← Назад
Решение #598366 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2302/978-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2023 йил 4 май
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармасининг,
жавобгар “Дўстлик пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 139.414.882 сўм
пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Толипов (ишончномага асосан)нинг
иштирокида
Дўстлик
туманлараро
иқтисодий
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Дўстлик
пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 139.414.882 сўм пенсия пулини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Фарғона вилоят маъмурий суди орқали иштирок этган
даъвогар вакили И.Носиржонов тушунтириш бериб, даъво талабини қувватлаб,
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жаворбгар вакили суд мажлисига қадар судга ариза тақдим қилиб, ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд даьвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
фуқаролар Б.Бобожонов, О.Рахмонова, Ф.Жўраев, К.Ходжаев, Т.Курбонова,
П.Юлчиева, З.Жумабоев, У.Очилов ва Х.Ахмедовалар хизмат вазифасини
бажараётган вақтида меҳнатда майибланганликлари ва касб касаллигига
учраганликлари сабабли уларга ногиронлик пенсияси тайинланган.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси
(кейинги ўринларда даъвогар) томонидан фуқаролар Б.Бобожонов,
О.Рахмонова, Ф.Жўраев, К.Ходжаев, Т.Курбонова, П.Юлчиева, З.Жумабоев,
У.Очилов ва Х.Ахмедоваларга ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур
пенсия пули ҳар ойда “Дўстлик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар) томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада,
Б.Бобожонов, О.Рахмонова, Ф.Жўраев, К.Ходжаев, Т.Курбонова, П.Юлчиева,
З.Жумабоев, У.Очилов ва Х.Ахмедовалар учун 139.414.882 сўмлик тўлов
амалга оширилмаган.
Даъвогарга ўтказиб берилмаган жами пенсия тўлови 139.414.882 сўмни
ташкил қилади. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб
бериш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирган.
Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан жами 139.414.882 сўм пенсия пулини ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг талаби асослидир. Чунки, даъвогар фуқаролар
Б.Бобожонов, О.Рахмонова, Ф.Жўраев, К.Ходжаев, Т.Курбонова, П.Юлчиева,
З.Жумабоев, У.Очилов ва Х.Ахмедовалар учун ҳар ойда тўлаб келинган пенсия
пули бўйича қарздорлик 139.414.882 сўм ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва
даъвогар вакилининг судга берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги
357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомнинг
1-иловаси 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия
жамғармаси
туман
(шаҳар)
бўлимлари
мазкур
Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик
учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги
оқибатидаги
ногиронлик
учун
тайинланган
пенсияларни
тўлаш
харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Шу сабабли суд даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 139.414.882 сўм пенсия пулини ундиришни,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ, суд харажатларини низонинг судгача етиб келишидаги айбни
инобатга олиб жавобгардан ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Дўстлик пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси
фойдасига 139.414.882 сўм пенсия пули ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “Дўстлик пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан Республика
бюджетига 2.788.298 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
ҳисобига 75.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судига апеляция тартибида шикоят беришга, прокурор
протест киритишга ҳақли.
О.Эргашев