← Назад
Решение #598308 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| Бунда ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2201/163-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – К.Тўхтаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – О.Нуримов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконферецалоқа режимида ўтказишда
кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов,
“Innovation Luxury Stroy” масъулияти чекланган жамияти вакили И.Исоев
(раҳбар), Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
бошқармаси вакили Д.Набиев (2023 йил 2 майдаги 01-441/23-сонли
ишончнома асосида), Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят
бошқармаси вакили З.Рахимов (2023 йил 4 майдаги 2827-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг
жавобгар “Innovation Luxury Stroy” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
ноқонуний қурилган бинони жавобгар ҳисобидан буздириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги
ажрими устидан “Innovation Luxury Stroy” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “Innovation Luxury Stroy” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади)га нисбатан
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳри,
“Беклар” МФЙ, Ж.Мангуберди кўчаси, 2-а-уй манзилида ўзбошимчалик
билан қурилган 5 (беш) қаватли турар-жой биносини жавобгар ҳисобидан
буздиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг
Самарқанд вилоят бошқармаси, Самарқанд вилоят Қурилиш бош
бошқармаси, Самарқанд вилоят Қурилиш назорат инспекцияси ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 24 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, Самарқанд шаҳри, “Беклар”
МФЙ, Ж.Мангуберди кўчаси, 2-а-уй манзилида ўзбошимчалик билан
қурилган 5 қаватли турар-жой биноси жавобгар томонидан ва ўзининг
ҳисобидан бир ойлик муддатда буздириш белгиланган.
Ҳал қилув қарорига устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти
ва апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақида илтимоснома берилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 июндаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича иш юритиш
тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
ажрими устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда
суд ҳужжатини бекор қилиб, ишни апелляция инстанцияси судида кўриб
чиқиш учун юбориш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан ишни
кўриб чиқиш давомида биронта қурилиш, архитектура ва бошқа соҳа
вакилларининг мутахассисларини жалб қилиб, уларни судда қатнашиш
чораси кўрилмаганлиги, жамиятга тегишли бўлган ҳудудда айнан ноқонуний
қурилиш ишлари амалга оширилганлигини исботлаш учун тегишли
мутасадди ташкилотлар келиб ўрганмаганлиги, жамият тегишли қурилиш
ишларини амалга оширишдан олдин ушбу қурилишга розилик берилиши
керак бўлган 12 та ташкилот томонидан бош план, ишчи лойиҳа ва бошқа
ҳужжатлар тегишли тартибда тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилганлиги,
жамият томонидан қурилган қурилишнинг ён атрофидаги барча қўшнилар
ва маҳалладан ушбу қурилишни қуришга эътирози йўқлиги ҳақида тегишли
розиликлар олинганлигини, қонун қоидани яхши билмаганлиги учун
апелляция шикояти бериш муддатини ўтказиб юборганлиги, шикоят бериш
муддати 1 йил бўлсада, апелляция шикояти кўрилмасдан туриб, кассация
шикояти кўрилмаслиги холатлари уни ҳуқуқларини бузаётганлигини баён
қилиб, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни, ишни
апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун янгидан юборишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлар палатаси
Самарқанд вилоят бошқармаси вакили суд ҳужжатини ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар
ҳамда Самарқанд вилоят Қурилиш назорат инспекцияси суд мажлисида ўз
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчиларнинг ва уларнинг
вакилларини тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда
бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести)
биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини
(протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест)
берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошисида
апелляция шикояти (протести) бериш муддатини ҳисоблаш ҳал қилув қарори
қабул қилинган санадан кейинги кундан бошланиши, (ИПК 119-моддаси).
Бунда ИПК 262-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этишга
жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал
қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек, суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок
этувчи шахслар учун апелляция шикояти (протести) бериш муддати уларга
ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги ҳақида маълум бўлган кундан
эътиборан ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар раҳбари биринчи инстанция судининг суд
мажлисида иштирок этган. Шунга қарамасдан, ҳал қилув қарори устидан
шикоят бериш учун белгиланган бир ойлик муддатни, ўтказиб юборилган
муддатни тиклаш мумкин бўлган икки ойлик муддатни ҳам ўтказиб юборган.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция
шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида шикоят
қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди
томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
Қайд этилган Пленуми қарори 7-бандининг учинчи хатбошида агар
апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин
берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб
қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, тугатилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатиш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Жавобгарнинг қонунни яхши билмаслиги ва адвокат хизматига муҳтож
бўлганлиги суд ҳужжатини бекор бўлишига асос бўлмайди. Чунки,
жавобгарда адвокат хизматидан фойдаланиш учун икки ойлик муддат
бўлган. Шунингдек, қонунда ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти
бериш учун бир йиллик муддат белгиланмаган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси
судининг ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгарнинг
зиммасида қолдиришни ва жавобгардан ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 июндаги ажрими ўзгаришсиз, “Innovation Luxury Stroy”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
“Innovation Luxury Stroy” масъулияти чекланган жамиятидан Олий
суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеокференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов