Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/800 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Оққўрғон туман ҳокимияти
Source ID 1194382 Claim ID 3260816 PDF Hash 76b4424255a53584... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
оланки ИПКнинг 68-моддаси оланки ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май 4-1103-2302/800-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI HUZURIDAGI BO‘SH TURGAN OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL ETISH MARKAZI TOSHKENT VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI”нинг жавобгар Оққўрғон туман ҳокимияти ҳисобидан 864.289.900,82 сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида), жавобгар ишончли вакили М.Усаров (2023 йил 19 апрелдаги 1-22-118-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI HUZURIDAGI BO‘SH TURGAN OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL ETISH MARKAZI TOSHKENT VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI” (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Оққўрғон туман ҳокимияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 864.289.900,82 сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан “ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган жамияти, “Universal mobile systems” масъулияти чекланган жамияти, 2023 йил 19 апрелдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг Оққўрғон туман филиали, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасининг Оққўрғон туман филиали ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, жавобгар ўзининг балансида бўлган мулкини белгиланган тартибда ижарага топшириш чораларини кўрмасдан ижара шартномаси расмийлаштирилмасдан фойдланишга шароит яратиб берганлигини ва бу бўйича далолатнома расмийлаштирилганлигини, қонун ҳужжатлари талабидан келиб чиқиб икки баробар ижара ҳаққи ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, “ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган жамиятига объектдан фойдаланишга берилмаганлигини, мазкур корхонанинг объектдан фойдаланганлик ҳолатидан хабари бўлмаганлигини, расмийлаштирилган далолатномада ҳам бир ёқлама ёндашилганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. “Universal mobile systems” масъулияти чекланган жамияти суд мажлиси бошлангунга қадар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, низони унинг иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган “ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган жамияти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасининг Оққўрғон туман филиали, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг Оққўрғон туман филиали (судга маълумотнома тақдим этган) суд мажлисида вакили иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этган шахслар вакилларининг, гувоҳнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида жавобгарнинг балансида бўлган Оққўрғон тумани, “Зарбдор” МФЙ манзилида жойлашган МТП биносининг 336,42 кв.метр ҳудуддан “Universal mobile systems” МЧЖ белгиланган тартибда шартнома тузмасдан 2022 йил 1 январдан 2022 йил 12 декабрга уяли алоқа фаолиятини кўрсатиб келаётганлиги ҳамда ушбу объектнинг 9180 кв.метр ҳудуддан “ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган жамияти ижара шартномаси тузмасдан транспорт инфратузилмалари учун 2021 йил 1 ноябридан 2022 йил 12 декабрга қадар фойдаланиб келаётганлиги аниқланган, бу ҳақда 2022 йил 12 декабрь куни далолатнома тузилган. Даъвогар томонидан талабномалар билан жавобгарга мурожаат қилиб, ижара ҳақларини тўлашни талаб қилган, аммо жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарорининг 6-бандида давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб беришлари, давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқиши ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этиши, ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топшириши лозимлиги белгиланган. Шу қарор билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланган бўлиб, унинг 10-бандида бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тақдим этган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари ҳисоб-китоби асосида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Тошкент вилоят ҳокимининг 2022 йил 3 февралдаги 61-10-0-Q-/22-сонли қарори билан вилоят ҳудудидаги давлат кўчмас мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкалари тасдиқланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарнинг балансида бўлган Оққўрғон тумани, “Зарбдор” МФЙ манзилида жойлашган МТП биноси бўйича уяли алоқа ҳонаси (336,42 кв.метр) бир кв.метр учун 65 100 сўмдан (таянч ставкаси 203 112 сўм), бир йил учун 68.330.939,04 сўм, 2022 йил 1 январдан 2022 йил 12 декабрга қадар бўлган давр учун ҳисоб-китобни амалга оширган, бунда ижара ҳақи 64.773.986,05 сўм, унинг икки баравари эса 129.547.972,10 сўмни ташкил этган бўлса, шу объектдан транспорт инфратузилмалари учун умумий (9178,58 кв.метр) шундан 3 264,95 кв.метрга бир кв.метр учун 7 000 сўмдан (таянч ставкаси 41 160 сўм), бир йил учун 134.385.342 сўм, 5 913,63 кв.метрга бир кв.метр учун 7 000 сўмдан (таянч ставкаси 23 520 сўм), бир йил учун 139.088.577,60 сўм, 2021 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун ҳисоб-китобни амалга оширган, бунда ижара ҳақи 45.703.860,54 сўм, унинг икки баравари эса 91.407.721,08 сўмни, умумий (9178,58 кв.метр) шундан 3 264,95 кв.метрга бир кв.метр учун 7 600 сўмдан (таянч ставкаси 51 072 сўм), бир йил учун 166.747.526,40 сўм, 5 913,63 кв.метрга бир кв.метр учун 7 600 сўмдан (таянч ставкаси 29 184 сўм), бир йил учун 172.583.377,92 сўм, 2022 йил 1 январдан 2022 йил 12 декабрга қадар бўлган давр учун ҳисоб-китобни амалга оширган, бунда ижара ҳақи 321.667.103,82 сўм, 2021 йил 1 ноябрдан 2022 йил 12 декабргача икки баравари эса 734.741.928,72 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Аниқланишича, 01.01.2021 йилдан 31.12.2021 йилгача бўлган муддат учун даъвогар жавобгар ва “Universal mobile systems” масъулияти чекланган жамияти ўртасида Оққўрғон тумани, “Зарбдор” МФЙ манзилида жойлашган МТП биноси бўйича уяли алоқа ҳонаси (336,42 кв.метр) учун уч томонлама ижара шартномаси тузилган. Лекин, 2022 йил учун ижара шартномаси тузилмасдан қолган ва балансда сақловчи томонидан давлат мулкини ижара шартномасига асосан ижарага бериш чораларини кўрмаган. Бунда ижара ҳақи 64.773.986,05 сўм, унинг икки баравари эса 129.547.972,10 сўмни ташкил этган. Бу ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ўз исботини топди. Шу билан биргаликда, даъвогар жавобгар балансида бўлган жами 9178,58 кв.метрдан иборат бўлган давлат мулкидан ижара шартномаси тузилмасдан 2021 йил ноябрь ойидан 2022 йил 12 декабрь кунига қадар “ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган жамияти томонидан фойдаланилган деб ҳисоблаган бўлсада, айнан давлат мулки объектидан амалда фойдланилган кв.метрнинг аниқ ўлчами, фойдаланиш муддати даъвогар томонидан тўлиқ исботлаб берилмади. Хусусан, 2022 йил 12 декабрда расмийлаштирилган далолатномада 9180 кв.метр майдондан фойдланилганлиги кўрсатилган бўлсада, даъвогар томонидан расмийлаштирилган ҳисоб китобда фойдаланиш майдони 9178,58 деб кўрсатилган. Шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг Оққўрғон туман филиалининг маълумотномасида объектнинг майдони 9517 кв.метр деб кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган Ф.Мейликов ҳолатга аниқ тушунтириш бера олмаслигини, уларнинг қўлида кадастр ҳужжати бўлмаганлиги сабабли тахминий ўлчовлар асосида далолатнома расмийлаштирганликларини баён қилган бўлса, судда гувоҳ сифатида сўралган М.Йўлдошев эса далолатномага даъвогар ходими томонидан имзо қуйса унинг натижасида ҳеч қандай оқибат юзага келмайди деб тушунтириш берганлиги учун имзо қуйганлигини маълум қилган. Бундан ташқари, 2021 йилнинг ноябрь ойидан ҳақиқатдан ҳам ижара объектидан “ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган жамиятининг фойдаланилганлигини тасдиқловчи далиллар даъвогар томонидан тақдим этилмади, ваҳоланки ИПКнинг 68-моддаси талаблига кўра, ҳар бир ишда иштирок этувчи шахс, шу жумладан даъвогар ҳам ўз талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозим эди. Юқоридагиларга асосан суд, балансда сақловчи ҳисобланмиш жавобгар ўзининг балансидаги ижара объектини қонунда белгиланган тартибда шартнома тузмасдан фойдаланиш учун учинчи шахс хусусан, “Universal mobile systems” масъулияти чекланган жамиятига 336,42 кв.метр берганлигини инобатга олиб, ушбу фойдаланилган ҳудуд учун ижара тўловини икки баробари 129.547.972,10 сўм миқдорида қаноатлантиришни, даъво аризада кўрсатилган 9178,58 кв.метр ҳудуддан “ABC OQQO’RG’ON AGRO CLASSTER” масъулияти чекланган жамияти 2021 йил ноябрь ойидан 2022 йил 12 декабрь кунига қадар фойдаланганлиги ҳолати исботлаб берилмаганлиги сабабли даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорида давлат божи ундирилади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Демак, даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божи ва почта харажати жавобгар зиммасига, даъвонинг асоссизлиги боис рад этилган қисми бўйича даъвогар зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида даъвогар мазкур тоифадаги даъволар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис суд даъвонинг рад этилган қисми бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Оққўрғон туман ҳокимияти ҳисобидан: Даъвогар “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI HUZURIDAGI BO‘SH TURGAN OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL ETISH MARKAZI TOSHKENT VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI” фойдасига 129.547.972,1 сўм ижара тўлови, 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2 590 959,44 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Э.Р.Курбонов