← Назад
Решение #598352 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/3715-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар жамият раҳбари ХХХларни иштирокида,
даъвогар «А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 107 180 928,64
сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)нинг ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш
ҳолатлари мавжудлигидан ва жамият томонидан 107 180 928,64 сўм қўшилган
қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 107 180
928,64 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан 107 180 928,64 сўм қўшилган қиймат солиғи
асоссиз ҳисобга олинганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
ушбу пул маблағларини тўлаш чоралари кўрилишини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «А»нинг 2022 йил 30 апрелдаги 20/100932-kt-сонли буйруғига асосан «Б» масъулияти чекланган жамиятида 2020-2021
йиллар давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб
чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви
ўтказилган.
Текширув натижаларига кўра, 2022 йил 31 май кунги солиқ ҳисоботларига
тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-33112-сонли талабнома юборилган.
Шундан сўнг, жавобгар жамият томонидан текшириш материаллари билан
танишиб чиқиб ҳамда юборилган талабномага нисбатан ўз эътирозларини баён
қилиб, даъвогарнинг талаблари асоссизлиги билдирилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 2022 йил 5 июль кунги 20/1-44149-сонли
камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори қабул
қилиниб, белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритилиши белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан жамият харакатларида ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш ҳоллари мавжудлиги ва жамият томонидан 107 180 928,64 сўм
қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жамиятдан
107 180 928,64 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддасининг бешинчи
қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик
тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг
суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетмакетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини
қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса,
солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Солиқ
муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг
солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини,
контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари
мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш
қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда
3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС)
«Товар-моддий захиралар”ни 58-бандига кўра, чиқиб кетаётган товар-моддий
захираларнинг қиймати чиқиб кетиш факти аниқланган пайтда балансдан
ҳисобдан чиқарилади. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан:
реализация қилиш, бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис улуши
кўринишида бериш, таъсисчининг таъсисчилар таркибидан чиқишида ёки
тугатилаётган
хўжалик
юритувчи
субъектнинг
мол-мулкини
унинг
иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав капиталига
киритилган улушни таъсисчига қайтариш, бепул бериш, айирбошлаш, сақлаш
муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги
натижасида тугатиш (йўқ қилиш), камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш,
бўлиниш) аниқланиши, товар қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган
товар қарзини қайтариш, бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан
чиқарилади.
Солиқ кодексининг 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи
товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган
битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ
органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга
ҳақли деб белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан текшириш ўтказилганда, «Б» масъулияти
чекланган жамиятининг шубхали ташкилот тоифасига кирувчи "SUPREME
MAXIMUM 000" МЧЖ, "MULTI-BAND SALE" МЧЖ ҳамда "KO'MAK QURISH
XAZINASI" масъулияти чекланган жамиятлари билан молиявий операцияларни
амалга оширишидан кўзланган ягона ва устувор мақсади, солиқ тўламаслик
тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёки ўзи тўлайдиган солиқларнинг
суммасини камайтиришдан иборат бўлганлиги, тақдим этилган жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботида битта
раҳбар ходим ишлаб келганлиги кўрсатилганлиги, жамият эгалигида
автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги, контрагент балансида ҳеч қандай
асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари
мавжуд бўлмаганлиги ва бошқа ҳолатлар аниқланган.
Шунингдек, мазкур иш бўйича етказиб берувчи ҳисобланган контрагент
томонидан товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим
қилинмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 107 180 928,64
сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар орқали давлат бюджетига 107 180 928,64 сўм қўшилган қиймат солиғини
ва 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни, шунингдек, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 2 143 618,57 сўм давлат божини ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар «А»нинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар «А» орқали давлат бюджетига 107 180 928,64 сўм қўшилган
қиймат солиғи;
- даъвогар «А» фойдасига 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2 143 618,57 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья:
Т.Маматожиев