← Назад
Решение #598335 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| Биринчи инстанция суди ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2211/33095-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Б.Султонов
Апелляция шикоятини қайтарган
судья А.Мамараимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 4 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“MAESTRO STORY LYUKS” масъулияти чекланган жамияти вакили
Ф.Янабаев (раҳбар), “UNITEL” масъулияти чекланган жамияти вакили
Н.Камилов (2023 йил 4 апрелдаги 81/23-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
8 ноябрдаги қарори устидан “MAESTRO STORY LYUKS” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“UNITEL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “MAESTRO STROY LYUKS” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 14 февралда 174781146-сонли хизмат кўрсатиш
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар мобил алоқа хизматларини
кўрсатиш, ўз навбатида жавобгар кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олишган.
Шунингдек, мазкур шартномага 2020 йил 14 февралда тузилган
қўшимча келишувга кўра, жавобгарга “Муваффақиятингизнинг 7 рақами”
дастурига кўра “олтин рақам”лардан фойдаланиш ҳуқуқи 12 ой давомида
шартномани бекор қилмаслик ва ҳар ойлик тўловларни тўлаб бориш шарти
билан берилган ҳамда мазкур қўшимча келишувнинг 6-бандига асосан агар
мазкур шартлар бузилган тақдирда даъвогар жавобгар томонидан танланган
“олтин рақам”нинг тўлиқ қийматини ундириш ҳуқуқига эга эканлиги
белгиланган.
1
Жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 2020 йил февраль
ойидан май ойига қадар кўрсатилган мобил алоқа хизматлари учун тўловлар
амалга оширилмаганлиги ва жавобгарнинг даъвогар олдида 21 269 762 сўм
қарздорлиги вужудга келганлиги важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 21 269 762 сўм асосий қарз, 189 176 сўм пеня ундирилган. Даъво
талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд
мажлисида
жавобгар
вакили
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 14 февралда
тузилган 174781146-сонли хизмат кўрсатиш шартномасига кўра, даъвогар
мобил алоқа хизматларини кўрсатиш, ўз навбатида жавобгар кўрсатилган
хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олишган.
Шунингдек, мазкур шартномага 2020 йил 14 февралда тузилган
қўшимча келишувга кўра, жавобгарга “Муваффақиятингизнинг 7 рақами”
дастурига кўра “олтин рақам”лардан фойдаланиш ҳуқуқи 12 ой давомида
шартномани бекор қилмаслик ва ҳар ойлик тўловларни тўлаб бориш шарти
билан берилган ҳамда мазкур қўшимча келишувнинг 6-бандига асосан агар
мазкур шартлар бузилган тақдирда даъвогар жавобгар томонидан танланган
“олтин рақам”нинг тўлиқ қийматини ундириш ҳуқуқи белгиланган.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 2020 йил февраль
ойидан май ойига қадар кўрсатилган мобил алоқа хизматлари учун тўловлар
амалга оширилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ва
Палата даъвогар манфаатида жавобгардан 21 269 762 сўм асосий қарз,
378 352,70 сўм пеня, жами 21 648 114,70 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбурият шартномадан, зиён
2
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
ФК 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда
ва тартибда тўлаши шарт.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 2020 йил февраль
ойидан май ойига қадар кўрсатилган мобил алоқа хизматлари учун тўловлар
амалга оширилмаганлиги сабабли 21 269 762 сўм қарздорлиги вужудга
келганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани
учун 387 352,70 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
7-моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва
тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ушбу Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
Биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг
мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, пеня миқдорини
189 176 сўмга асосли равишда камайтирган.
3
Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабларини
қисман қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятидаги важлари, жумладан якка тартибдаги тадбиркор
Янабаев Фаррух Пархат ўғли томонидан 90. 127-00-00 олтин рақами учун
9 ой давомида тўловларни тўлаганлиги, шунингдек, 21 050 000 сўм номинал
қийматли +99890-127-00-00 олтин рақами қўшимча битим тузилганидан
кейин унинг розилигисиз шартнома шартларига зид равишда бошқа абонент
номига расмийлаштириб берилганлиги ҳақидаги важлари ҳам асоссиз бўлиб,
суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Чунки, тарафлар ўртасидаги 2020 йил 14 февралдаги шартнома даъвогар
ва МЧЖ ўртасида тузилган. Якка тартибдаги тадбиркор Янабаев Фаррух
Пархат ўғли томонидан тўланган тўловлар МЧЖ учун ҳисобга олиниши
шартномада назарда тутилмаган.
Бундан ташқари, +99890-127-00-00 олтин рақами бўйича МЧЖ 2020 йил
19 мартда тармоқдан узилган. Бироқ шартнома 2020 йил 31 май кунига қадар
бекор қилинмаган ва мазкур рақам жавобгарнинг номида бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш юзасидан биринчи
инстанция судининг 2022 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни
кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган суд
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 августдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
Б.Убайдуллаев
4