← Назад
Решение #598380 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/11-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья У.Хусанов
Апелляция шикоятини қайтарган
судья А.Ибрагимова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 4 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Turkiston maxsus temir beton buyumlari” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари Ш.Жураев (раҳбар) ва Б.Ғаниев (2023 йил 4 майдаги 7-сонли
ишончномага асосан), “Voltage investment” масъулияти чекланган жамияти
вакили М.Ғаниев (2023 йил 28 февралдаги 13-сонли ордерга асосан)
иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Зангиота туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
23 мартдаги қарори устидан “Turkiston maxsus temir beton buyumlari”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда
Палата деб юритилади) “Voltage investment” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Turkiston maxsus temir beton buyumlari”
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 400 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
400 000 000 сўм ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 23 мартдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва Палатанинг
даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
сўраган.
1
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 21 269 762 сўм асосий қарз, 189 176 сўм пеня ундирилган. Даъво
талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари суд қарорларини бекор қилишни,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида даъвогар вакили суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 2021 йил 30 декабрда электрон
тўлов топшириқномаси асосида 400 000 000 сўм пул маблағлари
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Тўлов топшириқномасида
мазкур пул маблағлари кўп бўшлиқли плиталар учун 2021 йил 1 декабрдаги
136-сонли ишончномага асосан олдиндан тўлов сифатида ўтказилганлиги
кўрсатилган. Бироқ, амалда тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тузилмаган.
Даъвогар томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин жавобгар
томонидан шартнома имзоланмаган, шунингдек бетон плиталар ҳам етказиб
берилмаган. Натижада, даъвогар олдида 400 000 000 сўм қарздорлик юзага
келган. Жавобгарга юзага келган қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома
юборилган. Аммо, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, Палата
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 400 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи
инстанция
суди
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 1023-моддасининг биринчи қисмига асосан, қонунчиликда ёки
битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан
мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз
2
эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган
бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг
1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига
400 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Бироқ жавобгар
даъвогарга маҳсулот етказиб бермаган. Шунингдек, тарафлар ўртасида
маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилмаган бўлса-да, жавобгар пул
маблағларини даъвогарга қайтармаганлиги ишдаги ҳужжатлар ва тарафлар
вакилларининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди
эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага
келган.
Кассация шикоятидаги жавобгар, даъвогар ва “Toshkent Viloyat Maxsus
Montaj Qurilish” МЧЖ ўртасида 2022 йил 5 январда талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш шартномаси тузилганлиги, “Toshkent Viloyat Maxsus
Montaj Qurilish” МЧЖнинг даъвогардан 400 000 000 сўм дебиторлик
қарздорлиги, жавобгардан эса 909 956 430 сўм қарздорлиги мавжудлиги
сабабли қарздорликни ўтказиб бериш бўйича даъвогар мурожаат
қилмаганлиги ҳақидаги важлари асоссиз ҳисобланади.
Чунки, мазкур электрон шаклдаги 2022 йил 5 январдаги талабдан бошқа
шахс фойдасига воз кечиш шартномаси даъвогар томонидан имзоланмаган.
Шартнома электрон шаклдаги ҳужжатни имзолаш ҳужжатида даъвогар
томонидан ишончсиз деб белгиланган.
Қолаверса, “Toshkent Viloyat Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖнинг
даъвогардан 400 000 000 сўм дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
Аксинча, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2202/4777-сонли
иш бўйича қабул қилган 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарорига кўра,
даъвогар фойдасига “Toshkent Viloyat Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖдан
5 800 000 000 сўм қарздорлиги ундирилган.
Шу сабабли кассация шикоятидаги важлари асоссиз бўлиб, суд
қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмаслиги, судлар томонидан моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги сабабли, иш юзасидан Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
23 мартдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида
3
кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
Б.Убайдуллаев
4