← Назад
Решение #598316 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| олатда биринчи инстанция суди ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2201/59865-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Муротов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья –А.Мамараимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Убайдуллаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, даъвогар вакили Чен Хуа (директор), С.Джавлиев (2023 йил
1 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “FPI-DELIVERY
SERVIS” масуълияти чекланган жамиятининг жавобгар “ZARBDOR CLUSTER”
фермер хўжалигидан 138 062 500 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“FPI-DELIVERY SERVIS” масуълияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “ZARBDOR CLUSTER” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) ўртасида
2022 йил 1 июлда MK/WD-33-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар Хитой Халқ Республикасида ишлаб
чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси (“WORLD 9YF-2.25MK” маркали
пресс-подборшик) ва унинг агрегатларини шартномада кўрсатилган миқдорда
ва нархда етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандига асосан шартноманинг қиймати қўшилган
қиймат солиғи билан 235 000 000 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 1 июлдаги топшириш – қабул қилиш
далолатномасига асосан 235 000 000 сўмлик техника жавобгарга топширилган ва
жавобгар томонидан қабул қилинган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан, олинган маҳсулот учун тўловлар
амалга амалга оширилмаганлиги ҳамда қарздорликни қоплашни сўраб
юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунга
кўра, даъвогар жавобгардан 117 500 000 сўм асосий қарз ва 20 562 500 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги судга даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогарга 117 500 000 сўм асосий қарз, 3 290 000 сўм пеня, 1 386 200 сўм давлат
божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда фермер
хўжалиги даъвогар билан дастлаб 2022 йил 3 июнда “WORLD 4LZ-9” маркали
комбайн сотиб олиш бўйича 565 000 000 сўмлик шартнома имзолаб, “UZBEK
LIZING INTERNATIONAL” АЖ шаклидаги қўшма корхонаси лизинг
компанияси (бундан буён матнда лизинг компанияси деб юритилади) орқали
2022 йил 24 июнда 100 фоиз тўлов амалга оширганлиги, 2022 йил 27 июнда
комбайнни олиб кетиш жараёнида даъвогар директори Чэнг Хуа томонидан
ушбу комбайн учун “WORLD 9YF-2.25MK” маркали пресс-подборшик жуда
зарурлиги, комбайн сомонни жуда майда чиқариши, ушбу пресс-подборшик
майда сомонни ҳам пресслай олиши, ишлатиб, стандартларга жавоб бериб,
синовдан ўтганидан кейин тўлаб бериш шарти билан сотиб олиб, бирга олиб
кетишни таклиф қилганлиги, пресс-подборшикни сотиб олиш бўйича дастлаб
даъвогар билан, сўнгра ҳужжатларни лизинг компаниясига тақдим этиб,
шартнома имзолаганликлари, ғалла ўриш мавсуми охирлаб қолганлиги сабабли
10 кун давомида комбайн фермер хўжалигининг ғалласини ўриш ишларини олиб
борганлиги, кейин пресс-подборшик ишга туширилганда, сомонни стандарт
бўйича баландлиги 40 см, эни 50 см, узунлиги 70 см ўлчамда пресслаши лозим
бўлса-да, амалда баландлиги 55 см, эни 50 см, узунлиги 70 см ўлчамда
пресслаши маълум бўлганлиги, бу сомон прессни ортиш ва жойлаштириш учун
ноқулай бўлиши, ҳар 1000 дона ўрнига 850 дона сомон пресс чиқиши фермер
хўжалиги ва мижозлар учун иқтисодий зарар келтириши, ушбу ҳолат ишлаб
чиқарувчи завод ходимларига ҳам маълум қилинганлиги, шунингдек
маккажўхори мавсуми бошланишида комбайн учун алоҳида оралиғи
70 сантиметрли жатка олиб келишни ҳам ваъда қилишганига қарамай, ушбу
мавсум учун заводда фақатгина 60 сантиметрли жатка борлигини маълум
қилишганлиги, шунингдек даъвогардан сотиб олинган “WORLD 4LZ-9” маркали
комбайн буғдойдан ташқари нўхат, мош, масҳар ва шолини ҳам ўриши
лозимлиги китобида кўрсатилган бўлса-да, нўхат, мош, масҳарни ўриш пайтида
ҳосилни майдалаб бўлиб ташлаганлиги, шоли ўримида бункери тўлганидан сўнг
маржа (шоли майдонининг чегарасидаги баланд тупроқли жойи)дан ўтолмай,
ерга тегиб қолганлиги, бошқа фермер хўжаликларида ҳам шу каби муаммолар
мавжудлиги, даъвогар директори ва ишлаб чиқарувчи завод мутахассислари
томонидан комбайн ҳам, пресс-подборшик ҳам стандарт бўйича тўғрилаб
берилиши ваъда қилинган бўлишига қарамасдан, ҳеч қандай ишлар амалга
