Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1644 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHIMGAN-CHORBOG` SUV TA`MINOTI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Чорвоқ Оромгоҳи соҳломлаштириш маркази
Source ID 1143900 Claim ID 3243569 PDF Hash a099a38978dba7b0... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 75-моддаси Ушбу Кодекс 75 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май 4-1102-2302/1644-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котибалигида, даъвогар – “Chimgan-Chorbog` Suv Ta`minoti” МЧЖнинг жавобгар – “Сhorvoq Oromgohi Sog`lomlashtirish Markazi” МЧЖ ҳисобидан 401.152.500 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – А.Рузматов (2023 йил 25 январдаги 01-1/45-сонли ишончнома асосида), Х.Мухторов (2023 йил 25 январдаги 01-1/44-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Қ.Хужаев (жамият раҳбари), М.Имомов (2023 йил 27 апрелдаги рақамсиз ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Chimgan-Chorbog` Suv Ta`minoti” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Сhorvoq Oromgohi Sog`lomlashtirish Markazi” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 401.152.500 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Vip Logistics” МЧЖ ҚК жалб қилинган. Суднинг 2023 йил 27 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Toshkent-Zenner” МЧЖ ҚК жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан учинчи шахсларнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабиги эътироз билдириб, судга ёзма эътирознома тақдим қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакиллининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 3 июлда 1-Т/19-сонли ҳамда 2022 йил 1 апрелда имзоланган 1/22сонли шартномалар тузилган бўлиб, мазкур шартномаларга асосан, “Таъминотчи” ичимлик сувини ва техник сув билан таъминлаб бериш, “Истеъмолчи” эса кўрсатилган техник сув таъминоти хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномаларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга тегишли бўлган Бақачўл қишлоғи ҳудудида жойлашган соғломлаштириш масканини ичимлик сувидан суғориш мақсадида-диаметри 150 мм.ли 01-14000352 рақамли “Zenner” русумли сув ҳисоблагич орқали хизмат кўрсатилган. 2020 йил 19 августдаги тузилган далолатномага асосан жавобгарга тегишли бўлган ичимлик сувидан суғориш учун мўлжалланган диаметри 150 мм.ли, 01-14000352 рақамли, “Zenner” русумли сув ҳисоблагичга белгиланган тартибда тамғалар ўрнатилган. Даъвогар масъул ходимлари томонидан 2020 йилнинг май ойига қадар Бақачўл қишлоғи худудида хатлов ишларини олиб бориш чоғида, жавобгар тегишли соғломлаштириш масканини суғориш суви таъминотига 150 мм.ли, 0114000352 рақамли, “Zenner” русумли ўрнатилган сув ҳисоблагичнинг фойдаланилган сув ҳажмини кўрсатгичи бирга-бир олиниш йўли билан ҳисобкитоб қилиб борилган. Шунингдек, “Zenner” русумли сув ҳисоблагичдан оқиб ўтаётган сув ҳажмини тўғри ҳисобланишига аниқлик киритиш мақсадида, ушбу ўтаётган сув хажмини тўғри ҳисобланишига аниқлик киритиш мақсадида, ушбу сув хисолагичларни ишлаб чиқарувчи “Toshkent-Zenner” МЧЖ ҚКга 2022 йил 3 июнда 01-1/159-сонли хат билан мурожаат қилиган. “Toshkent-Zenner” МЧЖ ҚК томонидан даъвогарнинг хатига жавобан “Zenner” русумли ўрнатилган сув ҳисоблагичларнинг кўрсатгичлари 10 га кўпайтирилиб ҳисобланиши келтириб ўтилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган “Toshkent-Zenner” МЧЖ ҚКнинг жавобгарга йўланган 2022 йил 3 июндаги 55-сонли хати билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (бундан кейин матнда – “Қоидалар”)нинг 77-бандига кўра, ИСКХ ташкилоти истеъмолчи томонидан тақдим этилаётган сув сарфи ҳақидаги маълумотларни, сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларининг тўғри олинаётганлигини мунтазам равишда назорат қилиб туриши лозим. Агар истеъмолчи тақдим этган сув сарфи ҳақидаги маълумотлар билан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари ўртасида тафовут пайдо бўлса, сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларига асосланган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади деб белгиланган. Шунга асосан, жавобгар томонидан суғориш мақсадида истеъмол қилинган ичимлик сувининг миқдорини ҳисоби қуидаги кўринишга эга, яъни 2022 йилнинг 5 май кунида тузилган далолатномага асосан жавобгарга суғориш учун ичимлик суви очиб берилган. Бунда фойдланилаётган диаметри 150 мм.ли, 01-14000352 рақамли, “Zenner” русумли сув ҳисоблагичнинг кўрсатгичи 088477 м3 бўлган. Ушбу сув ҳисоблагичнинг 2020 йил сентябрда суғориш мавсуми тугатилган вақтидаги кўрсатитгичи 075742 м3 бўлган. Қайта хисоб-китоб қилинганда, яъни 088477 м3 - 075742 м3=142.735 м3х10=127.350 м3 (жами истеъмол қилинган сув хажми) - 12.735 м 3 (хисобга олинган сув хажми)=114.615 м3 (хисобга олинмаган сув хажми)ни ташкил қилган. Қайд этилганларга кўра қайта ҳисоб-китоб қилинганда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги жами (114.615 м3х3.500 сўм (1 м3 ичимлик сувининг нархи)=) 401.152.500 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган 2022 йил 6 сентябрдаги 01-1/244-сонли, 2022 йил 27 сентябрдаги 01-1/282-сонли, 2022 йил 10 октябрдаги 01-1/312-сонли ҳамда 2022 йил 2 ноябрдаги 01-1/342-сонли талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг жавобгардан 401.152.500 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “Сhorvoq Oromgohi Sog`lomlashtirish Markazi” МЧЖ ҳисобидан “ChimganChorbog` Suv Ta`minoti” МЧЖ фойдасига 401.152.500 сўм асосий қарз, 8.023.050 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов