← Назад
Решение #598314 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 114 | — | code_article | |
| онуни | 41 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/811-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 04 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси М.М.Якубов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар Абдукаримов Нуржан
Искандаровичнинг жавобгар "OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан жамиятининг 10.01.2022 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар
Н.Абдукаримов, жавобгар "OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан жамияти иш юритувчиси Х.Инагамовлар иштирокида иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Абдукаримов Нуржан Искандарович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан жамиятининг 10.01.2022 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 04 апрелдаги ҳамда 2023 йил 18 апрелдаги ажримига
асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ва давлат
хизматлари маркази Қуйичирчиқ туман бўлими жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар Н.Абдукаримов даъво аризадаги
важларни такрорлаб, жамиятни ягона таъсисчиси эканлигини, хужжатларни
имзолаш
ҳуқуқи
унда
бўлиб,
жамиятининг
10.01.2022
йилдаги
1-сонли умумий йиғилиш қарори у томонидан имзоланмаганлиги экспертиза
хулосаси асосида тасдиқланганлиги, жамият иш фаолиятини давом эттириб, янги
иш ўринларини очиб, чорвачиликни ривожлантириш имконияти етарли
эканлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "OMEGA SILA" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан жамияти иш юритувчиси Х.Инагамов жамиятда ишлашини,
жамиятни фаолиятини вақтинча тўхтатиш юзасидан ариза расмийлаштирилиб,
унга имзо қўйганлигини амммо жамиятни тугатиш юзасидан хужжатлар
экспертиза хулосасига асосан унга тегишли эмаслиги аниқланганлигини билдирди.
Дастлаб суд муҳокамасида иштирок этган Абдукаримов Нуржан
Искандарович ва жавобгар "OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамияти
ишончли вакили Х.Ильмуратов даъвони қўллаб-қувватлаб, жамиятни ихтиёрий
тугатиш юзасидан берилган ариза аслида жамиятни фаолиятини вақтинча
тўхтатиш мақсадида берилганлигини, аммо ушбу аризадаги имзолар жамият
раҳбарига тегишли эмаслигини, жамият тўлақонли фаолият кўрсатиб
келаётганлигини билдирган.
Учинчи шахс давлат хизматлари маркази Қуйичирчиқ туман бўлими
ишончли вакили Ж.Ўразалиев жамият томонидан жамиятни тугатиш ҳақида ариза
тегишли тартибда расмийлаштирилганлигини, имзо ҳақиқий ёки ҳақиқй
эмаслигини муҳокама қилишга ваколати йўқлиги сабабли, берилган ариза асосида
жамият тугатилганлигини баён қилган.
Учинчи шахс Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ишончли вакили О.Турғунбоев
ҳақиқатдан ҳам жамиятининг 10.01.2022 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш
қарорини ҳақиқийлиги ёки ҳақиқий эмаслигини муҳокама қилиш уларнинг
ваколатига кирмаслигини, тегишли хужжатлар асосида жамият тугатилиб, мулклар
туман ҳокимлиги заҳирасига олинганлигини, ҳозирда мулклар аукцион орқали
сотувга қўйилганлигини билдирган.
Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
хужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
даъвогар
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш хужжатларидан кўринишича "OMEGA SILA" масъулияти чекланган
жамияти 2021 йил 27 январда 941947-сон билан давлат рўйхатидан давлат
хизматлари марказидан ўтган бўлиб, солиқ органи томонидан солиқ тўловчи
сифатида 308124005-сонли (СТИР) рақам берилган ҳамда жамиятининг Низом
хужжатларига асосан жамиятнинг ягона таъсисчиси Абдикаримов Нуркен
Искандарович 100 фоиз улуш эга бўлиб, жамиятнинг устав фонди 10.000.000
сўмни ташкил этиб, ИФУТ коди 01410 бўлиб, асосий фаолият тури йирик шохли
қорамолларнниг сут берадиган зотларини кўпайтиришдан иборат бўлган.
Корхона раҳбари ва ягона таъсисчиси сифатида Абдикаримов Нуркен
Искандарович ишлаб келган.
"OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 10 январдаги
ягона таъсисчисинниг 1-сонли қарорига асосан:
-"OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятининг тугатувчиси этиб,
Абдукаримов Нуржан Искандарович (паспорт маъулмотлари: AB7606065 Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани ИББ Гулбаҳор КМБ томонидан 30.08.2017 йилда
берилган ПИНФЛ: 30607740640045 тел:977770432, турар жойи Тошкент вилояти,
Янгийўл тумани, Гулбаҳор қўрғонида дам олиш уйи) тайинланиб;
-"OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятини тугатиш учун
Қуйичирчиқ туман Давлат хизматлари марказига бир кун ичида мурожаат қилиш;
-"OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятининг айланма пул
маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли тугатиш ва тугатиш муддати олти ой деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент вилояти Ички
ишлар бошқармаси экспертиза-криминалистика бўлимининг 2023 йил
30 январдаги 23-сонли экспертиза хулосасига асосан "OMEGA SILA" масъулияти
чекланган жамиятининг 2022 йил 17 мартдаги муҳр ва штампларни йўқ қилиш
далолатномасидаги ҳамда 2022 йил 10 январдаги ягона таъсисчисинниг 1-сонли
қароридаги Абдукаримов Нуржан Искандарович сўзларидан сўнг қўйилган имзо
Абдукаримов Нуржан Искандарович, Инагамов Хуршид Абдуллаевич томонидан
бажарилмаганлиги, бошқа шахс томонидан ўхшатиб бажарилганлиги юзасидан
хулоса берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасида ҳақиқий
бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан
ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2014 йил 20 июндаги "Иқтисодий судлар томонидан коорпоратив низоларни ҳал
этишнинг
айрим
масалалари
тўғрисида"ги
№262-сонли
қарорининг
20-бандида "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан жамият
бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда
иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг
даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши, 20.1-бандида жамият иштирокчилари
умумий йиғилиши қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий
йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя
этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши
мумкинлиги ҳамда 20.2-бандида "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави
талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок
этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг
аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги назарда
тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
жамиятининг 10.01.2022 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий
эмас деб топишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат
божи ва почта ҳаражатларини улар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-184, 212-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
"OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жамиятининг
10.01.2022 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилсин.
Жавобгар "OMEGA SILA" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
-Республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи;
-Даъвогар Абдукаримов Нуржан Искандарович фойдасига 1.500.000 сўм
давлат божи, 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судъя:
М.М.Якубов