← Назад
Решение #598368 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Божхона кодекси | 3 | — | code_article | |
| унга МЖтК | 22725 | — | law | |
| исми билан МЖтК | 33 | — | law | |
| йича МЖтК | 271 | — | law | |
| Мелибоевга нисбатан МЖтК | 22725 | — | law | |
| рисидаги иш МЖтК | 271 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2111/4370-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Базаров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Умаров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва
И.Таджиевдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Жиззах вилоят судининг ходими Б.Рахматов, даъвогар вакиллари – бош
юрисконсульт Ф.Суюнов ва катта инспектор С.Инияминов (2023 йил 6 январдаги
20/03-22-00051-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Ғ.Мелибоев
(раҳбар) ва адвокат Ж.Жўраев (2022 йил 19 декабрдаги 158-сонли ордер
ва 2023 йил 10 январдаги ишончнома асосида), учинчи шахс вакили
Ш.Расуловнинг иштирокида, “Honest Biznes MMF” МЧЖ ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Божхона қўмитаси Жиззах вилояти
бўйича бошқармасининг жавобгар “Jizzax Polimer Servis” масъулияти чекланган
жамиятидан 804 947 796 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 мартдаги қарори устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Jizzax Polimer Servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га 2021 йилнинг январь ойида Польша
давлатидан 2020 йил 4 декабрдаги FА/7/М/12/2020-сонли инвойсга мувофиқ
олиб келинган умумий қиймати 18 500 Еврога тенг ТИФ ТН коди 8701209017,
VIN рақами WMA06XZZ8HM726642 бўлган “MAN” русумли Автомобиль
грузовой седельный тягач” транспорт воситаси божхона тўловларидан
402 473 898,16 сўм ҳамда 2020 йил 4 декабрдаги FА/8/М/12/2020-сонли инвойсга
мувофиқ олиб келинган умумий қиймати 18 500 Еврога тенг ТИФ ТН коди
8701209017, VIN рақами WMA06XZZ0HM726036 бўлган “MAN” русумли
Автомобиль грузовой седельный тягач” транспорт воситаси божхона
тўловларидан 402 473 898,16 сўм имтиёз қўлланилган ҳолда “Жиззах” ТИФ
божхона постида 2021 йил 11 январда 08004/11.01.2021/0000192-рақамли
божхона юк декларацияси (БЮД) билан “Эркин муомалага чиқариш” (ИМ-40)
божхона режимига расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти
бўйича бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 804 947 796,33 сўм божхона
тўловларини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида Божхона
бошқармаси томонидан ўтказилган товарлар чиқариб юборилганидан кейинги
божхона назорати натижасида божхона расмийлаштируви вақтида жавобгарга
тегишли бўлган “MAN” русумли транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган
санаси 4 йилдан ошганлиги аниқланганлиги, “Uz Truck аnd Bus Motors”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг 2021 йил
7 июлдаги 05/2/1-728-сонли маълумотномасида “MAN” русумли Тягач
седельный” автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йиллари 2016 йил
7 ва 10 октябрь эканлиги кўрсатилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Транспорт вазирлиги “Ўзавтотранстехника илмий ишлаб чиқариш маркази”
давлат унитар корхонасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 261-сонли хатида
жавобгарга тегишли бўлган “MAN” русумли автотранспорт воситалари
“тохограф” ускунасидан чоп этилган маълумотлар таҳлилига кўра Германиянинг
“MAN Truck & Bus” корхонасида 2016 йил 30 сентябрда ростлаш (калибровка)
ўтказилганлиги
маълум
қилинганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли қарорининг 9бандида ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган
транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8701 20) 2022 йил 1 январгача божхона
тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви
йиғимларидан ташқари) озод қилиниши белгиланганлиги, шу сабабли, жавобгар
томонидан импорт қилинган мазкур автотранспорт воситалари ишлаб
чиқарилганлигига божхона расмийлаштируви вақтида 4 йилдан ошганлигидан
келиб
чиқиб,
804 947 796,33 сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланганлиги, даъвогарнинг
жавобгарга юборган 804 947 796,33 сўм божхона тўловларини тўлаш ҳақидаги
2021 йил 16 августдаги 01-6/20-2963-сонли талабномаси оқибатсиз
қолдирилганлигини кўрсатган.
Суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан “Honest Biznes MMF” МЧЖ
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад
этишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда БЮД расмийлаштириш учун
жавобгар томонидан божхона органига етарли ҳужжатлар, яъни транспорт
воситасининг паспорти, инвойс ва CMR тақдим қилинганлиги, ушбу
ҳужжатларда транспорт воситасининг ишлаб чиқилган йили кўрсатилган бўлиб,
қонуний расмийлаштириш учун асослар ҳам етарли бўлганлиги, яъни БЮД
амалдаги божхона қонунчилиги талаблари асосида расмийлаштирилганлиги,
ушбу БЮД бугунги кунда ҳам амалда эканлиги ва ваколатли божхонга органи
томонидан бекор қилинмаганлиги, БЮД амалдаги қонун нормаларига мувофиқ
расмийлаштирилганлиги сабабли, уни бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмаслиги ва бошхона қонунчилигининг имтиёз қўлланилиши тўғрисидаги
шартларига тўлиқ мос келиши, амалдаги қонунчилик ва ҳалқаро ҳуқуқ
нормаларига асосан ҳар бил транспорт воситаси учун ваколатли расмий давлат
идоралари томонидан “Транспорт воситасини қайд қилиш гувоҳномаси
(техпаспорт)” берилиши, мазкур ҳолатда ҳам жавобгар транспорт воситасини
транспорт воситаси паспорти (паспорт автотранспортного средства) асосида
сотиб олганлиги ва ушбу техник паспорт мажозий маънода автомашинанинг
“Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома” саналаши, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли қарори билан шу турдаги
транспорт воситаларини республикага олиб киришда божхона тўловларидан
имтиёз берилишидан кўзланган асосий мақсад, ушбу турдаги транспорт
воситаларини олиб кирувчини иқтисодий наф кўришини таъминлаш орқали шу
турдаги транспорт воситаларни кўпроқ олиб кирилишини қўллаб-қувватлашдан
иборат бўлганлиги, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган
“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Вена Конвенцияси 5-иловасининг 1-бандида
халқаро ҳаракатда иштирок этувчи барча транспорт воситалари биринчи
рўйхатдан ўтган вақтдаги техник талабларга жавоб бериши кераклиги
белгиланганлиги, бугунги кунда шу каби транспорт воситаларини олиб кириш
бўйича 7 йиллик имтиёз жорий қилинган бир пайтнинг ўзида, божхона органи ва
апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолат юзасидан адолатсиз қарор қабул
қилганлиги, “Uz Truck аnd Bus Motors” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
қўшма корхонасининг 2021 йил 7 июлдаги 05/2/1-728-сонли хатига илова
қилинган маълумотлар жадвали интернет сайтидан олинганлиги сабабли, суд
ушбу маълумотларни ишни кўриб чиқишда асос қилиб олмаслиги лозимлиги,
чунки ушбу маълумотлар ишлаб чиқарувчи завод ёки ишлаб чиқарувчи давлат
идораларининг муҳрлари билан тасдиқланмаганлигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 25 апрелдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий
вориси Божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси билан
алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, Европанинг ҳар-бир ҳудудида техник паспорт олиш
мумкинлиги ва ушбу ҳужжат бутун Европа ҳудудида тан олиниши, “Uz Truck
аnd Bus Motors” МЧЖ “MAN” русумли транспорт воситаларига техник хизмат
кўрсатилиши, жавобгарнинг мурожаатига асосан вилоят Йўл ҳавфсизлик
4
хизмати бошқармаси “VIN” коди орқали аниқлаб, олиб келинган транспорт
воситалари 2017 йилда ишлаб чиқилганлигини маълум қилганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстнция судининг ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдиришни сўрашди.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
қўшимча божхона тўловларини ҳисоблаш учун “Uz Truck аnd Bus Motors”
МЧЖни маълумотномаси асос бўлганлиги, Божхона қўмитасининг
сўровномасига Германия давлатидан олинган маълумотда ҳам транспорт
воситалари 2016 йилда ишлаб чиқилганлиги маълум қилинганлигини баён
қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Учинчи
шахс
вакили
транспорт
воситаларни
божхона
расмийлаштирувидан ўтказишда тақдим қилинган ҳужжатларда БЮДда
транспорт воситаси 2017 йилда ишлаб чиқилганлигини кўрсатилганлигини баён
қилди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
6 мартдаги ПҚ-4230-сонли қарори (бундан буён матнда ПҚ-4230-сонли қарор
деб юритилади) 9-бандининг иккинчи хатбошисида ишлаб чиқарилганига
4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ
ТН коди 8701 20, 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 22, 8704 23 (самосваллардан
ташқари) ва авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи
ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 2022 йил 1 январга қадар
озод қилиниши белгиланган.
2021 йилнинг январь ойида жавобгар томонидан Польша давлатидан
импорт қилинган 2 та “MAN” русумли Автомобиль грузовой седельный тягач”
транспорт воситасини божхона расмийлаштирувида божхона органига тақдим
қилинган ҳужжатларда улар 2017 йилда ишлаб чиқилганлиги қайд қилинганлиги
ва божхона расмийлаштириш пайтида ушбу юк ташиш учун мўлжалланган
транспорт воситалари ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаганлиги сабабли
божхона органи томонидан жами 804 947 796,33 сўм имтиёз қўлланилган.
Даъвогар томонидан ўтказилган товарлар чиқариб юборилганидан кейинги
божхона назорати натижасида божхона расмийлаштируви вақтида жавобгарга
тегишли бўлган “MAN” русумли транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган
санаси 4 йилдан ошганлиги аниқланган. Хусусан, “Uz Truck аnd Bus Motors”
МЧЖнинг 2021 йил 7 июлдаги 05/2/1-728-сонли маълумотномасида “MAN”
русумли Тягач седельный” автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган
йиллари 2016 йил 7 ва 10 октябрь эканлиги қайд қилинган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Транспорт
вазирлиги
“Ўзавтотранстехника илмий ишлаб чиқариш маркази” давлат унитар
корхонасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 261-сонли хатида жавобгарга тегишли
бўлган “MAN” русумли автотранспорт воситалари “тохограф” ускунасидан чоп
этилган маълумотлар таҳлилига кўра, VIN рақами WMA06XZZ0HM726036
бўлган транспорт воситаси дастлаб босиб ўтган йўл кўрсатгичи 0 км бўлган
вақтда Германиянинг “MAN Truck & Bus” корхонасида 2016 йил 30 сентябрда
ростлаш (калибровка) ўтказилган, кейинги қиёслаш транспорт воситаси 75 км
масофа юрган вақтда Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган “Stef Transport”
корхонаси томонидан 2016 йил 28 октябрда ўтказилган, VIN рақами
WMA06XZZ8HM726642 бўлган транспорт воситаси эса дастлаб босиб ўтган йўл
кўрсатгичи 0 км бўлган вақтда Германиянинг “MAN Truck & Bus” корхонасида
2016 йил 6 октябрда ростлаш (калибровка) ўтказилган, кейинги қиёслаш
транспорт воситаси 7 146 км масофа юрган вақтда Франциянинг Париж шаҳрида
жойлашган “Stef Transport” корхонаси томонидан 2016 йил 18 ноябрда
ўтказилган.
Яъни, юқорида қайд қилинган транспорт воситаларини 2021 йил 11 январь
куни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш пайтида уларни ишлаб
чиқарилганига 4 йилдан ошган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён Божхона кодекси
деб юритилади) 3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, божхона
ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул
қилиб олган куни амалда бўлган қонунчилик қўлланилади.
Божхона тўғрисидаги қонунчилик орқага қайтиш кучига эга эмас ва агар
ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар амалга
киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида божхона тўловларини бекор қилиш,
божхона тўловлари ставкаларини камайтириш, ташқи иқтисодий фаолият
иштирокчиларининг мажбуриятларини бекор қилиш ёки уларнинг аҳволини
бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи божхона тўғрисидаги
қонунчилик орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу божхона
тўғрисидаги қонунчиликда тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, бундан ушбу
модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Мазкур ҳолатда жавобгарга тегишли транспорт воситалари 2021 йил
11 январда БЮДлар асосида расмийлаштирув вақтида ПҚ-4230-сонли қарор
амада бўлганлиги, унга асосан жавобгар олиб кирган юк ташиш учун
мўлжалланган транспорт воситалари ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлиги
ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги учун имтиёзларга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида юк
ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарорига (бундан буён матнда
ПҚ-5225-сонли қарор деб юритилади) кўра, автомобиль транспортида юк
ташувчи тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини
янада янгилаш ва модернизация қилиш, маҳаллий юк ташувчилар учун қулай
рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, автомобилда халқаро ташувлар соҳасини
ривожлантиришнинг ижобий тенденциясини сақлаб қолиш мақсадида юк ташиш
учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги
транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига
импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг
ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт
йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади.
Бироқ, мазкур ПҚ-5225-сонли қарор орқага қайтиш кучига эга эмас, чунки
унда орқага қайтиш кучига эга бўлиши тўғридан-тўғри назарда тутилмаган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан унга асосан имтиёзлар нотўғри
қўлланилган.
Божхона кодекси 3-моддасининг учинчи қисмига асосан божхона
тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки
енгиллаштирадиган божхона тўғрисидаги қонунчилик орқага қайтиш кучига эга.
Мазкур норма божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун
жавобгарлик масалаларига тегишли бўлиб, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар
белгилаш масалаларига тегишли эмас.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси МЖтК
25
227 -моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир
этганлиги, яъни божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жавобгар
раҳбари Ғ.Мелибоевга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг 2021 йил 29 сентябрдаги
қарори билан жавобгар раҳбари Ғ.Мелибоевнинг шахси, оилавий шароитини,
қарамоғида бир нафар фарзанди борлиги, фойдали иш яъни тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги инобатга олиниб, унга
МЖтК 22725-моддасининг биринчи қисми билан МЖтКнинг 33-моддасини
қўллаган ҳолда 245 000 сўм жарима жазоси тайинлаган.
Жиноят ишлари буйича Жиззах вилоят судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2021 йил 1 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг 2021 йил 29 сентябрдаги қарори бекор қилинган ва Ғ.Мелибоевга
нисбатан қўзғатилган маъмурий иш бўйича МЖтКнинг 271-моддасига асосан иш
юритиш тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 14 декабрдаги ажрими билан
Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2021 йил 1 ноябрдаги қарори бекор қилиниб, маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун
юборилган.
Жиззах вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 20 январдаги қарори билан 2021 йил 29 сентябрдаги
қарори бекор қилиниб, Ғ.Мелибоевга нисбатан МЖтК 22725-моддасининг
биринчи қисми билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш
МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 11 апрелдаги ажрими билан Жиззах
вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 йил 20 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, шикоятни қисман
қаноатлантирган ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг тавсиф
қисмидан
Ғ.Мелибоевнинг
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Автомобиль
транспортида
юк
ташувчиларни
қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил
19 августдаги ПҚ-5225-сони қарорининг 1 ва 2-бандларига асосан автомобиль
транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча
чора-тадбирлар таъсирига тушишини эътиборга олиш билан боғлиқ муҳокама
қисми чиқарилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди мазкур иқтисодий иш юзасидан қарор
қабул қилишда қайд этилган ҳолатларни инобатга олмасдан, даъвони
қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақидаги асосли
хулосага келган.
Жавобгарнинг БЮД расмийлаштириш учун жавобгар томонидан божхона
органига етарли ҳужжатлар, яъни транспорт воситасининг паспорти, инвойс
ва CMR тақдим қилинганлиги, ушбу ҳужжатларда транспорт воситасининг
ишлаб чиқилган йили кўрсатилган бўлиб, қонуний расмийлаштириш учун
асослар ҳам етарли бўлганлиги, “Uz Truck аnd Bus Motors” МЧЖнинг 2021 йил
7 июлдаги 05/2/1-728-сонли хатига илова қилинган маълумотлар жадвали
интернет сайтидан олинганлиги сабабли, суд ушбу маълумотларни ишни кўриб
чиқишда асос қилиб олмаслиги лозимлиги, чунки ушбу маълумотлар ишлаб
чиқарувчи завод ёки ишлаб чиқарувчи давлат идораларининг муҳрлари билан
тасдиқланмаганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди.
Чунки, жавобгар томонидан импорт қилинган транспорт воситаллари
2016 йилда ишлаб чиқилганлиги нафақат “Uz Truck аnd Bus Motors” МЧЖнинг
маълумоти, балки “Ўзавтотранстехника илмий ишлаб чиқариш маркази” давлат
унитар корхонасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 261-сонли маълумоти билан ҳам
тасдиқланади. Қолаверса, ишда мавжуд бўлган “MAN Truck & Bus SE”
компанияси (“MAN” русумли транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиси)нинг
2021 йил 22 сентябрдаги маълумотида ҳам жавобгар томонидан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб келтирилган транспорт воситалари 2016 йилда
ишлаб чиқилганлиги қайд қилинган.
Жавобгарнинг вилоят Йўл ҳавфсизлик хизмати бошқармаси “VIN” коди
орқали аниқлаб, олиб келинган транспорт воситалари 2017 йилда ишлаб
чиқилганлигини маълум қилганлиги ҳақидаги важи ҳам судлов ҳайъати
томонидан қабул қилинмайди. Чунки, “Ўзавтотранстехника илмий ишлаб
чиқариш маркази” давлат унитар корхонаси ҳам транспорт воситаларининг
VIN рақамидан фойдаланган ҳолда “тохограф” ускунасидан маълумотлар
олинган ва уларнинг таҳлилига кўра ушбу транспорт воситалари 2016 йилда
ишлаб чиқилган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул
қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган, моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул
қилишга сабаб бўлган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг хатосини тузатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилган
ва даъвони қаноатлантириш ҳақидаги асосли тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Жавобгардан республика
бюджетига 8 049 478 сўм давлат божи ундирилди. Жавобгар судга кассация
шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 30 000 сўм почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит
рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Jizzax Polimer Servis” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Jizzax Polimer Servis” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетага 8 049 478 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев