Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2204/3504 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый "DAVR FAMILY PLUS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081483 Claim ID 3260452 PDF Hash 854562930a0e0cdb... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
аролик кодекси 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2204/3504-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Р.Бегимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – У.Эшқобилов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 4 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконферецалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, “Davr family plus” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ҳ.Облоқулов (раҳбар), Н.Губаев (2023 йил 1 мартдаги ишончнома асосида), Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси вакили Д.Набиев (2023 йил 1 майдаги 01-161сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг жавобгар Самарқанд шаҳар “Хўжа Соат” маҳалласи ҳудудида “Davr family plus” масъулияти чекланган жамияти томонидан ноқонуний қурилган бинони жавобгар ҳисобидан буздириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори устидан “Davr family plus” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Самарқанд вилоят ҳокимнинг 2022 йил 10 мартдаги 104-7-6 Қ-22-сонли қарори билан Самарқанд шаҳар “Хўжа Соат” маҳалласи ҳудудидан маҳалла марказига янги маъмурий бино қурилиши учун Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0.15 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратилган. Самарқанд шаҳар қурилиш бўлими мутахассислари томонидан қурилиш ишлари юзасидан мониторинг натижасида Самарқанд шаҳар қурилиш бўлими томонидан 2022 йил 21 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган. Унда “Davr family plus” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Хўжа Соат” маҳалласи 55-мактаб ёнида маҳалла учун янги 2 қаватли маъмурий бино қурилаётганлиги, қурилиш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжудлиги, бироқ, қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги ҳақида қурилиш инспекцияси хабардор этилмаганлиги ва маҳаллий ижро ҳокимияти билан намунавий шаклдаги келишув битими тузилмаганлиги қайд этилган. Шу сабабли ушбу иморат ноқонуний қурилма сифатида баҳоланган. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар ёки ҳокимлик деб юритилади) Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар “Хўжа Соат” маҳалласи ҳудудида “Davr family plus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан ноқонуний қурилган бинони жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси, Самарқанд вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси, Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими ва “Хўжа Соат” МФЙ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблари билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар томонидан Самарқанд шаҳар “Хўжа Соат” маҳалласи ҳудудида ноқонуний тарзда қурилаётган бино жавобгарнинг ҳисобидан буздириш белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 10 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд қурилаётган маъмурий бино, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноларини асоссиз равишда ўзбошимчалик билан қурилган бино деб ҳисоблаганлиги, хусусан Самарқанд вилоят ҳокимининг “Самарқанд шаҳар “Хўжа Соат” маҳалласи ҳудудидан маҳалла марказига янги маъмурий бино қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида” 2022 йил 10 мартдаги 104-7-6-Q-22-сонли қарорига асосан Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,15 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратилганлиги, Самарқанд шаҳар “Хўжа Соат” МФЙнинг 2022 йил 13 февралдаги 18-сонли далолатномада жавобгар томонидан маҳалла ҳудудида маҳалла маркази қурилишига эътироз йўқлигини билдиришганлиги, маҳалла биноси қурилиши учун 2022 йил 27 апрелда 1718-1718401-41377-сонли архитектура-режалаштириш топшириғи олинганлиги ҳамда вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши”нинг 2022 йил 29 августдаги 35-сонли йиғилиш баённомаси билан Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг лойиҳа таклифи ҳамда объект жойлашуви маъқулланганлиги, 2022 йил 5 январдаги давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан жавобгар билан Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими иштирокида 8-сонли шартнома тузилганлиги, шартнома шартига кўра, белгиланган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш, қарор тасдиқланганидан сўнг ер участкалари чегараларини жойида белгилаш, натурада кўрсатиш ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга келишилганлиги, шартнома бўйича барча харажатлар жавобгар томонидан тўлаб берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли Қарорининг 10-бандига кўра, инвесторларга маъқулланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ комплексларни барпо этиш, шунингдек, тегишли инфратузилма қуриш учун зарур ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилади деб кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳа экспертизаси” МЧЖнинг 2022 йил 24 сентябрдаги 12/09-2022-сонли Эксперт хулосасига асосан, буюртмачи Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими ва жавобгар томонидан “Хўжа Соат” маҳалласи учун янги маҳалла маркази янги маъмурий биноси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қурилиши бўйича берилган лойиҳа экспертизадан ўтказилиб ижобий хулоса берилиб, тасдиқлаш учун тавсия этилганлиги, юқоридаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилган ер майдонида, бинони қуриш учун керакли рухсатнома олинганлиги, архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини бузмаган ҳолда қурилган бино-иншоот бўлиб, ўзбошимчалик билан қурилган бино ҳисобланмаслиги, суд даъво аризасида келтирилган талабларни текшириб кўрмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқламасдан қарор қабул қилганлиги, хусусан суд даъвогар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларни текшириб кўрмаганлиги, ушбу ҳужжатли далиллар алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланмаганлиги, далилларга бир томонлама даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб ёндошганлиги, қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига тўлиқ жавоб бериши, ўзбошимчалик билан қурилмаганлиги, шунга кўра, суднинг қарори асоссиз чиқарилганлиги, жавобгар Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларнинг ҳужжатларига ишониб, анча миқдорда сарф харажатлар қилиб, савдо ва хизмат кўрсатиш биноси қурилиши лойиҳа ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаганлиги, қурилиш ишларининг бир қисмини бажариб қўйганлиги, бугунги кунга келиб суднинг ҳал қилув қарори билан барча меҳнатлари ва сарф-харажатлари йўққа чиқаётганлиги, улар мазкур жойда қурилиш ишларини Самарқанд вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимлигини ҳамда тегишли махсус ваколатли ташкилотларнинг қурилишга рухсат берувчи маъмурий ҳужжатларига ишонган ҳолда қурилиш ишларини амалга оширганлиги, ваҳоланки, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида маъмурий иш юритиш давомида юзага келадиган, қонунчиликнинг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари манфаатдор шахслар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу манфаатдор шахслар фойдасига талқин қилиниши, шунингдек, мазкур Қонуннинг 16-моддасида виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланиши, маъмурий органлар манфаатдор шахсларнинг юзага келган маъмурий амалиёт билан боғлиқ қонуний кутилган натижаларини ҳурмат қилиш шартлиги, юзага келган маъмурий амалиётнинг ўзгартирилиши жамоат манфаатлари билан оқланган бўлиши, умумий хусусиятга эга ва барқарор бўлиши кераклиги белгилаб қўйилганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси вакили суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси, Самарқанд вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси, Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда “Хўжа Соат” МФЙ суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчиларнинг ва уларнинг вакилларини тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2021 йил 15 декабрдаги “Хўжа Соат” МФЙ (бундан буён матнда МФЙ деб юритилади)нинг янги биносини қуриш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида Самарқанд вилоят ҳокимига йўллаган 07/2745-сонли мурожаатига асосан ҳокимлик томонидан 2022 йил 10 мартда Самарқанд шаҳар “Хўжа Соат” маҳалласи ҳудудидан маҳалла марказига янги маъмурий бино қурилиши учун Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлимига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,15 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиш ҳақида 104-7-6 Қ-22-сонли қарор қабул қилинган. Маҳалла аҳолиси томонидан 2022 йил 13 февраль куни тузилган 18-сонли далолатномада маҳалла аҳолисининг Самарқанд шаҳар, Саттепо маскани, “Хўжа Соат” МФЙ ҳудудидаги автомобилларни вақтинча сақлаш майдончаси ҳамда бўш турган очиқ ер майдонида 2 қаватли маҳалла маркази қурилишига қаршилиги йўқлиги билдирилган. МФЙ биноси қурилиши учун 2022 йил 27 апрелда архитектура-режалаштириш топшириғи олиниб, вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши”нинг 2022 йил 29 августдаги 35-сонли баёни билан Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлимининг лойиҳа таклифи ва объект жойлашуви маъқулланган. 2022 йил 13 сентябрь куни Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик Кенгаши ишчи органининг 54167-сонли хулосаси олинган. Ушбу ҳужжатлар асосида жавобгар томонидан объект қурилиши бошланган. Самарқанд шаҳар қурилиш бўлими томонидан жавобгарга 2022 йил 21 сентябрда 266-сонли ёзма кўрсатма берилиб, унда қурилиш ишларини тўхтатиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштириш сўралган ва мониторинг натижалари бўйича ушбу қурилиш ишларига чора кўриш учун маълумот ва расмийлаштирилган ҳужжатлар Самарқанд шаҳар ҳокимлигига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Мазкур ҳолатда биринчидан, қурилиш учун ер майдони жавобарга эмас, балки Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлимига ажратилган. Иккинчидан, Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарорида қурилаётган маъмурий бино давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилиши кўрсатилмаган. Жавобгарнинг фикрига кўра, мазкур объект давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилиш лозим деб ҳисобланган тақдирда ҳам маҳалла марказининг янги маъмурий биносини қуриш учун инвестор (жавобгар) ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият (Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими) ўртасида намунавий шаклдаги келишув битими тузилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли Қарори 10-бандининг бешинчи хатбошисида инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, комплексларга туташ объектларда амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турлари ва йўналишлари, шунингдек, комплексларнинг қурилиши бўйича давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шартлари вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган намунавий шакллар бўйича инвестор ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида тузиладиган келишувларда акс эттирилиши комплексларни қуриш учун давлат-хусусий шерикликнинг асосий шартларидан бири сифатида этиб белгиланган. Ушбу ҳолат Самарқанд шаҳар қурилиш бўлими мутахассислари томонидан расмийлаштирилган 2022 йил 21 сентябрдаги далолатномада қайд этиб ўтилган. Худди шу асослар билан жавобгарнинг МФЙнинг 2022 йил 13 февралдаги 18-сонли далолатномада маҳалла ҳудудида маҳалла маркази қурилишига эътироз йўқлиги билдирилганлиги, маҳалла биноси қурилиши учун 2022 йил 27 апрелда 1718-1718401-41377-сонли архитектурарежалаштириш топшириғи олинганлиги ҳамда вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги “Архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши”нинг 2022 йил 29 августдаги 35-сонли йиғилиш баённомаси билан Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг лойиҳа таклифи ва объект жойлашуви маъқулланганлиги тўғрисидаги важларини қабул қилиб бўлмайди. Шунингдек, жавобгарнинг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида маъмурий иш юритиш давомида юзага келадиган, қонунчиликнинг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари манфаатдор шахслар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу манфаатдор шахслар фойдасига талқин қилиниши, шунингдек, мазкур Қонуннинг 16-моддасида виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланиши, маъмурий органлар манфаатдор шахсларнинг юзага келган маъмурий амалиёт билан боғлиқ қонуний кутилган натижаларини ҳурмат қилиш шартлиги, юзага келган маъмурий амалиётнинг ўзгартирилиши жамоат манфаатлари билан оқланган бўлиши, умумий хусусиятга эга ва барқарор бўлиши кераклиги белгиланганлиги тўғрисидаги важлари ҳам даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Чунки, юқорида қайд этилганидек, қурилиш учун ер майдони айнан жавобгарга ажраилмаган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини 7 ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни ва жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори, Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Davr family plus” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Davr family plus” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеокференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов