Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/963 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый Хумоюнбек Бизнес Инвест масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086581 Claim ID 3264263 PDF Hash 662052481df36f22... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 268-моддаси ФК 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/963-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 22.222.224 сўм муддатли кредит асосий қарз, 74.450.031 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 6.239.655 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автомобилларга сиқилган газ қуйиш станцияси биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Б.Данияров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар”)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар”) ҳисобидан 22.222.224 сўм муддатли кредит асосий қарз, 74.450.031 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 6.239.655 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган ундирувни “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автомобилларга сиқилган газ қуйиш станцияси биносига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит шартномаси шартларини бузилганлиги, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз қарз тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги, ундирувни жавобгарга тегишли гаровдаги мулкларга қаратишни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва Палата суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Ўзмиллийбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах вилояти филиали (Банк) ва “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 18 март куни 172/00121-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар (масъулияти чекланган жамияти)га йиллик 21 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 12 (ўн икки) ой муддатга савдони амалга ошириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш йўли орқали автомобиль ёқилғиси (сиқилган табиий газ) харид қилиш учун 200.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 18 март кунги 172/00121-сонли кредит шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, қарз олувчи кредитни имтиёзли давр тугагач, ҳар фоизларни тўлаш санасида асосий қарз ва фоизларни тўлаш жадвалига (ушбу шартноманинг 1-сон иловасига) асосланган ҳолда асосий қарзни тўлашнинг биринчи санасидан бошлаб қайтаради. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 14-бандининг кичик “h” бандига кўра, кредитни тўлашни, кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашни ушбу кредит шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширади. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Яъни, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларини қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган ўз вақтида тўланмаган. Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида унинг банк олдида 22.222.224 сўм муддатли кредит асосий қарз, 74.450.031 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 6.239.655 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилиб, 22.222.224 сўм муддатли кредит асосий қарз, 74.450.031 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 6.239.655 сўм кредит фоиз қарзни ундиришни сўраган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 15.1-бандига кўра, қарз олувчи ушбу шартнома ёки Банк билан тузилган ҳар қандай бошқа келишув бўйича белгиланган санада кредит, фоизлар, комиссион тўловлар ёки бошқа тўловларни амалга оширмаган бўлса, кредит шартномаси мажбуриятларини бажармаганлик ҳолати бўлиб ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 16.1-бандига кўра, 15.1 бандида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик ҳолати юз берганда, яъни кредитни тўлиқ ёки қисман, лекин тўланмаган фоизлар ва ушбу шартномада кўзда тутилган бошқа тўловларни муддатидан олдин ва дарҳол тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган кредит асосий қарз ва кредит фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни кўрган. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган крелит фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномалари жавобсиз қолдирилган. Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, кредит асосий қарздорлиги ва унга ҳисобланган кредит фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиши натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит асосий қарздорлиги 66.666.668 сўм, кредит фоиз қарздорлиги 9.275.000 сўмни ташкил этган. Шу боис суд жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, яъни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 66.666.668 сўм кредит асосий қарздорлик ва 6.239.655 сўм кредит фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни кредит таъминоти сифатида қўйилган жавобгар “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли юридик акти бўйича ер майдони 7000.0 кв.м.дан иборат бўлган, кадастри рақами 13:09:09:03:01:0060 бўлган бўлган Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙ, Ўрикзор кўчаси, 60-уй манзилида жойлашган нотурар кўчмас мулк (автомобилларга сиқилган газ қуйиш станцияси) биносига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади. Кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида банк минтақавий филиали ва жавобгар ўртасида 2022 йил 18 мартда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, кредитнинг таъминоти сифатида “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятига Мирзачўл тумани хокимининг 16.11.2012 йилдаги 392-сонли қарорига асосан тегишли бўлган Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙ, Ўрикзор кўчаси, 60-уй манзилида жойлашган умумий ер майдони 521,0 кв.м., фойдали майдони 216,72 кв.м., юридик акт бўйича ер майдони 7000,0 кв.м., кадастр рақами 13:09:09:03:01:0060 бўлган нотурар кўчмас мулк (автомобилларга сиқилган газ қуйиш станцияси) биноси гаровга қўйилган. Гаров шартномасининг 8-бандига кўра, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган, лозим даражада бажарилмаган тақдирда, Банк мажбуриятни олдиндан бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Гаров шартномасининг 5-бандида, тарафлар ўртасида 2022 йил 18 март куни тузилган баҳолаш далолатномасига кўра, гаров мулки, яъни нотурар биноси 250.000.000 сўмга баҳоланганлиги қайд этилган. ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шунингдек, ФКнинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги ҳолати даъвогар вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шунингдек, жавобгар мазкур ҳолатларни инкор этувчи далилларни тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боис, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ҳамда шартнома шартларига асосланган ҳолда, суд ундирувни даъвогар томонидан сўралган жавобгар “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙ, Ўрикзор кўчаси, 60-уй манзилида жойлашган, кадастри рақами 13:09:09:03:01:0060 бўлган нотурар кўчмас мулк (автомобилларга сиқилган газ қуйиш станцияси) биносига қаратишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга олиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар томонидан судга даъво аризаси киртилганидан сўнг қисман тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 22.222.224 сўм муддатли кредит асосий қарз, 74.450.031 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 6.239.655 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 66.666.668 сўм кредит асосий қарз, 6.239.655 сўм кредит фоиз ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятига Мирзачўл тумани хокимининг 16.11.2012 йилдаги 392-сонли қарорига асосан тегишли бўлган Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙ, Ўрикзор кўчаси, 60-уй манзилида жойлашган умумий ер майдони 521,0 кв.м., фойдали майдони 216,72 кв.м., юридик акт бўйича ер майдони 7000,0 кв.м., кадастр рақами 13:09:09:03:01:0060 бўлган нотурар кўчмас мулк (автомобилларга сиқилган газ қуйиш станцияси) биносига қаратилсин. Даьво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “XUMOYUNBEK BIZNES INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2.058.238 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья И.Қурбанов