← Назад
Решение #598372 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 210 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани,
"Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 04 май
4-1103-2301/834-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "WAY OF FREEDOM"
масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи Тошкент
вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакиллари И.Холмуродов,
Н.Расулов (2023 йил 02 майдаги 25-44623-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда
"Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "WAY OF
FREEDOM" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Қарздор" деб
юритила-ди)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни
сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ
бошқармаси ишончли вакиллари И.Холмуродов, Н.Расуловлар аризадаги
важларни қўллаб-қувватлаб, қарздор "WAY OF FREEDOM" масъулияти
чекланган жамиятининг 2023 йил 17 март ҳолатига бюджет ва бюджетдан
ташқари жамғармалар олдида 1.435.722.771.10 сўм қарздорлиги мавжудлигини,
иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари самарасиз
якунланганлигини, жамиятни тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга
қобилятсиз деб топишни сўради.
Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини
билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси
3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга
қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар
бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган
ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, "WAY OF FREEDOM" масъулияти чекланган
жамияти 2017 йил 22 августда 537040-сон билан давлат рўйхатидан ўтган
бўлиб, солиқ органи томонидан солиқ тўловчи сифатида 305030971-сонли
(СТИР) рақам берилган.
"WAY OF FREEDOM" масъулияти чекланган жамиятининг Низом
хужжатларига асосан жамиятнинг устав фонди 7.330.034.900 сўмни ташкил
этиб, ИФУТ коди 45310 бўлиб, асосий фаолият тури автомобил деталлари,
узеллари ва жиҳозларининг улгуржи савдосидан иборат бўлган.
Қарздор раҳбари сифатида Мамадиев Аброр Алишерович ишлаб келган.
Тадбиркорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ
тумани, Дўстобод шаҳри, Муҳамедов кўчаси 1-уй кўрсатилган.
Қарздор "WAY OF FREEDOM" масъулияти чекланган жамиятининг молмулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда
қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб,
ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари
самарасиз якунланган.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган
маълумотномага асосан "WAY OF FREEDOM" масъулияти чекланган
жамиятининг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2023 йил 17 март ҳолатига
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 1.435.722.771.10 сўм
кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмаслиги белгиланган.
Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва (ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга
қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ѐки) тўловлар мажбурияти
юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари
деб эътироф этилади.
Суд, "WAY OF FREEDOM" масъулияти чекланган жамияти фаолият
юритмаѐтганлиги, кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан
ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаѐтганлиги, тўлов
қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, "WAY OF FREEDOM"
масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиб, тугатишга доир иш
юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига
мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор "WAY OF FREEDOM" масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор "WAY OF FREEDOM" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси
орқали Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи, Тошкент вилояти
Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
"WAY OF FREEDOM" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эълон
қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши,
ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги
ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш
тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан
мурожаат қилишга ҳақлидир.
Судъя:
М.М.Якубов