Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2203/4054 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение URGANCH MADAD хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый URGANCH MADAD хусусий корхонаси
Source ID 1082421 Claim ID 3263997 PDF Hash b7715b5e5e569bde... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунинг 5-моддаси онунинг 5 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онун 40-моддаси онун 40 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 179-моддаси ИПК 179 law
онуннинг 89-моддаси онуннинг 89 law
онун 92-моддаси онун 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2203/4054-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Қазақов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Бобоназаров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 4 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Хоразм вилоят суди ходими И.Рахмонов, “URGANCH MADAD” хусусий корхонаси вакиллари О.Мадатов (раҳбар), адвокат З.Гаппаров (2023 йил 3 майдаги ордер асосида), муваққат бошқарувчи Ғ.Матякубов, Суд бошқарувчилари ассоциацияси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси вакили О.Абидовнинг иштирокида, “URGANCH MADAD” хусусий корхонасининг ўзини-ўзи тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори устидан “URGANCH MADAD” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “URGANCH MADAD” хусусий корхонаси (бундан буён матнда аризачи ёки қарздор ёхуд хусусий корхона деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожат қилиб, ўзини-ўзи тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2022 йил 7 ноябрдаги ажрими билан қарздорнинг аризаси иш юритишга қабул қилинган ва унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда кузатув таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи сифатида Ғ.Матяқубов тайинланган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан қарздорнинг аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 25 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Хусусий корхонанинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, хусусий корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, уни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 55-моддасида суд томонидан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш асослари кўрасатилганлиги, қонуннинг ушбу моддасида тўловга қобилиятсизлик аломатлари тўғрисида қайд этилган бўлса-да, судлар Қонунинг 5 ва 55-моддаларига зид равишда аризани қанотлантирмасдан қолдирганлиги, банкротлик аломати банкнинг кўрсатмаси билан эмас, балки Қонунинг 5-моддаси билан аниқланиши, суд ишни кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарорига асосланмаганлиги, суд бошқарувчиси ўз таҳлилида аризачи тўлов қобилиятини йўқотганлиги ҳақида хулоса қилганлиги, суд унинг ушбу хулосасини ўрганиши учун тўловга қобилиятсизлик соҳасини назорат қилувчи давлат органи ва суд бошқарувчининг юқори ташкилотини ишга жалб қилиш, агар суд бошқарувчиси асослантирилмаган хулоса берган бўлса, тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши лозим бўлганлиги, шунингдек маълумотлар ишончга сазоворлигини текшириш учун солиқ органига топширилган ҳисоботлар олиб текширилмаганлиги, корхонанинг жами мажбуриятлари 7 394 082,6 сўмни ташкил қилиши, активлари 6 369 241,6 минг сўмни ташкил қилиши, корхона 2022 йил 1 январдан ўз фаолиятини бутунлай тўхтатганлиги, корхонада доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган хусусий корхона вакиллари кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва аризани қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи ва Суд бошқарувчилари ассоциацияси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси вакили хусусий корхонада тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлигини билдиришди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, шикоятда келтирилган важларни ишдаги ва тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, хусусий корхона ўз аризасида тўлов қобилиятини йўқотганлиги, кредиторлар олдида 3,2 млрд.сўм муддати ўтган қарздорлиги мавжудлигини асос қилган. Қонун 5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 40-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорлик мавжудлигини, шунингдек кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Биринчи инстанция суди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2-2201-2204/4044-сонли иш бўйича 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг “Асакабанк” АТБ Урганч филиали манфаатида (бундан буён матнда банк деб юритилади) жавобгарлар хусусий корхона ва Мадатов Мансурбек Атаназаровичга нисбатан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қаратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилганлиги, хусусий корхонадан банк фойдасига 625 667,54 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарзи ундирилиб, ундирув хусусий корхонага тегишли гаров мулкларига ҳамда шерик жавобгар Мадатов Мансурбек Атаназаровичга тегишли бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси биносининг 3-қисмига қаратилганлиги, мазкур ҳал қилув қарор билан хусусий корхонанинг асосий кредитори ҳисобланган банк олдидаги қарздорлигини қайтариш юзасидан бошқа жисмоний шахснинг ҳам мажбуриятлари белгиланганлиги, хусусий корхонанинг асосий кредитори ҳисобланган банк олдидаги кредит қарздорлигининг қайтарилиши гаров мулклари билан тўлиқ таъминланганлиги, қарздорнинг ҳали кредиторлар олдида мажбуриятини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслигига доир ҳолат юзага келмаганлиги, яъни ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилмаганлиги асоси билан аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган. Шунингдек, ҳал қилув қарорида аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан фақатгина қарздорнинг бухгалтерия балансига асосан, яъни унинг актив ва пассивлари инобатга олинган ҳолда тўловга қобилиятсизлик аломати борлиги бўйича хулоса қилинганлиги, ваҳоланки, кредиторларнинг талабларини қарздор томонидан тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмаслиги баён этилган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишган. Судлов ҳайъати қуйи судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Жумладан, қуйи судлар томонидан Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан қайтарилмаганлиги аризани қаноатлантириш учун асос бўлишини моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантириб берилмаган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг муваққат бошқарувчи фақатгина қарздорнинг бухгалтерия балансига асосан, яъни унинг актив ва пассивлари инобатга олинган ҳолда тўловга қобилиятсизлик аломати борлиги бўйича хулоса қилганлигини, ваҳоланки, кредиторларнинг талабларини қарздор томонидан тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмаслиги сабабли аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодлий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 177-моддасига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Зарурат бўлган ҳолларда, суд ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш, ҳал қилув қарорини ижро этишнинг тартиби ва муддатини белгилаш, ашёвий далилларнинг кейинги тақдирини белгилаш, суд харажатларини тақсимлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ва бошқа масалаларни ҳал қилади. Суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда далилларни қўшимча текшириш ёки иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш зарур деб тан олиб, суд муҳокамасини янгидан бошлайди, бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд муҳокамаси фақат қўшимча текшириш эҳтиёжи бўлган ҳолатлар доирасида олиб борилади. Мазкур ҳолатда суд иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш, жумладан муваққат бошқарувчининг хулосасига баҳо бериш учун етарли далиллар мавжуд эмас деб ҳисобласа, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиши лозим эди. Бундан ташқари, суд аризачининг хусусий корхонада банкротлик аломати борлиги ҳақидаги важини тўлиқ ўрганмаган ва ушбу важга ҳуқуқий баҳо бермаган. Ваҳоланки, ИПК 179-моддасида суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлигининг, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини қабул қилганлигининг ёки рад этганлигининг асослари ҳал қилув қарорида кўрсатилиши белгиланган. Қонуннинг 89-моддасига кўра, кредиторларнинг биринчи йиғилишида қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади: суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида; қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида; кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида; санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида; ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича. Қонун 92-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради. Мазкур ҳолатда судлар кузатув жараёнида кредиторларнинг 2022 йил 12 декабрда ўтказилган йиғилиши томонидан юқорида қайд этилган бирор-бир қарор қабул қилинмаганлигини инобатга олмаган ва бундай ҳолатда аризани қаноатлантиришни рад этиш мумкинлигини моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантириб бермаган. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини тўлиқ ўрганиши, ишдаги ва янгидан тақдим этиладиган далилларга баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши, бунда ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “URGANCH MADAD” хусусий корхонасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанцияси судида кўриш учун Урганч туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов