← Назад
Решение #598371 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2113/37737-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья У.Хусанов
Апелляция шикоятини қайтарган
судья А.Ибрагимова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 4 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Давлат корхонаси вакили А.Заидов
(2023 йил 29 мартдаги 01/12-557-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 февралдаги қарори
устидан берилган МЧЖ шаклидаги “NATURE COTTON” хорижий
корхонасининг кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Давлат корхонаси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, МЧЖ шаклидаги “NATURE COTTON” хорижий
корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 681 837 000 сўм
қарз ва 47 728 620 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 681 837 000 сўм қарз ундирилган. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 3 февралдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
1
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика
ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерларига берилган
майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш
тартиби тўғрисида”ги Низом, Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил
14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатига олинган “Уруғлик пахта хом
ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш
тартиби тўғрисида”ги Низомига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор
тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4633-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти “Агросаноат мажмуида
хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ва “Уруғчиликни ривожлантириш
маркази” давлат корхонаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда
жавобгар томонидан 2019 йил хосилидан олинган уруғлик чигит бўйича
55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳолда даъвогарга тақдим этилган.
Жавобгар 2019 йил хосилидан тайёрланган ва экишга сарфланган
уруғлик чигит учун маблағларни Ўзбекистон Республикасининг “Селекция
ютуқлари тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг юқорида кўрсатилган қарорлари
билан тасдиқланган Низомлар талабларига мувофиқ иккинчи босқичда
“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ҳисоб рақамига 2020 йил
31 декабрига қадар ўтказиб берилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан тақдим этилган 55-ХЛ ҳисоботида иккинчи
босқичда нав оргинаторлари ва уруғчиликда қатнашган субъектлар учун
даъвогар ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган суммани 16 921 000 сўм
деб кўрсатган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан 16 921 000 сўм пул маблағини
ундириш юзасидан судга мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2119/16989-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2021 йил 30 июндаги ҳал қилув қарори билан
жавобгардан даъвогар фойдасига 16 921 000 сўм асосий қарз, 338 420 сўм
давлат божи ва 19 600 сўм почта харажати ундирилган.
Даъвогар вакиллари, Пискент туман Қишлоқ хўжалиги бўлими,
Агросаноат мажмуасида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК Пискент туман
2
бўлими мутахассислари иштирокида 2021 йил 28 июнда жавобгар “Nature
Cotton” МЧЖ томонидан тақдим қилган 55-ХЛ шаклидаги ҳисобот қайта
кўриб чиқилиб, мазкур ҳисобот нотўғри тузилганлиги, жавобгар томонидан
даъвогарга иккинчи босқичда тўланиши лозим бўлган жами сумма
698 758 000 сўмни ташкил қилиши аниқланган ва бу ҳақда тегишли
далолатнома тузилган.
Жавобгар “Nature Cotton” МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта
тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда
уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига
амал қилмаган ҳолда, даъвогар ҳисоб рақамига иккинчи босқичда жами 698
758 000 сўмдан 16 921 000 сўмини тўлаб, 681 837 000 сўм пул маблағларини
ўтказиб бермаган.
Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгардан 681 837 000 сўм асосий қарз ва 47 728 620 сўм фоиз ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қаноатлантириш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, жавобгар Низом талабларига амал қилмаган ҳолда, даъвогар
ҳисоб рақамига иккинчи босқичда жами 698 758 000 сўмдан 16 921 000 сўм
қисмини тўлаб, 681 837 000 сўм пул маблағларини ўтказиб бермаган.
Низомнинг 3-бандида устама маблағ — уруғлик пахта хом ашёси
етиштиришда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида
уруғчилик хўжаликлари, илмий муассасалар, нав муаллифлари ва
уруғчиликка бевосита алоқадор бўлган субъектларга ажратиладиган маблағ,
деб тушунча берилган.
Низомнинг 14-бандига кўра, уруғлик пахта хом ашёсига қонун
ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан
тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти
(O’zDSt-663-2017 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар») талабларига мос
бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик
чигит учун 100 фоиз, I авлод (R1) учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва
III авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 15-бандига кўра устамалар харажати
тайёрланган уруғлик чигит нархига киритилади вак 16-бандига мувофиқ
устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади
ҳамда қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади:
а) пахта-тўқимачилик кластерларида:
биринчи босқичда — уруғлик пахта хом ашёси етказиб берувчи
томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган
устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида
қолдирилади;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи
3
пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг
ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва
унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги
лабораторияларига — 20 фоиз;
нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок
этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида:
биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун
ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом
ашёсини топширган вақтда;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан
10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади,
40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари
ихтиёрида қолдирилади;
қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар
корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва
унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги
лабораторияларига — 20 фоиз;
нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок
этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз бўлиши кўрсатилган.
Мазкур Низомнинг 17-бандига кўра, ўтказиладиган маблағнинг нав
оригинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми
тақсимотида уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга
олиниши, 18-бандига кўра, нав оригинаторлари, институтлар, селекционер
олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама
маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли
ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат
унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилиши кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор
тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарори 2-бандининг “а” кичик бандида 2020 йил
ҳосилидан бошлаб: пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш
амалиётидан воз кечилиши, пахта хом ашёсини етиштирувчилар (фермер
хўжаликлари,
пахта-тўқимачилик
кластерлари,
кооперациялар)га
районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилиши,
4
пахта хом ашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш
мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими (шу жумладан,
уруғлик пахта учун амалдаги устама тўлаш тартиби) сақлаб қолинади ҳамда
босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни
ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ҳамда
пахта-тўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайта ҳисобланган 55-ХЛ ҳисоботига асосан “Nature Cotton” МЧЖ
томонидан 2019 йил ҳосилидан тайёрланган ва экишга сарфланган уруғлик
чигит учун маблағлар ажратилиб, юқорида кўрсатилган Низом талабларига
мувофиқ иккинчи босқичда “Уруғчиликни ривожантириш маркази” ДК
ҳисоб рақамига 681 837 000 (698 758 000-16 921 000) сўм маблағлар 2020 йил
31 декабрга қадар ўтказиб берилиши кўрсатилган.
Низом 3-бобининг 16-бандига кўра, устамалар етиштирилган уруғлик
пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланиши кўрсатилган. 55-ХЛ шаклидаги
ҳисоботда 621 тонна пахта толаси ўрнига ундан олинган 464 тонна чигит
миқдори 4 583 796 сўм (1 тонна пахта толаси)га кўпайтирилган ҳолда
16 921 000 сўм тўланиши лозим деб кўрсатилган. Аслида, жавобгар Низом
қоидаларига асосан устамалар пахта толаси миқдорига унинг учун тўланиши
лозим бўлган пахта хом ашёсининг 1 тонна нархи, яъни 4 583 796 сўмга
кўпайтирилган ҳолда тўланиши лозим бўлган.
“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига
698 758 000 сўм маблағлар тўлаб берилмаган. Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 4-1001-2119/16989-иш бўйича 2021 йил 30 июндаги
қабул қилинган ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига
16 921 000 сўм ундирилганлиги сабабли жавобгарнинг 681 837 000 сўм
мавжудлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Даъвонинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 327-моддасига асосан
47 728 620 сўм фоиз ундириш қисми асосли равишда қаноатлантириш рад
этилган.
Чунки, ФК 327-моддасининг биринчи қисмига асосан, бошқа
шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни
қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда
кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Жавобгар томонидан бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик ҳолатлари мавжуд
эмас.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш, апелляция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида
асосли хулосага келган.
5
Шу сабабли кассация шикоятида келтирилган жавобгар томонидан
794 000 000 сўм пул маблағлари фермер хўжаликларга тўланганлиги, шу
сабабли суд ушбу фермер хўжаликларни ишга жалб қилмаганлиги, даъвогар
ва жавобгар ўртасида шартнома мавжуд эмаслиги тўғрисидаги важлари
асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Чунки, фермер хўжаликларга 794 000 000 сўм тўлаб берилганлиги
ҳолати ушбу фермер хўжаликларни ишга жалб учун асос бўлмайди. Суднинг
ҳал қилув қарори ушбу фермер хўжаликларга ҳуқуқ ва мажбуриятларни
вужудга келтирмайди.
Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузиш
Низомда назарда тутилмаган. Даъвогарнинг даъво аризасидаги қарздорлик
Низомга асосан юзага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмаслиги, судлар томонидан моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги сабабли, иш юзасидан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 3 февралдаги қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни,
кассация инстанцияси суди учун жавобгардан республика бюджетига
6 818 370 сўм давлат божи ундиришни, ижро варақасини беришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 3 февралдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти
эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
МЧЖ шаклидаги “NATURE COTTON” хорижий корхонасидан
республика бюджетига 6 818 370 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
Б.Убайдуллаев
6