← Назад
Решение #598349 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 235 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 2 | — | code_article | |
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2101-2203/4084-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Б.Раджабов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья С.Жакеев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар
вакиллари – юридик бўлим бошлиғи Х.Буронов (2023 йил 3 майдаги
02-22/01-404-сонли ишончнома асосида) ва адвокат Б.Нарматов (2022 йил
11 августдаги 02-22/01-1045-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ
инспекциясининг жавобгар “Issiqlik Manbai” давлат унитар корхонасидан
214,4 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ
инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар ёки Инспекция деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Issiqlik Manbai” давлат унитар
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки ДУК деб юритилади)дан
214,4 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида Инспекциянинг 2022 йил 3 июндаги
00324-kt-сонли буйруғига асосан ДУКнинг 2020 ва 2021 йиллар ҳамда
2022 йилнинг январь - март ойлари давомидаги фаолиятида ҚҚСни тўғри
ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал текшириш
ўтказилганлиги, текширишда жавобгар контрагентлар билан шартнома
тузишдан
олдин
лозим
даражада
эҳтиёткорлик
шартларини
бажарилмаганлиги, жавобгар ва “Story house design” МЧЖ (бундан буён
матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида тузилган битимлар асосида шубҳали
молиявий операциялар амалга оширилганлиги ҳамда ушбу корхоналар
томонидан қонунга зид равишда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар
ДУКнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилганлиги натижасида жами
214,4 млн. сўмлик ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланганлиги,
ДУКнинг кўзлаган ягона ва устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги
асоссиз солиқ нафи олишдан ёки ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини
камайтиришдан иборат бўлганлиги, ушбу ҳаракатлар ДУК томонидан
ҳуқуқни суистеъмол қилиш деб эътироф этилиши, жавобгар солиқ
тўламаслик хавфи юқори бўлган кейинчалик Давлат солиқ қўмитаси
томонидан ҚҚС тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган корхона
билан 2021 йил январь-декабрь ойларида умумий суммаси 1 644,2 млн. сўм,
шу жумладан ҚҚС суммаси 214,4 млн. сўм бўлган қалбаки, қўзбуямачилик
учун шартнома тузганлиги, ДУК ва МЧЖ ўртасида 2021 йил давомида 85 та
шартнома тузилганлиги, ушбу шартномалар асосида ДУК 2021 йилнинг
март - май ойларида хар ҳил турдаги (қурилиш ва хўжалик ҳамда
инвентарлар) маҳсулотларга жами қиймати 1 639,1 млн. сўмлик электрон
ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирганлиги
ҳамда
товар-моддий
захираларни кирим қилганлиги, сотиб олинган товар-моддий захиралар
қийматидан келиб чиқиб 214,4 млн. сўм ҚҚС ҳисобга олинганлиги, ДУК
томонидан ҳисобга олинган 214,4 млн. сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш
мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, 1 639,1 млн.сўмлик
товар-моддий захиралар МЧЖнинг бухгалтерия ҳужжатларида акс
эттирмаганлиги (кирим қилмаганлиги), реализациядан тушган пул
маблағларидан солиқлар тўламасдан нақдлаштирилганлиги аниқланганлиги,
МЧЖда 1 нафар ходим ишлаётганлиги, омборхона ва автотранспорт
воситаси, асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари мавжуд эмаслиги,
МЧЖ фаолияти давомида асбоб-ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага
олиш учун пул маблағлари бошқа ташкилотларга ўтказиб берилмаганлиги,
МЧЖ бошқа бир ташкилотлар билан ҳеч қандай транспорт шартномалар
тузилмаганлиги маълум бўлганлиги, МЧЖда Тошкент вилояти ДСБ
томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 499 млн.сўм
солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу
қарздорлик бугунги кунда ҳам тўланмаганлиги, текширув натижаларига кўра
2022 йил 29 июнда камерал солиқ текшируви аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида далолатнома ва хулоса
расмийлаштирилиб, 2022 йил 4 июлда ДУКга 214,4 млн. сўм ҚҚС фарқ
суммасига ҳисоботларга тузатиш киритиш ҳақида 33/20-21242-сонли
талабнома юборилганлиги, ДУК томонидан ушбу талабномага нисбатан
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги ва 2022 йил 16
июлдаги 142084-2022-сонли хат билан солиқ органига нисбатан эътирозлар
билдирганлиги, аниқланган ҳолатлар бўйича Инспекция томонидан 2022 йил
21 июлда 33/20-22836-сонли қарор қабул қилганлиги ва унда 214,4 млн. сўм
ҚҚСни ҳисобдан чиқариш юзасидан судга даъво аризаси киритиш
белгиланганлигини кўрсатган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Адлия вазирлиги томонидан
2020 йил 30 июнь куни 3259-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон
Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС)
“Товар-моддий захиралар”нинг 11-бандида товар-моддий захиралар
ташкилотнинг бухгалтерия балансига: маҳсулот етказиб бериш (олди-сотди)
шартномаси бўйича харид қилиш; таъсисчилардан ташкилотнинг устав
капиталига улуш сифатида келиб тушиши; таъсисчилар таркибидан чиқишда
ёки тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида
тақсимланаётганда ташкилотнинг илгари бошқа ташкилотнинг устав
капиталига киритилган таъсис улуши қайтарилишидан келиб тушиши; бепул
келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича); айирбошлаш; узоқ муддатли
активлар таркибидан ўтказиш; ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий
захираларни аниқлаш; илгари берилган товар қарзининг қайтарилиши ёки
товар қарзини олиш; ташкилотнинг ўзида тайёрланиши; ҳисобот даври
охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида ҳисобга олинадиган
ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш; товар-моддий захираларга бўлган
мулк ҳуқуқи олинишига олиб келадиган бошқа операциялар ва ҳодисалар
натижасида киритилиши лозимлиги, 14-бандида товар-моддий захиралар
ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилиши ҳамда
улар харид қийматини (етказиб берувчига тўланадиган сумма) ва харид
қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичига олиши, 58-бандида
чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг қиймати чиқиб кетиш факти
аниқланган пайтда балансдан ҳисобдан чиқарилиши, товар-моддий захиралар
ташкилотнинг балансидан: реализация қилиш; бошқа ташкилотнинг устав
капиталига таъсис улуши кўринишида бериш; таъсисчининг таъсисчилар
таркибидан чиқишида ёки тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг
мол-мулкини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари
ташкилотнинг устав капиталига киритилган улушни таъсисчига қайтариш;
бепул бериш; айирбошлаш; сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли,
жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш);
камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши; товар
қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар қарзини қайтариш;
бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилиши
белгиланганлиги,
ДУК
контрагентининг
бухгалтерия
ҳужжатлари
ўрганилганда ДУКга электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали етказиб
берилган товар-моддий захиралар бухгалтерия балансига кирим
қилинмаганлиги, реализациядан кейин ҳисобдан чиқарилмаганлиги, ушбу
товар-моддий захиралар умуман МЧЖнинг бухгалтерия балансида мавжуд
бўлмаганлиги аниқланганлиги, ушбу товар-моддий захираларнинг
реализация қийматидан тўланиши лозим бўлган 214 468 854 сўм ҚҚС давлат
бюджетига келиб тушмаганлиги ва ҳеч бир ҳуқуқий асосларсиз ДУК
томонидан ҚҚС ҳисоботларида ҳисобга олинганлиги, судлар Инспекциянинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш учун Фуқаролик кодексининг
235-моддасидаги нормага таянганлиги, аммо, ушбу Кодекснинг 2-моддасига
кўра, фуқаролик қонунчилиги солиқ муносабатларига нисбатан
қўлланилмаслигини кўрсатган.
4
Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқи
вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Солиқ қўмитасининг Йирик солиқ тўловчилари бўйича ҳудудлараро Солиқ
инспекцияси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важлар асоссиз эканлиги, Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмига асосан
МЧЖ томонидан ҚҚС тўлиқ бюджетга тўланганлиги, бу ҳақда Мажбурий
ижро бюросининг маълумотномаси судга тақдим қилинганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакиллининг тушунтиришларини тинглаб ва
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ва МЧЖ ўртасида
2021 йил январь-декабрь ойларида умумий суммаси 1 644,2 млн. сўм, шу
жумладан ҚҚС суммаси 214,4 млн. сўм бўлган 85 та шартнома тузилган.
Ушбу шартномалар асосида ДУК 2021 йилнинг март - май ойларида
хар хил турдаги (қурилиш ва хўжалик ҳамда инвентарлар) маҳсулотларга
жами қиймати 1 639,1 млн.сўмлик электрон ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирган ҳамда товар-моддий захираларни кирим қилган ва сотиб
олинган товар-моддий захиралар қийматидан келиб чиқиб 214,4 млн. сўм
ҚҚС ҳисобга олинган.
Инспекциянинг 2022 йил 3 июндаги 00324-kt-сонли буйруғига асосан
ДУКнинг 2020 ва 2021 йиллар ҳамда 2022 йилнинг январь - март ойлари
давомидаги фаолиятида ҚҚСни тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши
юзасидан камерал текшириш ўтказилган.
Текширишда ДУКнинг контрагенти бўлган МЧЖ (ҚҚС гувоҳномаси
бекор бўлган) томонидан 2021 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида
ДУКга сотилган қурилиш ва хўжалик ҳамда инвентарлар хариди амалга
оширилмаганлиги, ушбу товар-моддий захиралар МЧЖнинг бухгалтерия
ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилмаганлиги), МЧЖда 1 нафар
ходим ишлаётганлиги, омборхона ва автотранспорт воситаси, асосий
воситалар, ишлаб чиқариш активлари мавжуд эмаслиги, МЧЖ фаолияти
давомида асбоб-ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул
маблағлари бошқа ташкилотларга ўтказиб берилмаганлиги, МЧЖ бошқа бир
ташкилотлар билан ҳеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги
маълум бўлган.
Текширув натижаларига кўра 2022 йил 29 июнда камерал солиқ
текшируви аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш
тўғрисида далолатнома ва хулоса расмийлаштирилиб, 2022 йил 4 июлда
ДУКга 214,4 млн. сўм ҚҚС фарқ суммасига ҳисоботларга тузатиш киритиш
ҳақида 33/20-21242-сонли талабнома юборилган.
ДУК томонидан ушбу талабномага нисбатан аниқлаштирилган солиқ
ҳисоботи тақдим этилмаган ва 2022 йил 16 июлдаги 142084-2022-сонли хат
билан солиқ органига нисбатан эътирозлар билдирилган.
Шунинг учун, аниқланган ҳолатлар бўйича Инспекция томонидан
2022 йил 21 июлда 33/20-22836-сонли қарор қабул қилган ва унда
214,4 млн. сўм ҚҚСни ҳисобдан чиқариш юзасидан судга даъво аризаси
киритиш белгиланганлигини кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул
қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг
279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда қуйи судлар томонидан қайд
қилинган талабларга риоя қилинмаган.
Хусусан, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишда, апелляция инстанцияси суди
эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
нормаларига асосланган ва СКнинг нормаларини инобатга олмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 14-моддасининг
биринчи-учинчи қисмларига кўра, солиқ солиш мақсадида барча битимлар
ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг
юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг
номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб
чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак.
Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ
бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик
тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий
фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли.
Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш
мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни
ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий
мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади.
Солиқ кодекси ушбу моддасининг бешинчи-саккинзинчи қисмига
мувофиқ, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик
тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг
суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар
кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс
мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ҳам ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади, бунда ушбу камайтириш бевосита
ёки билвосита мақсад ёхуд оқибат бўлади ёки мақсадлардан ёхуд
оқибатлардан бири бўлади ҳамда бу мақсад ёки оқибат иккинчи даражали
бўлмайди. Солиқларнинг суммаларини камайтириш солиқ солиш қамровини
бевосита ёки билвосита ўзгартиришни, солиқ имтиёзларидан фойдаланишни
ёки тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бошқача тарзда
камайтиришни ўз ичига олади.
Ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолларда, солиқ органлари солиқ тўловчи
тўлаши лозим бўлган солиқларнинг суммаларини аниқлашда ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки
операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка ҳақли. Шунингдек
солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини бундай
суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга
ҳақли.
Ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим
қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари
томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг
даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат
солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг
бешинчи – еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларига кўра, ҳуқуқни суиистеъмол
қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар
амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
ҳолатлари, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи
томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда
ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг
қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ
тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик
операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда
лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги
натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда ҳамда
ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш
ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб
берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб
чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини
қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул
қилинади.
Шунинг учун ДУК томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси МЧЖ
томонидан тўламаганлиги, яъни ушбу пул маблағлари бюджетга келиб
тушмаганлиги сабабли солиқ органи ДУКнинг ҚҚС суммасини ҳисобга
олишини асоссиз деб топган.
Шу асосалар билан ҳам қуйи инстанция судларнинг жавобгар ўзининг
контрагенти билан “Республиканская универсальная агропромышленная
биржа” АЖ орқали брокерлар иштирокида, шунингдек “Ўзбекистон товар
хом-ашё биржаси” АЖ орқали электрон шаклда битимларни тузганлиги,
жавобгарда битим тузишда контрагентига оид маълумотларни олиш
имконияти мавжуд бўлмаганлиги, яъни у учун биржада қатнашган брокер
савдони амалга оширганлиги, қолаверса савдо тўлиқ биржа орқали бўлиб
ўтганлиги сабабли унинг шартларида қўшимча маълумот олиш ёки бошқача
тарзда иштирокчиларнинг ҳуқуқларини чеклаш мумкин бўлмаганлиги, биржа
савдоларига ушбу қўшимча маълумотлар киритилмаганлиги сабабли
рақобатга оид талаблар бузилмаганлиги ҳақидаги важи билан келишиб
бўлмайди.
Бундан ташқари, судлар даъвони қаноатлантиришни рад этишга
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаметининг 2021 йил
8 ноябрда МЧЖнинг 2021 йил 16 февралдан 2021 йил 13 октябрга қадар
бўлган молиявий-хўжалик фаолияти ҳамда солиқ қонунчилигига риоя
этилиши юзасидан ўтказилган ҳужжатли солиқ аудити якуни бўйича
тузилган далолатномада МЧЖ ва жавобгар билан тузилган шартномалар
бўйича реализация қилинган товарларнинг ҳақи тўлиқ олинганлиги ва ушбу
товарлар биржа орқали ўтганлиги сабабли нақдлаштириш ҳолати мавжуд
эмаслиги ҳамда олинган маҳсулотлар жавобгар томонидан кирим қилиниб,
бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирганлиги аниқланганлигини асос қилиб
кўрсатган.
Бироқ, ушбу далолатномада МЧЖ томонидан сотиб олинган хом ашё,
материаллар ва иш хизматларининг қиймати 1 599 155,8 минг сўмни ташкил
қилганлиги, сотиб олинган ҳом ашё товар ва хизматларнинг ҚҚС суммаси
ДСБнинг ҳисоб-фактура статистикаси дастурий маҳсулга мувофиқ
240 023,2 минг сўмни ташкил қилганлиги, товарларни реализация қилиш
обороти жами 1 572 829,4 минг сўмни ва унинг ҚҚС суммаси 236 036,3 минг
сўмни ташкил этганлиги, текширув натижаси бўйича 53 392,4 минг сўм
қўшимча ҚҚС, фойда солиғи 142 265,5 минг сўм, жисмоний шахсларнинг
даромади солиғи 2 052,6 минг сўм, жами қўшимча 201 231,4 минг сўм солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланганлиги кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2022 йил
27 январдаги ҳукми билан МЧЖ раҳбари Ж.Бобоқулов 2021 йил
16 февралдан 1 май кунига қадар 2 055 040 000 сўм пул маблағлари
айланмасини амалга ошириб, жамият томонидан қурилиш ва бошқа
маҳсулотлар учун пул маблағларига чиқим қилиб, товар реализацияси
ҳисоботлардан камайтириб кўрсатиб ҳамда жамиятга кирим қилинган
товарлар реализацияни ҳисботларда экс эттирмасдан, белгиланган
15 фоиз миқдорида 201 231 400 сўм солиқ ва бошқа мажбурий солиқ
тўловларини
тўлашдан
қасддан
бўйин
товлаб
келганлиги,
1 016 000 000 сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотиб, банк муассасаларига
кирим қилмасдан, реализация қилганлигида ифодаланган жиноятни содир
этганлигида айбдор деб топилган ва унга жазо тайинланиб, етказилган
моддий зарарни қоплаш учун Тошкент вилоят прокуратурасининг депозит
ҳисоб рақамига топширилган жами 201 231 400 сўм пул маблағларини
Зангиота туман ДСИ орқали давлат даромадига ўтказилиши белгиланган.
Яъни, жиноят иши доирасида МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботига кирим
қилинган товар-моддий бойликлар ва уларнинг реализация (оборот) қилиш
жараёнида содир этилган жиноят ҳаракатлари муҳокама қилиниб, ушбу
ҳаракатлар натижасида давлатга етказилган 201 231 400 сўмлик зарар
Тошкент вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган
пул маблағлари ҳисобига қопланган. Инспекция эса, МЧЖнинг бухгалтерия
ҳисоботига кирим қилинмаган товар-моддий бойликларни ДУКга реализация
қилиш натижаси бўйича бюджетга тўланмаган 214,4 млн.сўм ҚҚС
суммасини ДУК томонидан ҳисобга олиниши юзасидан низолашмоқда.
Шунинг учун судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш Департаметининг 2021 йил 8 ноябрдаги
далолатномага асосланиши билан келишмайди. Ушбу асослар билан ҳам
жавобгар вакилининг Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмига асосан МЧЖ
томонидан ҚҚС тўлиқ бюджетга тўланганлиги, бу ҳақда Мажбурий ижро
бюросининг маълумотномаси судга тақдим қилинганлиги ҳақидаги важини
судлов ҳайъати асоссиз деб ҳисоблайди.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамияти
ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари нотўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этган,
апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан йўл
қўйилган хатоликларни бартараф этмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг иккинчи бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб,
суд қарорларини бекор қилишни, ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасига юкланилади. Ишни биринчи инстанция
судида кўриш учун жавобгардан 4 288 000 сўм ҳамда ишни апелляция
ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун ҳар бир инстанция учун
2 144 000 сўмдан, жами 8 576 000 сўм давлат божи республика бюджетига,
даъвогар фойдасига 78 000 сўм почта харажатлари ундиралади. Шунингдек,
9
иш биринчи ва апелляция инстанция судларида видеоконференцалоқа
режимда кўрганлиги сабабли жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига
150 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асоосан биринчи ва апелляция инстанция
судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади.
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекциясининг
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қарор қабул қилинсин.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекциясининг
даъво талаби қаноатлантирилсин.
“Issiqlik Manbai” давлат унитар корхонасидан:
- Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Солиқ инспекцияси
фойдасига 214 400 000 сўм қўшилган қиймат солиғи ва 78 000 сўм почта
харажатлари;
- республика бюджетига 8 576 000 сўм давлат божи:
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 150 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги қарори бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев