Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/64063 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Алоқабанк Ответчик / Подсудимый "ZERO START LEASING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080809 Claim ID 3260080 PDF Hash fd42ef131c434e56... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кредитор ФКнинг 280-моддаси кредитор ФК 280 law
онуни 21-моддаси онуни 21 law
онун 26-моддаси онун 26 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онун 21-моддаси онун 21 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2227/64063-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Мухитдинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья –А.Мамараимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 4 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Убайдуллаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “DINARA MAFTUNA FAYZ” хусусий корхонаси вакиллари Т.Рустамов (2023 йил 17 мартдаги 11-сонли ишончнома асосида), адвокат Э.Абдуллаев (2023 йил 15 мартдаги 3-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “ABBOS-SURXON-TRANS” масъулияти чекланган жамияти, “DINARA MAFTUNA FAYZ” хусусий корхонаси ва “JAMOLIDDIN ABUBAKR” хусусий корхонаси жалб қилинган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (даъвогар АТ “ALOQABANK” манфаатида)нинг жавобгар “ZERO START LEASING” масъулияти чекланган жамиятидан 206 677 890,59 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “DINARA MAFTUNA FAYZ” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АТ “ALOQABANK” (бундан буён матнда Банк ёки даъвогар деб юритилади) Миробод филиали томонидан 2018 йил 9 июлдаги 73-сонли кредит шартномасига асосан “ZERO START LEASING” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га лизинг объектларини сотиб олиш ва келгусида уларни лизингга бериш мақсадида 6 (олти) ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга, йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш усули сифатида 2018 йил 16 август ва 2018 йил 15 октябрдаги гаров шартномаларига асосан жавобгарга тегишли бўлган қуйидаги мулклар, хусусан: 1) LG 933L русумли юклагич, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №6Р18023219, давлат рақам белгиси 01 EA 600 бўлган автотранспорт воситаси; 2) HOWO ZZ5257GJBN3841 W русумли юк бетоносмесител, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами № 180507037017, шасси рақами №LZZ5BLND9JD411498, ранги оқ, давлат рақам белгиси 01 045 TFA бўлган автотранспорт воситаси; 3) LW300FN русумли юклагич, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №6P18D026281, давлат рақам белгиси 01 EA 487 бўлган автотранспорт воситаси; 4) JCB 3DX Super русумли Экскаватор юклагич, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами № H 00182133, давлат рақам белгиси 01 EA 486 бўлган автотранспорт воситалари гаровга тақдим этилган. Шартноманинг 2.1-бандида қарздор кредит тўловларини қайтариш жадвалига асосан фоизлар билан тўлаб бориши белгиланган. Бироқ, кредит шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва қарзни қайтариш жадвалини мунтазам бузиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 2022 йил 28 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг Банк олдида 199 206 079,86 сўм кредит бўйича асосий қарз қолдиғи, 6 658 395 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 327 462,05 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 485 953,68 сўм пеняни тўлаш мажбурияти вужудга келган. Кредит шартномасининг 3.1.3-бандида шартноманинг 4.2.15-бандида белгиланган ҳолатлар юзага келганида банк кредитнинг фойдаланилмаган қисмидан фойдаланиш имкониятини чеклашга, кредит беришни тўҳтатишга, кредитни муддатидан олдин қайтариш талаб қилиш ёки уни ундириб олишга, мақсадсиз ишлатилган кредит суммасининг 1 фоиз миқдорида жарима ундиришга, судларга даъво аризаси билан мурожат қилишга, қонунчиликда белгиланган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, кредит шартномасининг 3.1.5-бандида қарздор кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаган тақдирда, кредитор ФКнинг 280-моддасига мувофиқ ундирувни гаров предметига қаратиши мумкинлиги қайд этилган. Низони судгача бартараф этиш чоралари натижа бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 199 206 079,86 сўм кредит бўйича асосий қарз қолдиғи, 6 658 395 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 327 462,05 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 485 953,68 сўм пеня, жами 206 677 890,59 сўм ундиришни ва ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган. Суднинг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “DINARA MAFTUNA FAYZ” хусусий корхонаси, “ABBOS-SURXON-TRANS” масъулияти чекланган жамияти ва “JAMOLIDDIN ABUBAKR” хусусий корхонаси жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 199 206 079,86 сўм кредит бўйича асосий қарз қолдиғи, 6 658 395 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 327 462,05 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 485 953,68 сўм пеня ундирилиб, кредит қарздорлиги ундируви гаров шартномаларига асосан гаровга қўйилган юқорида қайд этилган автотранспорт воситаларига қаратилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, “DINARA MAFTUNA FAYZ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда корхона деб юритилади) томонидан берилган кассация шикоятида қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан кредит қарздорлиги ундируви жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкларига, жумладан “JCB 3DX Super” русумли Экскаватор юклагич, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами H 00182133, давлат рақам белгиси 01 EA 486 бўлган автотранспорт воситаси қаратилганлиги, ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар ва корхона томонидан апелляция шикояти берилганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилганлиги, ушбу ишни кўриш давомида биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал қонун нормалари бузилишига йўл қўйилган бўлса-да, апелляция инстанциясида бунга эътибор берилмаганлиги, хусусан биринчи инстанция судида иш муҳокамаси корхонанинг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, суднинг қарори қабул қилинганидан сўнг иш кўрилганлигидан хабар топганлиги, апелляция инстанцияси эса ишни шошма-шошарлик билан кўрганлиги, жумладан корхонанинг адвокати Э.Абдуллаев томонидан берилган иш ҳолатлари билан тўлиқ танишишни таъминлаш мақсадида ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш рад этилиб, иш ҳужжатлари билан танишиш учун ярим соат вақт бериб, иш шу куннинг ўзида кўриб юборилганлиги, бунинг оқибатида корхона ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаганлиги, бундан ташқари жавобгар томонидан кредит таъминоти учун гаровга қўйилган 2018 йилда ишлаб чиқарилган “JCB 3DX Super” русумли Экскаватор юклагич 2018 йил 12 июлдаги ZSL/03/18-сонли лизинг шартномасига асосан лизинг берувчи бўлган жавобгар томонидан сотувчи “UK HEAVY MACHINERY” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олиниб, корхона (лизинг олувчи)га лизингга берилганлиги, лизингга олувчи томонидан лизинг шартномаси бўйича барча тўловлар амалга оширилганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни 21-моддасининг биринчи қисмига кўра, лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланганлиги, биринчи инстанция судида иштирок этганида лизинг шартномаси гаров шартномасидан олдин тузилганлиги сабабли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб билдириши мумкинлиги, “Гаров тўғрисида”ги Қонун 26-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган молмулкка қаратишни рад этиш мумкинлиги белгиланганлиги, иш бўйича даъвогар фойдасига 206 677 890,59 сўм ундирилиши белгиланиб, ундирув қаратилиши белгиланган гаровдаги мулкларнинг гаров шартномасидаги баҳоси жами 1 404 808 000 сўмни ташкил этганлиги, биринчи инстанция суди гаровга қўйилган мулкларнинг энг арзон баҳолангани ҳам даъво суммасидан ошиб кетганлигига эътибор қаратмасдан, “Гаров тўғрисида”ги Қонун 26-моддасининг учинчи қисмини қўлламаганлиги, баён қилинган ҳолатлар биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмасдан қарор қабул қилинганлигини кўрсатиб турганлиги, апелляция инстанцияси ҳам ишни бир томонлама кўриб чиқиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганлигини кўрсатган. Суд мажлисида корхона вакили кассация шикоятида билдирилган важларни такрорлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар ва учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафлар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати корхона вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномалардан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, кредит шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва қарзни қайтариш жадвалини мунтазам бузиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 2022 йил 28 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг Банк олдида 199 206 079,86 сўм кредит бўйича асосий қарз қолдиғи, 6 658 395 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 327 462,05 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 485 953,68 сўм пеняни тўлаш мажбурияти вужудга келган. Шартноманинг 5.1-бандига кўра, қарздор мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини кечиктирган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов сўмасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирлган тўлов сўммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 736-моддасида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча сўммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 264-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига биноан бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабларини асосли деб топиб, уни қаноатлантириш ҳамда кредит қарздорлиги ундирувини гаров мулкларига қаратиш тўғрисида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати корхонанинг кассация шикоятида билдирган “Лизинг тўғрисида”ги Қонун 21-моддасининг биринчи қисмига кўра, лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланганлиги хусусидаги важлари билан келиша олмайди. Чунки, жавобгар (лизинг берувчи) ва корхона ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 12.3-бандида жавобгар корхонанинг олдиндан розилигини олмасдан туриб, лизинг объектини гаровга қўйиши мумкинлиги ва ушбу шартнома билан корхона томонидан жавобгарнинг барча битимлари бўйича лизинг объектидан гаров сифатидан фойдаланишига розилик берганлиги қайд этилган. Банк жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, кредит тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги оқибатида 206 677 890 сўм қарздорликни ундиришни сўраган бўлиб, жавобгарнинг шу миқдордаги қарздорликка йўл қўйганлигини мажбуриятни бузилишини жуда арзимас деб беҳолаб бўлмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати корхонанинг “Гаров тўғрисида”ги Қонун 26-моддасининг учинчи қисмига асоланган важлари билан ҳам келишмайди. Чунки, ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Баён этилганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишда, апелляция инстанция эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний тўхтамга келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божи корхонадан ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “DINARA MAFTUNA FAYZ” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “DINARA MAFTUNA FAYZ” хусусий корхонасидан Республика 7 бюджетига 2 066 779 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т. Аннаева ҳайъат аъзолари: Б. Убайдуллаев