← Назад
Решение #598438 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 123 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 4 май
*****-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг
қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан аризачи ишончли вакили *****
(2023 йил 13 мартдаги 25-30462-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи ***** (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда "қарздор" деб юритилади)ни соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи ишончли вакили аризадаги
важларни такрорлаб, қарздорнинг 2023 йил 29 март куни ҳолатига бюджет
ва бюджетдан ташқари жамғарма олдида 3.156.420.388,90 сўм қарздорлиги
мавжудлигини қарздор томонидан қарздорликни тўлаш чоралари
кўрилмаганлиги билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўраган.
Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз фикрларини
билдирмади.
Суд, тўпланган иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг 2023 йил 29 мартдаги
бюжет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдида
3.156.420.388,90 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Юридик шахс тўғрисидаги маълумотномага асосан қарздор "*****"
масъулияти чекланган жамияти 2020 йил 17 ноябрда Тошкент вилояти Чиноз
тумани, Чиноз шаҳри, Хўжа маҳалласи, Охунбобев кўчаси 25-уй манзилида
давлат рўйхатидан ўтганлиги, Устав фонди 10.400.000 сўмни ташкил этиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 123-моддасида агар
мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг агар
мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-
моддларида назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ
органи солиқ қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу
жумладан нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақлилиги;
Солиқ қарзини ундириш солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада
кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда ушбу 121 ва 122-моддларига
мувофиқ ундирув амалга оширилган суммаларни ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилиши;
Ушбу модданинг қоидалари солиқ қарзини фақат юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлардан ундиришга нисбатан қўлланилиши;
Мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини
ундириш қуйидагиларга нисбатан ушбу кетма-кетликда амалга оширилади:
1) ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддларига мувофиқ ундирув
қаратилмаган нақд пул маблағларига нисбатан;
2) маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришда бевосита иштирок
этмайдиган мол-мулкка, хусусан, қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари,
ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган бинолар, енгил автотранспорт, хизмат
хоналарининг дизайни ашёларига нисбатан;
3) тайёр маҳсулотларга (товарларга), шунингдек ишлаб чиқаришда
иштирок этмайдиган ва (ёки) бевосита иштирок этишга мўлжалланмаган
бошқа моддий қимматликларга нисбатан;
4) ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этиш учун мўлжалланган хом
ашё ва материалларга нисбатан, шунингдек дастгоҳлар, ускуналар, бинолар,
иншоотлар ва бошқа асосий воситаларга нисбатан;
5) бошқа шахсларга эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш
шартномаси бўйича ушбу мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи уларга
ўтказилмаган ҳолда топширилган мол-мулкка нисбатан, агар солиқни тўлаш
бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш учун бундай
шартномалар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
6) бошқа мол-мулкка нисбатан, бундан якка тартибдаги тадбиркор ёки
унинг оила аъзолари кундалик шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган,
қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган бошқа мол-мулк мустаснолиги
назарда тутилган.
Бироқ, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар суд томонидан ўрганиб
чиқилганида аризачи томонидан солиқ қарздорлигини қонун ҳужжатларига
ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти (активлари)
орқали ундирилиш чораларини кўрилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг қисмнинг 4-бандига кўра, қонун ҳужжатларига ёки
шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали
ундирилиши кераклигига қарамай, даъвогар қарзини ундириб олиш учун
банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса суд даъвони
кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
4-бандларига асосан аризани кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон
Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона
органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида
юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи
тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан давлат божини
ундирувсиз
қолдиришни,
почта
харажати
аризачи
томонидан
тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 1-қисми 4-банди, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Аризачи *****нинг қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
*****