Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1641 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOVOQSOY SUV" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый БУСТОНЛИК ХАЛК ТАЪЛИМ БУЛИМИ
Source ID 1108660 Claim ID 3245788 PDF Hash 3eb31d0d600ac384... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
оидалар 87-моддаси оидалар 87 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май 4-1102-2302/1641-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси С.Маткурбанова котибалигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг ―+++++‖ МЧЖ манфаатида жавобгарлар – +++++бўлими ҳамда Бўстонлиқ тумани 12умумтаълим мактаби ҳисобидан 166.394.375 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – +++++++++++++++ (адвокатлик ордер ҳамда ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ―+++++‖ МЧЖ манфаатида (бундан буѐн матнда –даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, +++++бўлими ҳамда Бўстонлиқ тумани 12-умумтаълим мактаби (бундан буѐн матнда – жавобгарлар деб юритилади) ҳисобидан 166.394.375 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан учинчи шахснинг ―гибрид почта‖ хизмати орқали хабардор қилинган учинчи шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суд ариза тақдим қилиб даъво талаблари миқдорини 97.427.000 сўмга камайтиришни, жавобгардан 97.427.000 сўм қарздорликни ундиришни шунингдек, Бўстонлиқ тумани 12-умумтаълим мактаби раҳбарига нисбатан прокуратура органига хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб, судга ѐзма эътирозномани тақдим қилиб, даъво талабини ҳамда даъвогарнинг Бўстонлиқ тумани 12-умумтаълим мактаби раҳбарига нисбатан прокуратура органига хусусий ажрим чиқариб бериш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, далолатномага ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвогарнинг даъво талабини миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритувига қабул қилишни, даъвогар ҳамда жавобгарнинг оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ѐки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ѐки камайтиришга ҳақли. Даъвогарнинг даъво талаби предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасида даъво аризасида хатолик кетганлиги сабабли 166.394.375 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво предметини 97.427.000 сўмга камайтиришни сўралган. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъвогарнинг даъво миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар Бўстонлиқ тумани 12-умумтаълим мактаби раҳбарига нисбатан прокуратура органига хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Шунингдек, жавобгар вакили даъвогар томонидан тузилган далолатномага ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар суд низони кўраѐтганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ―Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғрисида‖ 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарорининг 9-бандида ҳам тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан суд томонидан шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқланмаганлиги сабабли тарафлар вакилларининг хусусий ажрим чиқариб, прокуратурага юбориш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда тарафлар жиноят аломатлари мавжуд деб ҳисобласа, тегишли ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, ―+++++‖ МЧЖ ходимлари томонидан 2021 йил 6 майда ўтказилган ичимлик суви истеъмолчиларини хатловдан ўтказиш вақтида Бўстонлиқ тумани, Товоқсой қўрғони, Турон кўчасида жойлашган 12-умумтаълим мактаби, ер тўла қисмида диаметри 25 мм.ли сув қувури орқали марказлаштирилган коммунал сув таъминоти – тизимига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати аниқланиб, тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан даъво аризасига фото ва видео тасвирлари илова қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган ―Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари‖ (бундан кейин матнда – ―Қоидалар‖)нинг 94-бандига кўра, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади деб белгиланган. Қоидаларнинг 124-бандига асосан, II ва III гуруҳ истеъмолчиси ИСКХ ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини, ѐнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ѐки тасарруфида бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун жавоб беради. Сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол зулфинидаги пломбанинг сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган тақдирда, сўнгги далолатнома тузилган санадан эътиборан тўловлар ушбу Қоидалар 87-моддасининг ―б‖ бандига мувофиқ амалга оширилади. Қоидаларнинг 87-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори қуйидагича аниқланади: б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: Q  M  F  2g  H  t , бунда: М - 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ѐки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), кв. м; Н - сув тақсимоти ѐки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. Шунга асосан ўзбошимчалик билан уланиб сарф этилган ичимлик суви миқдори қўйидагича ҳисобланган: Q=0,6*(3,14*d*d/4000000)*2*9,81*20*(60 сек*60мин*24соат) =0,8*d*d м3. Истеъмолчи томонидан сув сарфи 2021 йил 6 апреладги 11-47-сонли далолатномасига асосан 2020 йил 6 апрелдан 2021 йил 6 аперлага қадар бўлган давр, яъни 365 кун учун, шу даврдаги ўрнатилган тариф бўйича1 м 3 ичимлик сувининг нархи 1.042 сўмдан ҳисобланиб чиқилганда эса қуйидагича: Q=0,7*25мм*25мм*365=159.687,5 м3. Жавобгар томонидан жами тўланиши лозим бўлган ичимлик сувидан қарздорлик 159.687,5 м3* 1.042 сўм=166.394.375 сўмни ташкил қилган. Мазкур ҳолат юзасидан жавобгардан қарздорликни ундириш тўғрисида юборилган 2023 йил 23 январдаги 1-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Суд мажлисида даъвогар вакилнинг судга тақдим қилган ѐзма аризасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда 97.427.000 сўмни ташкил қилиши маълум бўлди. Шу сабабли суд жавобгардан 166.394.375 сўм ундириш талабини 97.427.000 сўмга қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини асоссизлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида асосий қарздорликни жавобгарлар +++++бўлими ҳамда Бўстонлиқ тумани 12-умумтаълим мактабидан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Таълим ва тиббиѐт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида‖ 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сонли Қарорига мувофиқ 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бир вақтда ўзларининг бўйсунувидаги қуйи муассасаларда бухгалтерия хизматлари тугатилиб, халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиѐт бирлашмаларида марказлаштирилган молиябухгалтерия хизматлари ташкил этилган ва уларнинг асосий вазифалари этиб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг — марказлаштирилган тартибда қуйи муассасаларнинг харажатлар сметаси тузилиши ва ижро этилишини, иш ҳақининг ҳисобланиши ва тўланишини, товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобининг юритилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолияти профили бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушадиган даромадлар мониторингини юритиш белгиланган. Шу сабабли, суд даъво талабларининг Бўстонлиқ тумани 12-умумтаълим мактабига нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабларини жавобгар +++++бўлими ҳисобидан қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда даъвонинг қолган 68.967.375 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талаблари асоссиз бўлганлиги сабабли мазкур талаблар бўйича давлат божи суммаси даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 157, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даъво миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъвогар вакилининг жавобгар Бўстонлиқ тумани 12-умумтаълим мактаби раҳбарига нисбатан хусусий ажрим чиқариб, прокуратурага юбориш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этилсин. Жавобгар вакилининг даъвогар томонидан тузилган далолатномага ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқариб, прокуратурага юбориш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этилсин. Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. +++++бўлими ҳисобидан ―+++++‖ МЧЖ фойдасига 97.427.000 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмларини, шу жумладан Бўстонлиқ тумани 12-умумтаълим мактабига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилсин. ―+++++‖ МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.379.347,5 сўм давлат божи ундирилсин. +++++бўлими ҳисобидан республика бюджетига 1.948.540 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.К.Пайғамов