Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/317 Дата решения 05.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Пардабой Одилов фермер хўжалиги
Source ID 1080981 Claim ID 3173475 PDF Hash 5cbed16ade4f0456... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 170-моддаси суд ИПК 170 law
онун 7-моддаси онун 7 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
арувчи этиб тайинлашни ва ИПКнинг 118-моддаси арувчи этиб тайинлашни ва ИПК 118 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2302/317-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 май Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судьяси З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Ф.Солиев (2023 йил 5 январдаги 25-00045-сонли ишончнома билан), муваққат бошқарувчи вакили Ж.Лапасов (2023 йил 2 мартдаги 1-сонли ишончнома билан) иштирокида, кредитор Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор “PARDABOY ODILOV” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Юқоричирчиқ туман ДСИ (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “PARDABOY ODILOV” ФХ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув таомили жорий этилган ва қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Адхамжанов Одилжон Адхамжоновичнинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида кредитор вакили ариза талабини қувватлаб, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи вакили ўзининг тушунтиришида муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажарганлиги, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилганлиги, қарздорнинг кредиторлари талаблари реестри тузилганлиги, унга Юқоричирчиқ туман ДСИ киритилганлиги, қарздорнинг жами қарзи 114.061.741 сўмни ташкил қилиши, қарздор иқтисодий ночор эканлиги, тўлов қобилияти йўқлиги, 2023 йил 3 майда ўтказилган кредиторлар йиғилишида кредиторларнинг кўпчилик овози билан қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қилинганлигини билдириб, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Қарздорни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали қарздорга юборилган. Гибрид почта хизматининг суд ҳужжати топширилганлиги ҳақидаги маълумотига кўра суд ҳужжати қарздоргани кўрсатилган манзилда топилмаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, қарздор суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилганлигини инобатга олиб, суд ИПК 170-моддаси талабига кўра, суд мажлисини унинг иштирокисиз ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2003 йил 4 мартда 191-рақам билан рўйхатга олинган бўлиб, фермер хўжалиги раҳбари ва иштирокчиси Эргашов Алишер Юлдашович (100%) ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҚФЙ, Ийк ота маҳалласи кўрсатилган. Корхонанинг асосий фаолияти бошоқли (шолидан бошқа) экинларни етиштиришдан иборат бўлган. Қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 114.061.741 сўмни, шундан кредитор Юқоричирчиқ туман ДСИдан қарзи 114.061.741 сўмни ташкил этган. Юқоричирчиқ туман ДСИнинг солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш ҳақидаги 2020 йил 4 декабрдаги 2360979-сонли қарорига асосан 1.415.543,78 сўм, 2020 йил 2 ноябрдаги 2269265-сонли қарорига асосан 87.898.929,84 сўм, 2021 йил 21 июндаги 2945915-сонли қарорига асосан 2.245.132,54 сўм, 2021 йил 26 августдаги 3026285-сонли қарорига асосан 2.014.862,58 сўм, 2021 йил 15 ноябрдаги 3183114-сонли қарорига асосан 2.184.066,83 сўм ва 2022 йил 21 февралдаги 3377202-сонли қарорига асосан 2.396.338,62 сўм ундириш белгиланган бўлиб, бироқ қарздор томонидан ушбу қарорларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган. Шу боис кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган. Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажариб, ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги ҳисоботига ҳамда қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотига кўра қарздорнинг кредиторларининг талаблари реестри шакллантирилган бўлиб, 2023 йил 3 май ҳолатига қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 114.061.741 сўмни ташкил қилган, кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд. Шунингдек, 2023 йил 3 майда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартибтаомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Жорий йилнинг 3 майида ўтказилган қарздор кредиторларининг биринчи йиғилишида кредиторлар қарздорни тугатиш бошқарувчилигига Адхамжанов Одилжон Адхамжоновичнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишган. Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Суд, қарздорнинг кредиторлар томонидан таклиф этилган номзод учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Адхамжанов Одилжон Адхамжоновични тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни ва ИПКнинг 118-моддасига биноан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу 5 Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 128-, 170-, 176-179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “PARDABOY ODILOV” ФХ банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “PARDABOY ODILOV” ФХда тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 5 ноябрга қадар этиб белгилансин. “PARDABOY ODILOV” ФХнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Адхамжанов Одилжон Адхамжоновичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “PARDABOY ODILOV” ФХ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 5 ноябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “PARDABOY ODILOV” ФХ бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “PARDABOY ODILOV” ФХ ҳисобидан: - республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи; - Юқоричирчиқ туман ДСИ фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.Эшмирзаев