Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/775 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SUNNY GRASS фермер хўжалиги
Source ID 1086723 Claim ID 3267109 PDF Hash fdb6058e4bc4ae7d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/775-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили А.Бердиев (2022 йил 22 ноябрдаги 11-06/52-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “О‘zagrolizing” АЖ (“O’zqishloqxo’jalikmashlizing” АЛКнинг ҳуқуқий вориси) манфаатида жавобгар “Sunny Grass” ФХ ва қўшимча жавобгар “Progress Agro Biznes” ФХлар ҳисобидан солидар тартибда 80.764.991 сўм асосий қарз, кечиктирилган ҳар бир кун учун 28.725.065 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида “О‘zagrolizing” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади)нинг Тошкент вилояти филиали ва “Sunny Grass” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган лизинг шартномалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартномаларига асосан қишлоқ хўжалик техникалари сотиб олиниб жавобгарга топширилганлиги, қўшимча жавобгар “Progress Agro Biznes” ФХ билан кафиллик шартномаси тузилиб, унга асосан жавобгарнинг мажбуриятлари бўйича солидар жавобгарлик юклатилганлиги, жавобгар томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаслиги натижасида 2023 йил 28 март куни ҳолатига 80.764.991 сўм қарздорликка йўл қўйилганлиги, ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб юборилган талабномаларга жавоб берилмаганлиги маълум қилиниб, суддан жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда 80.764.991 сўм асосий қарз ва кечиктирилган ҳар бир кун учун 28.725.065 сўм пеня ундириш сўралган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳамда палата вакили суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида даъво аризани палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар ва қўшимча жавобгарга суд ажрими “Гибрид почта” хизмати ва электрон почта орқали манзилларига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, палата ишни иштирокисиз кўришни сўраганлигини ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили қатнашиб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво ариза билан мурожаат қилингандан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик суммаси қисман қоплаб берилганлиги, ҳозирда 40.764.991 сўм асосий қарздорлик суммаси мавжудлигини билдириб, суддан ушбу суммани ундиришни ва даъво талабларининг пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 322-моддасига асосан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогарнинг Тошкент вилояти филиали ва “Progress Agro Biznes” фермер хўжалиги ўртасида 2017 йил 23 октябрда 17/11-4-324/12-сонли, 2019 йил 19 апрелда 19/11-4-092УФ-сонли лизинг шартномалари тузилган. 2021 йил 10 сенятбрда даъвогарнинг Тошкент вилояти филиали (лизинг берувчи), “Progress Agro Biznes” фермер хўжалиги (“Ўтказувчи-лизинг олувчи”) ва “Sunny Grass” фермер хўжалиги (қабул қилувчи лизинг олувчи) ўртасида 2019 йил 19 апрелдаги 19/11-4-092УФ-сонли ва 23.10.2017 йилдаги 17/11-4-324/12-сонли лизинг шартномалари бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартномалар тузилган. Ушбу шартномаларга кўра “Ўтказувчи-лизинг олувчи” лизинг шартномаси бўйича ўзининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” фойдасига тўлиқ воз кечган, “Лизинг берувчи” тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасидаги “Ўтказувчи-лизинг олувчи” тарафи барча ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” фойдасига тўлиқ воз кечишига розилик билдирган, “Қабул қилувчилизинг олувчи” Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида тузилган лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ ўз зиммасига қабул қилиб, унинг ўрнига шартнома тарафи бўлган, “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” лизинг шартномасининг лизинг тўловлари графигига мувофиқ мазкур шартнома имзоланган санадан кейинги лизинг муддати даврида тўланиши лозим бўлган лизинг тўловларини лизинг шартномасида белгиланган муддат ва миқдорда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан 1 (бир) дона комбайн “Доминатор-130”, 1 (бир) дона трактор “New Holland Т-6070 4WD” русумли қишлоқ хўжалик техникалари жавобгарга топширилган. “Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Даъвогарнинг Тошкент вилоят филиали, жавобгар ва “Progress Agro Biznes” ФХ (матнда кафил деб юритилади) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра лизинг шартномаси бўйича жавобгар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда кафил жавобгарнинг тўлов мажбуриятларини тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Мазкур кафиллик шартномасининг 4.1.2-бандига асосан жавобгар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан қарзларни ундириш бўйича суд харажатлари ва даъвогарнинг кўрган бошқа зарарларини қоплашда кафил жавобгар билан бирга солидар жавобгар бўлиши кўрсатилган. ФК 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. ФК 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар вакилининг тушунтириши ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдида лизинг шартномаси юзасидан 80.764.991 сўм асосий қарзи мавжудлиги, судга даъво аризаси билан мурожаат қилингандан сўнг, жавобгар қарздорликни қисман қоплаб берганлиги, бугунги кун ҳолатига қарздорлик суммаси 40.764.991 сўмни ташкил этиши ўз исботини топди. Шу сабабли даъво талабининг ушбу қисми қисман қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 28.725.065 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар лизинг тўловларини шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган муддатларда тўламаганлиги, даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли эканлиги ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини ва кредиторнинг манфаатларини ҳамда қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгарлардан даъвогар фойдасига солидар тартибда 6.000.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Sunny Grass” ФХ ва “Progress Agro Biznes” ФХ ҳисобидан солидар тартибда: “О‘zagrolizing” АЖ фойдасига 40.764.991 сўм асосий қарз, 6.000.000 сўм пеня ундирилсин. “Sunny Grass” ФХ ҳисобидан “О‘zagrolizing” АЖ фойдасига 30.000 сўм почта харажатлари ва республика бюджети (ягона ҳисобварағи)га 2.189.801,12 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров