан даъвогарнинг даъво талаби
ўзининг тасдиғини топган деб ҳисоблайди ва даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 504083,3 сўм,
олдиндан тўланган 300000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажати,
жами 834083,3 сўмни ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 2034,2035-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво ариза тулиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Музработ туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар
Ўзбекистон фермер, деҳқон хужаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
ҳузуридаги фермер, деҳқон хужаликлари ва томорқа ер эгаларини
қуллаб-қувватлаш жамғармаси фоидасига 504083,3 сум, олдиндан туланган
300000 сум давлат божи ва 30000 сум почта харажати, жами 834083,3 сум
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонунии кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ун кун муддат утиб қонунии кучга киради,
ҳал қилув қарори устидан Сурхондаре вилоят судига ҳал қилув қарори
қонунии кучга киргунга қадар апелляция тартибида Шеробод туманлараро
иқтисодии суди орқали шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.З.Хакимов