Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2201/2678 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHAYKA SUT BULOG Ф/Х Ответчик / Подсудимый ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ
Source ID 1082423 Claim ID 3262124 PDF Hash ed7108568f618421... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
далолатнома тузилганлиги ва прокуратура томонидан Жиноят кодекси 184-моддаси далолатнома тузилганлиги ва прокуратура томонидан Жиноят кодекси 184 code_article
Жиноят кодекси 184-моддаси Жиноят кодекси 184 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2301-2201/2678-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Хасанова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Ниязов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 4 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Жиноят ишлари бўйича Элликқаллъа туман судининг ходими Т.Каримов ва Нукус туманлараро иқтисодий судининг ходими Б.Рўзимбетов, Кенгаш вакили – юрисконсульт Ж.Худайберганов (2022 йил 17 ноябрдаги 65-сонли ишончнома асосида), даъвогар вакили – Ш.Рўзумбетов (раҳбар), жавобгар вакиллари – юрисконсульт З.Абдимуратова ва бош инспектор Б.Хожамбергенов (2023 йил 9 январдаги 10-04339-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик бошқармаси, Элликқаллъа тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қиладиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқаллъа тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (“Chayka Sut Bulog`i” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасидан 2 770 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Кенгаш томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қорақалпоғистон Республикаси Элликқаллъа тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Chayka Sut Bulog`i” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 973 000 000 cўм зарар, 787 000 000 сўм бой берилган фойда, 10 000 000 сўм адвокат хизматлари учун ҳақ, жами 2 770 000 000 сўм ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида фермер хўжалиги раҳбари Ш.Рўзимбетов томонидан Польша давлатидан 55 бош насилли қора молларни 1 олиб келиниб, “Рўзимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигининг балансига киритилганлиги, 2020 йил 1 апрелда 156,2 гектар ер майдонига эга чорвачиликка ихисослашган фермер хўжалиги (даъвогар) ташкил қилинганлиги ва “Рўзимбетов Исмоил” деҳқон хўжалиги балансида турган 55 бош қора моллар фермер хўжалиги балансига ўтказилганлиги, деҳқон ва фермер хўжаликларининг раҳбари Ш.Рўзимбетов бўлганлиги, жавобгарнинг 2021 йил 21 январдаги 20/1-00091-р-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг ходимлари томонидан 2021 йил 8 февраль куни фермер хўжалиги (даъвогар)нинг фаолияти юзасидан камерал текшириш ўтказилганлиги, унинг натижаси бўйича қўшимча 206 250 000 сўм фойда солиғи, 30 339 130 сўм қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисобланганлиги ва 321 520 000 сўм жарима қўлланилганлиги, Нукус туманлараро маъмурий судининг 5-2301-2203/191-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг 2021 йил 21 январдаги 20/1-00091-р-сонли буйруғи бекор қилинганлиги, фермер хўжалигининг ер майдони 156,2 гектарни, шундан суғораладиган ер майдони 42,6 гектарни ташкил қилганлиги, 2020 йилнинг куз ойларида 2021 йил ҳосили учун 8,5 гектар ер майдонига ғалла уруғи ҳамда 6 гектарга беда экилганлиги, 2021 йил учун режалаштирилган 12 гектар ер майдонига чорва учун озуқа, 3 гектар ер майдонига мош, 3 гектар ер майдонига кунгабоқар ҳамда 10,1 гектар ер майдонига маккажўхори экилиб, қаровсиз қолиб кетганлиги, бунга фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб рақамига жавобгар томонидан инкассо топшириқномалари қўйганлиги сабаб бўлганлиги, ушбу инкассо топшириқномалари қўйилмаганда 55 бош насилли қора моллардан 33 боши қаровсиз қолиб, нобуд бўлмаган бўлиши, 33 бош насилли қора молларнинг қиймати 825 000 000 (33 х 25 000 000) сўм, 33 бош қора моллар йилига 162 000 литр сут берган бўлиши ва унинг қиймати 648 000 000 (162 000 х 4 000) сўм, 55 бош қора моллар тўлиқ бўлганида ҳар биттаси биттадан бузоқча туғилган бўлиши, улар бир йил давомида боқилганда ҳар бирини 10 000 000 сўмдан жами 500 000 000 сўмга сотган бўлиши, жами ҳақиқий зарар 1 973 000 000 сўмни ташкил қилиши, фермер хўжалиги 42,6 гектар ер майдонига экин экиш учун 40 896 000 сўмлик 120 литр дизел ёқилғи, 12 750 000 сўмлик буғдой уруғи, 10 800 000 сўмлик беда уруғи, 20 400 000 сўмлик маккажўхори уруғи, 270 000 сўмлик кунгабоқар уруғи, 700 000 сўмлик мош уруғи сарфланганлиги, 53 558 000 сўмга минерал ўғит сотиб олганлиги ва техника учун 42 600 000 сўм сарфланганлиги, агар фермер хўжалиги ер майдонларидан унумли фойдаланиб, ҳосил олганда фойдаси 601 491 000 сўм бўлиши, жами бой берилган фойда 787 000 000 сўмни ташкил қилиши, маъмурий судда фермер хўжалигига “Қорғаў стратегияси” адвокатлик фирмаси адвокати ҳуқуқий ёрдам берганлиги ва ҳимоя ордери учун фермер хўжалиги 10 000 000 сўм тулаганлиги, жами бўлиб зарар суммаси 2 770 000 000 сўмни ташкил қилишини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 7 ноябрдаги ажрими билан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик бошқармаси, 2022 йил 17 ноябрдаги ажрими билан Элликқаллъа тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қиладиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. 2 Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан Кенгашнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Кенгаш кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда солиқ органи томонидан “Рўзимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигида 2021 йилнинг январь – февраль ойларида, шунингдек даъвогарда 2021 йилнинг март ойида четма-кет текширишлар ўтказилганлиги, деҳқон ва фермер хўжаликларининг раҳбари бир шахс, яъни Ш.Рўзумбетов ҳисобланиши, деҳқон хўжалигида ўтказилган текшириш якуни бўйича асоссиз 5 млрд. сўмдан ортиқ товар айланмаси яширилганлигини кўрсатиб, далолатнома тузилганлиги ва прокуратура томонидан Жиноят кодекси 184-моддасининг учинчи қисми билан айблов эълон қилиниб, деҳқон хўжалиги раҳбарига қамоққа олиш эътиёт чораси қўлланилганлиги ва 2021 йилнинг июль – октябрь ойларида қамоқда сақланганлиги, Жиноят ишлари бўйича Элликқаллъа туман судининг 2021 йил 4 октябрдаги ҳукми билан айблов қайта кўриб чиқилиб, Жиноят кодекси 184-моддаси иккинчи қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилинганлиги, агар солиқ органи текшириш натижаси бўйича товар айланмаси суммасини бошқача кўрсатганида, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган бўлиши, фермер хўжалиги (даъвогар)нинг фаолияти юзасидан ўтказилган камерал текшириш натижаси бўйича қўшимча 206 250 000 сўм фойда солиғи, 30 339 130 сўм ҚҚС ҳисобланганлиги ва 321 520 000 сўм жарима қўлланилганлиги, Нукус туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг 2021 йил 11 мартдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сураймонова номидаги РСЭМ Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2022 йил 22 апрелдаги эксперт хулосасида солиқлар нотўғри қўлланилганлиги қайд қилиниб, текшириш натижаси бўйича қабул қилинган қарор Солиқ кодексининг талабларига тўғри келмаслиги кўрсатилганлиги, хўжаликда рўзғорни юритадиган Ш.Рўзумбетов ҳисобланиб, чет элдан келтирилган 55 бош насилли қора моллардан 33 таси Ш.Рўзумбетов қамоқда сақланган пайтда, шунингдек, текширув натижалари бўйича хўжаликнинг моддий аҳволи ёмонлашуви натижасида нобуд бўлганлиги, агар солиқ органининг айби билан асоссиз ҳужжатлар расмийлаштирилмаганда тадбиркорлик субъекти бугунги оғир аҳволга тушмаган бўлишини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 3 апрелдаги ажрими билан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги унинг ҳуқуқий вориси Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан, жавобгар унинг ҳуқуқий вориси Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида Кенгаш вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, республикада 2023 йил 10 апрель куни бўлиб ўтган Референдумда қабул қилинган Конституцияда тадбиркорлик субъектларига кўп кафолатлар берилганлиги, ноқонуний текшириш оқибатида етказилган зарарни ундириб 3 беришни ва шикоятни қаноатлантириб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Даъвогар вакили суд ҳужжатларини бекор қилиб, тадбиркор субъекти Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида ҳимоя қилишни, текшириш натижасида фермер хўжалиги банкрот ҳолатига келиб қолганлиги, тақдим қилинган ҳужжатларни судлар инобатга олмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлатлантиришни сўради. Жавобгар вакили 2,7 млрд.сўм зарарга солиқ бошқармаси томонидан қўшимча солиқлар ҳисобланганлигининг алоқаси йўқлиги, текшириш натижаси бўйича фермер хўжалигининг ҳисоб-рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари бўйича 1 сўм ҳам ундирилмаганлиги, чунки фермер хўжалигининг пул маблағлари бўлмаганлиги, бошқарманинг қарори маъмурий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганидан кейин қўшимча ҳисобланган солиқлар бекор қилинганлиги, деҳқон хўжалигининг раҳбарини қамоққа олиш учун фермер хўжалигида ўтказилган текшириш асос бўлмаганлиги, деҳқон хўжалигининг текширишига маъмурий суд ҳақиқий эмас деб топган солиқ органи қарорининг алоқаси йўқлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Кенгаш ўз даъво аризасида зарар ва бой берилган фойдан ундириш талабининг асоси сифатида камерал текшириш ўтказилганлиги, унинг натижаси бўйича қўшимча 206 250 000 сўм фойда солиғи, 30 339 130 сўм қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисобланганлиги ва 321 520 000 сўм жарима қўлланилганлиги, Нукус туманлараро маъмурий судининг 5-2301-2203/191-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг 2021 йил 7 мартдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги, суғориладиган 42,6 гектар ер майдонига экилган экинлар қаровсиз қолиб кетганлиги, бунга фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб рақамига жавобгар 4 томонидан инкассо топшириқномалари қўйганлиги сабаб бўлганлиги, ушбу инкассо топшириқномалари қўйилмаганда 55 бош насилли қора моллардан 33 боши қаровсиз қолиб, нобуд бўлмаган бўлишини асос қилиб кўрсатган. Бироқ, фермер хўжалигининг экинлари қароровсиз қолганлиги ҳамда зотлли моллар нобуд бўлишига айнан фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб рақамига жавобгар томонидан инкассо топшириқномалари қўйганлиги сабаб бўлганлиги исботланмаган. Яъни, фермер хўжалиги зарар кўрганлиги билан жавобгар томонидан инкассо топшириқномалари қўйилганлигини ўртасида узвий боғлилик борлиги исботланмаган. Қолаверса, Кенгашнинг даъво аризасида жавобгар қачон ва қанча суммага инкассо топшириқномалари қўйганлиги, улар асосида фермер хўжалигининг ҳисоб рақамидан қанча миқдорда пул маблағлари ечиб олинганлиги, инкассо топшириқномалари қўйилиши оқибатида қайси шартномалар бўйича ва қайси товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун пул маблағлари тўланишининг имкони бўлмаганлиги ва ҳ.з. кўрсатилмаган. Қолаверса, жавобгар вакилининг тушунтиришларига кўра, фермер хўжалигининг ҳисоб-рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари бўйича пул маблағлари умуман ундирилмаган, чунки фермер хўжалигининг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди асосли равишда Кенгашнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўхтамга келган ва апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишган. Кенгашнинг кассация шикоятида келтирилган деҳқон ва фермер хўжаликларининг раҳбари Ш.Рўзумбетов ҳисобланиши, деҳқон хўжалигида ўтказилган текшириш якуни бўйича асоссиз 5 млрд. сўмдан ортиқ товар айланмаси яширилганлигини кўрсатиб, далолатнома тузилганлиги ва прокуратура томонидан Жиноят кодекси 184-моддасининг учинчи қисми билан айблов эълон қилиниб, деҳқон хўжалиги раҳбарига қамоққа олиш эътиёт чораси қўлланилганлиги ва 2021 йилнинг июль – октябрь ойлари қамоқда сақланганлиги, Жиноят ишлари бўйича Элликқаллъа туман судининг 2021 йил 4 октябрдаги ҳукми билан айблов қайта кўриб чиқилиб, Жиноят кодекси 184-моддаси иккинчи қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилинганлиги, агар солиқ органи текшириш натижаси бўйича товар айланмаси суммасини бошқача кўрсатганида, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган бўлиши ҳақидаги важи суд ҳужжатлларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ушбу важлар Кенгашнинг даъво аризасида даъвонинг асоси сафатида кўрсатилмаган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Кенгашнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини 5 ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари даъвогарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисида Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Шунинг учун даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган поча харажатлари Кенгашнинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қорақалпоғистон Республикаси Элликқаллъа тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Chayka Sut Bulog`i” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев 6