оширилмаганлиги, ушбу ҳолатлардан хабардор бўлган лизинг компанияси
3
комбайн учун тўлов графикларини мавсумий даврга кўчириб бериб, прессподборшикни сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилганлиги, ўзаро ишонч
сотувчи томонидан бузилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар қишлоқ хўжалигини
техникасини 8 ой давомида ишлатиб, тўловни амалга оширмасдан
келаётганлиги, жавобгар томонидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникаси
сомонни турли ўлчамда пресслаш хусусиятига эгалиги ва белгиланган
стандартларга жавоб беришини, жавобгар ушбу маҳсулотни эътирозларсиз қабул
қилиб олганлиги, судга даъво аризаси берилганидан сўнг тўловдан бўйин товлаб,
вақтни чўзиш мақсадида шикоятлар бериб келаётганлиги, судлар томонидан
қонуний
қарорлар
қабул
қилинганлигини
билдириб,
шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун
судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмида эса олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан даъвогар (сотувчи) қиймати 235 000 000 сўм бўлган қишлоқ
хўжалиги техникаси (“WORLD 9YF-2.25MK” маркали пресс-подборшик)ни
етказиб бериш, жавобгар (харидор) эса товарни қабул қилиш ва тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан қишлоқ хўжалиги техникаси
жавобгарга топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилинган.
Шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ харидор маҳсулот қийматининг
50 фоизи (117 500 000 сўм) миқдоридаги тўловни 2022 йил 1 октябрга қадар,
қолган 50 фоиз миқдоридаги (117500000 сўм) тўловни эса 2022 йил 31 декабрга
қадар амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан, маҳсулот қийматининг 50 фоизи (117 500 000 сўм) миқдоридаги
тўлов 2022 йил 1 октябрга қадар амалга оширилмаган.
Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 117 500 000 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган талабномалар жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Мазкур ҳолатда жавобгардан даъвогар олдидаги 117 500 000 сўм
қарздорлиги ишдаги мавжуд ёзма далиллар (шартнома, далолатнома ва бошқа
ҳужжатлар) ҳамда тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган
тушунтиришлари орқали тасдиқланганлиги сабабли биринчи инстанция суди
асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли
тўхтамга келган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандида тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганда, харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда, сотувчига пеня тўлаши қайд
этилган.
Шартноманинг ушбу бандига асосан даъвогар жавобгардан 20 562 500 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси ҳамда
Пленум қарорида берилган тушунтиришларга асосан жавобгар томонидан
мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредиторнинг манфаатларини
инобатга олиб талаб қилинган пеняни 3 290 000 сўм миқдорида қаноатлантириш
ҳақида тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирилган прессподборшик ишга туширилганда, сомонни стандарт бўйича баландлиги 40 см, эни
50 см, узунлиги 70 см ўлчамда пресслаши лозим бўлса-да, амалда баландлиги
55 см, эни 50 см, узунлиги 70 см ўлчамда пресслаши маълум бўлганлиги
ҳақидаги важлари билан келиша олмайди.
Чунки, мазкур важлар, яъни маҳсулотни тегишли стандартга мос эмаслиги
далиллар (мутахассис хулосалари, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулотни
синаш, кўздан кечириш, ишлатиб кўриш ҳақидаги далолатномалар) билан
тасдиқланмаган.
Қолаверса, олди-сотди шартномасида пресс-подборшик сомонни жавобгар
қайд этган ўлчамда пресслаши лозимлиги ҳақидаги талаб ёки стандарт назарда
тутилмаган ҳамда жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулотнинг сифатига
нисбатан ёзма равишда бирор маротаба эътироз билдирилмаган.
Бундан ташқари, ушбу важлар апелляция шикоятида ҳам билдирилган
бўлиб, апелляция инстанцияси суди томонидан ҳам уларга тегишли ҳуқуқий
баҳо берилган.
Баён этилганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар
асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантиришда,
апелляция инстанция эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
6
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи
ва тўққизинчи қисмига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан
боғлиқ давлат божи жавобгар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
Ш. Мирзахакимов