Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2205/62307 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека-банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый "EUROASIA INSURANCE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081947 Claim ID 3263501 PDF Hash ed3972ef9c852a72... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2205/62307-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Н.Абдурахманова Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Кеунимжаева Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 4 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банки вакили Р.Хамзаев (2022 йил 21 декабрдаги 01/1956-сонли ишончнома билан), “Euroasia insurance” қўшма корхонасининг вакили З.Мўминов (2023 йил 23 мартдаги 479-сонли ишончнома билан), “HTB AS Invest” масъулияти чекланган жамиятининг вакили А.Холмуротов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат ипотека банки манфаатида акциядорлик жамияти шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонасига нисбатан 1 225 000 000 сўм суғурта товонини ундириш юзасидан даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги қарори устидан акциядорлик жамияти шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонасининг кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Ипотека банк” АТИБ Дўстобод филиали (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан 2021 йил 11 январдаги 638/71-2021-сонли кредит шартномаси асосида “HTB AS Invest” масъулияти чекланган жамиятига Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Ёшлик кўчасида, 5 қавватли 42 хонадонли уй-жой қурилишини молиялаштириш мақсадида 24 ой муддатга, асосий қарзни қайтаришга 12 ой имтиёзли давр билан 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти асосида 9 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 11 январда кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра кафил “Asol inkom” масъулияти чекланган жамияти кредиторнинг талаби билан кредит шартномаси бўйича қарздорнинг кредит тўловлари борасидаги бажарилмаган мажбуриятларини бажариш юзасидан кредитор олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбурият 1 олган бўлиб, кафилнинг берилган кафиллик суммаси келгусида кредитга ҳисобланган фоизлар бўйича мажбуриятларни ҳам ҳисобга олган ҳолда жами мажбурият суммаси 1 250 000 000 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, даъвогар ва “HTB AS Invest” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган кредит гарови ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисми қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисидаги даъвогар, “HTB AS Invest” масъулияти чекланган жамиятига ва “Euroasia insurance” акциядорлик жамияти шаклидаги суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 11 январда суғурта шартномаси тузилган ва суғурта полиси тақдим этилган. Қарздор томонидан кредитни қайтариш графигида белгиланган муддатлар қўпол равишда бузилган ҳамда мавжуд кредит қарздорлиги тўлаб берилмаган. “HTB AS Invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар белгиланган муддатда қайтарилмаганлиги боис даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, “HTB AS Invest” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Банк фойдасига жами 6 847 472 065,39 сўм кредит қарзи ундирилган. Кредит қарзининг 1 250 000 000 сўм қисми “HTB AS Invest” масъулияти чекланган жамияти ва “Asol inkom” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда ундириш белгиланган. Ундирув “Temur invest biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехига, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор МФЙ, Гулбахор кўчасидаги 49-уйнинг 44, 83-хонадонларига, 2019 йилда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган МДФдан эшик ва ром, ошхона мебеллари, пластик ва алюмин профилдан эшик ва ром ишлаб чиқариш ускунасига, “Toyir ar rum” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Бунёдкор МФЙ, Навоий кўчасида жойлашган умумий фойдали майдони 725,62 кв.м қурилиш ости майдони 425,0 кв.м кадастр рақами 11-13-10-04-01-0002 бўлган нотурар-жой бино-иншоотига қаратилган ҳамда бу ҳақда 2022 йил 12 декабрда ижро варақаси берилган. Банкнинг Дустобод филиали томонидан суғурта шартномаси мажбуриятлари юзасидан хатлар юборилганлиги, бироқ, жавобгар ушбу хатларни оқибатсиз қолдирилиб, суғурта товони тўлаш борасидаги мажбуриятлари бажарилмаганлиги асоси билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 225 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 5 январдаги ажрими билан ишга “HTB As Invest” масъулияти чекланган жамияти, “Temur Invest biznes” масъулияти чекланган жамияти, “Asol Inkom” масъулияти чекланган жамияти ва “Toyir ar rum” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. 2 Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг банк манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 22 февралдаги қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берилган апелляция шикояти қаноатлантирилган, биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган, янги қарор қабул қилинган, Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилган, жавобгардан банк фойдасига 1 225 000 000 сўм ундирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 22 февралдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Шикоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга олувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида”ги 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22.1.-бандида қонун ҳужжатларида мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг суғурта пули тўлаш ва қарздорнинг асосий мажбурияти бўйича солидар жавобгарлиги назарда тутилмаганлиги, шу муносабат билан судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурталовчи ва асосий қарздорга нисбатан арз қилинган бундай талабнинг суғурталовчига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилиши, талабнинг қарздорга нисбатан қисми эса мазмунан кўрилиши лозим эканлиги белгиланганлиги, жумладан судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, агар суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса, деб кўрсатилганлиги, қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши, иш ҳужжатларида кредит қарздорлигини ундириш тўҳрисидаги ижро иши бўйича қарздорнинг пул маблағлари ва мол-мулки мавжуд эмаслиги, Мажбурий ижро бюросининг ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтарш тўғрисидаги қарори мавжуд эмаслиги, мазкур Пленум қарорининг 12-банди учинчи хатбошисига мувофиқ суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида шартномада белгиланган муддатда ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбуриятининг бажарилмаслиги суғурталовчига суғурта товонини тўлаб беришни рад этиш ҳуқуқини беради деган важлари кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қўллабқувватлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. 3 Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятини рад қилишни, апелляция инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Учинчи шахс вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва учинчи шахслар суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги сабабли, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини беқор қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22-бандида агар суғурта шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Шунингдек, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, агар суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор 4 суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса деб кўрсатилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасидаги AJ/14-1/14-сонли кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисми қайтарилмаслиги хавфини суғурталаш шартномасининг 2.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ, суғурталовчи мазкур шартномада кўрсатилган тўловлар доирасида, шартномада белгиланган ҳолатлар, яъни суғурта ходисаси юзага келганда, суғурта қилдирувчига суғурта пули миқдорида суғурта товони(бадали)ни тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.1.-бандига кўра, суғурта ходисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни) кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги ҳисобланади. Шартномасининг 2.4-бандига кўра, кредит шартномасига асосан таъминот сифатида гаровга олинган мол-мулклар ва бошқа таъминот турларига ундирув қаратилган ёки қаратилмаганлигидан қатъий назар, суғурта қилдирувчи мазкур шартнома шартлари ва муддатлари доирасида қарздорликни суғурталанган қисмини суғурталовчидан талаб қилади. Биринчи инстанция суди қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади деган қоидага асосланиб барвақт хулосага келган. Чунки, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан мавжуд кредит қарздорлиги ундирилиб, ундирув гаров мулкларига қаратилган. Гаров шартномасига кўра мол-мулклар қиймати жами 3 965 000 000 сўмга баҳоланган ва 1 250 000 000 сўм миқдорида кафиллик тақдим этилган, жами 5 215 000 000 сўмлик таъминотига ундирув қаратилган. Шунга кўра, 6 847 472 065,39 сўм кредит қарздорлигини ундириш бўйича мавжуд гаров мулклари ва кафиллик ҳисобидан сўндиришда ушбу таъминотларнинг ўзи етарли эмас ва даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний 5 ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Кассация инстанцияси суди учун жавобгар томонидан тўлаб чиқилган 12 250 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгарга кассация инстанция суди учун ортиқча тўлаб чиқилган 6 125 000 сўм давлат божи қайтарилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Акциядорлик жамияти шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Акциядорлик жамияти шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонасига 6 125 000 сўм ортиқча тўлаб чиқилган давлат божи қайтарилсин. Шу ҳақда маълумотнома берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Ш. Мирзахакимов 6