Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/998 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BOTIR ISLOMBEK фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сангзор Текстил масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086593 Claim ID 3281371 PDF Hash a489888f8df0d42b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
амда 18-моддаси амда 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/998-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 2023 йил 4 май Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар даъвогар “Ботир Исломбек” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 185.630.000 сўм устама ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “Ботир Исломбек” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Усмонов, жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Атабоев (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Мирзачўл туман кенгаши даъвогар “Ботир Исломбек” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 185.630.000 сўм устама ҳақини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 4 майда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар низони медиатив келишув тузиш орқали ҳал этганликлари сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида низо юзасидан медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши вакили иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни Кенгаш вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 4 майдаги медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув тузиш йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, жавобгардан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши фойдасига олдиндан тўланган почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг даъвогар “Ботир Исломбек” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 185.630.000 сўм устама ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан даьвогар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев