← Назад
Решение #598249 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 537 | — | code_article | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2302/779-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 май
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
З.М.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг
котиблигида, тарафларсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “GULISTON NEFT BAZASI”
масъулияти
чекланган
жамияти
манфаатида
жавобгар
“AGRO TAMINOTCHI” масъулияти чекланган жамиятидан 6.633.936 сўм
асосий қарз, 3.316.968 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“GULISTON NEFT BAZASI” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки
ижарага берувчи деб юритилади) ва “AGRO TAMINOTCHI” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар ёки ижарага олувчи деб юритилади) ўртасида
2022 йил 28 мартда 6-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра жавобгар Сирдарё вилояти, Оқолтин
тумани, Андижон СИУ ҳудудида жойлашган фермерларга ёнилғи
тарқатиш шохобчаси ва шартномага 4-иловадаги рўйхатда кўрсатилган
асосий воситаларни ижара ҳақини тўлаш шарти билан ижарага олган.
Бироқ, жавобгар томонидан тузилган шартнома бўйича ижара
тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги боис, 2022 йил 10 февраль ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 6.633.936 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 6.633.936 сўм асосий қарз ва 3.316.968 сўм пеня ундириб
беришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва палата суд мажлисида ўз
вакиллари иштирокини таъминламади. Бироқ, даъвогар томонидан
судга тақдим қилинган даъво аризага қўшимчада жавобгарга
юборилган ва тасдиқланган 2022 йил 23 июндаги 6/05-сонли ва 2023
йил 23 июндаги 6/06-сонли ҳисобварақ-фактураларда хатолик туфайли
2022 йил 23 июндаги 6-сонли шартнома бўйича деб ёзилганлиги, аслида
ушбу ҳисобварақ-фактуралар 2022 йил 28 мартдаги 6-сонли шартнома
асосида юборилганлиги, 2022 йил 23 июндаги 6/05-сонли ва 2023 йил
23 июндаги 6/06-сонли ҳисобварақ-фактуралардаги шартномани 2022
йил 28 мартдаги 6-сонли шартнома деб қабул қилиш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Даъвогарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш
учун суднинг ажрими унинг электрон манзили бўйича 2023 йил
27 апрелда, жавобгарга 2023 йил 29 апрелда юборилган. Ўз навбатида
даъвогар ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шунингдек, жавобгар ва палатани суд мажлиси вақти ва жойи
ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати
орқали жавобгар ва палатага юборилган. Гибрид почта хизматининг суд
ҳужжати топширилганлиги ҳақидаги маълумотига кўра суд ҳужжати
жавобгар ва палатага етказилган.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар
суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони даъвогар, жавобгар ва
палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий
ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
7-моддасига мувофиқ, хўжалик шартномаси тарафлари тузилган
хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни
ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида 2022 йил
28 мартда 6-сонли ижара шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра “Ижарага берувчи”
“Ижарага олувчи”га Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Андижон СИУ
ҳудудида жойлашган умумий майдони 1597,61 кв.м, баланс қиймати
2022 йил 28 март ҳолатига 43.802.000 сўм бўлган 37-сонли
“Фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаси” ва шартномага 4-иловада
рўйхатда кўрсатилган 43.802.000 сўмлик асосий воситаларни вақтинча
фойдаланишга ижарага беради, “Ижарага олувчи” эса ушбу ФЁТШни
қабул қилиб олади ва белгиланган ижара тўловни “Ижарага берувчи”га
тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига
кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага
олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 537-моддасига
кўра ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва
бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий
комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва
фойдаланиш
жараёнида
ўзининг
табиий
хусусиятларини
йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк
ижарасига берилиши мумкин.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, “Ижарага олувчи”
Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Андижон СИУ ҳудудида жойлашган
умумий майдони 1597,61 кв.м, баланс қиймати 2022 йил 28 март
ҳолатига 43.802.000 сўм бўлган 37-сонли “Фермерларга ёнилғи
тарқатиш шохобчаси” ва шартномага 4-иловада рўйхатда кўрсатилган
43.802.000 сўмлик асосий воситаларни ижара тўлови тўлаш шарти
билан ижарага олиб, ундан шартномада белгиланган муддатларда
ижара асосида фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар ушбу “Ижара
объекти” учун шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда
даъвогарга ўз вақтида ҳақ тўламасдан келган, яъни 6.633.936 сўм ижара
тўлови тўлаб берилмаган. Натижада, ижара шартномаси юзасидан
жавобгарнинг даъвогар олдида 6.633.936 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома билан мурожаат
қилиниб, қарздорликни тўлаб бериш талаб қилинган. Бироқ, жавобгар
томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг
9-бандида мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган
шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий
мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни
ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари
тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара
ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши
мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати
кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми
қоидалари қўлланилади. Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага
олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк
унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси билан бирга тузилган
ижара объектини ижарага топшириш қабул қилиш далолатномасига
асосан ижара объекти даъвогар томонидан ижарага берилган жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 27 апрелда 6/04-сонли
2.211.312 сўмлик, 2022 йил 23 июнда 6/05-сонли 2.211.312 сўмлик ва
2022 йил 23 июнда 6/06-сонли 2.211.312 сўмлик, жами 6.633.936 сўмлик
ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинган.
Жавобгар шартнома бўйича юзага келган ижара ҳақини тўлиқ
тўлаб бермаган, натижада жавобгарни даъвогар олдида 6.633.936
сўмлик асосий қарздорлиги вужудга келган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, судга тақдим этилган ҳисобварақфактураларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 6.633.936 сўм
асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 6.633.936 сўм
асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгардан 3.316.968
сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги
Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли
қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса,
шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар
учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1-бандига кўра,
“Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган
ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорда тўламаганлиги учун
“Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги,
яъни тўлов кечиктирилганлиги учун даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам асосли ҳисобланади.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, қарздор томонидан
мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига
мутаносиблиги масаласини ўрганиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
900.000 сўм пеня ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
6
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан республика бюджетига 900.000 сўм
давлат божи ва олдинган тўланган 30.000 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогарга ундиришни лозим топди. Даъвогар томонидан
3.000 сўм почта харажати ортиқча тўланганлиги аниқланди, шу сабабли
суд 3.000 сўм почта харажатини даъвогарга қайтаришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “AGRO TAMINOTCHI” МЧЖдан:
- даъвогар “GULISTON NEFT BAZASI” МЧЖга 6.633.936 сўм асосий
қарз, 900.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда
7.563.936 сўм пул маблағи;
- республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 3.000 сўм почта харажати
“GULISTON NEFT BAZASI” МЧЖга маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
ва маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев