Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1341 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SANTA GROUP AGRO" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "XOLBOYEV XOJIAKBAR" фермер хўжалиги
Source ID 1086747 Claim ID 3260838 PDF Hash 58317d73fd55e6b9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 935 символов
4-1104-2302/1341-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар “ХХХХ” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар “ХХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 9 805 939,97 сўм асосий қарз ва 4 902 969, 985 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Садиков ва (ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “ХХХХ” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 9 805 939,97 сўм асосий қарз ва 4 902 969, 985 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ўз даъво аризасида ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суднинг ажримлари билан Бўка туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва АТБ “Агробанк” низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этимади, даъво аризаси юзасидан фикр билдиришмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризага аниқлик киритиш ва давлат божи харажатларини даъвогардан ундириш ҳақидаги аризасини судга тақдим қилди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2022 йил 21 сентябрда 46-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи), жавобгар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда бошоқли дон маҳсулотини топшириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-банди талабларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган экин ер майдонидан буғдой етиштириш ва кейинчали ўзига етказиб бериш мақсадида уруғлик, минерал ўғит, ѐқилғи мойлаш маҳсулотлари, йиғим-терим мавсуми учун керакли материаллар, ғалла имтиѐзли кредитидан иш ҳақи ажратмалари ва бошқа харажатлар молиялаштирилган. Даъвогар томонидан контрактация шартномаси доирасида олинган минерал ўғитлар, ѐнилғи ва бошқа ҳаражатлар бўйича жами 9 805 939,97 сўм қарздорлиги борлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг 9 805 939,97 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 2.2-бандига асосан жавобгардан 4 902 969, 985 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида шартномага мувофиқ етказиб берилган уруғлик ҳақини тўлашдан бош тортганлик учун хўжалик тайѐрловчига ўзи тўлашни рад этган ѐки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жаримадан ташқари хўжалик тайѐрловчига тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда қарздорлик уруғлик ҳақини ундиришдан келиб чиқмаганлигини инобатга олиб суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ассосиз деб ҳисоблайди ушбу даъво талабини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили ишни кўриш бўйича давлат божи харажатларини қоплаб бериши тўғрисидаги аризасини судга тақдим қилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ арор қилад и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" МЧЖ фойдасига 9 805 939,97 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов