Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/988 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЭЛМУРОД УГЛИ ЭЛБЕК фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "OQ SAROY KLASTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086375 Claim ID 3263304 PDF Hash 1f236929c028e0d1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
ИПКнинг 131-моддаси ИПК 131 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения 4 101 символов
А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2023 йил 4 май Яккабоғ тумани 4-1806-2301/988-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар "Элмурод ўғли Элбек" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар "Оқсарой кластер" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни, жавобгар вакили Б.Ташев (14.04.2023 йилги №171-сонли ишончнома асосида), (даъвогардан вакил иштирок этмади) иштирокида Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар "Элмурод ўғли Элбек" фермер хўжалиги манфаатида даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар "Оқсарой кластер" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2023 йил “Пахта хом ашёсини етказиб бериш хамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси”ни тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишни кенгаш вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакил иштирокини таъминламади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 2023 йил пахта ҳосили учун даъвогар фермер хўжалиги билан шартнома тузишлиги ҳамда асосий қарздорлик ва унга қўшимча тўланадиган суммаларни тўлашлик ҳақида келишиб олганлигини ва иш юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, судга тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Судга тақдим қилинган ва тарафлар ўртасида 04.05.2023 йилда тузилган медиатив келишувда жавобгар "Оқсарой кластер" масъулияти чекланган жамияти 2023 йил пахта ҳосили учун фермер хўжалиги билан шартнома тузишлиги ҳақида ҳамда асосий қарздорлик ва унга қўшимча тўланадиган пул маблағларини тўлаш бўйича келишиб олишган. ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПКнинг 107-моддаси, 1-қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аримзасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 17моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси, 1-қисмининг 9бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд «Шаҳрисабз вино-ароқ» АЖнинг киритган даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-қисмининг 53-банди, 195моддасига асосланиб, суд ажрим қилади: Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар "Элмурод ўғли Элбек" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Оқсарой кластер” МЧЖга нисбатан берган даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья С.Турсунов