Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1721 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый "AVAIL DESIGN" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086636 Claim ID 3255617 PDF Hash 2d6f2f6d74bc6b88... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Ушбу Кодекс 280-моддаси Ушбу Кодекс 280 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май 4-1102-2302/1721-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “---------” АТИБ манфаатида жавобгар – “---------” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар – “---------” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 5.333.333.333,32 сўм муддати келмаган асосий қарз, 2.281.891.673,68 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 586.455.573,12 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд-Дарвоза кўчасида 923 кв.м. ер майдонида 202А-уйда жойлашган уч қаватли савдо дўкони биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – М.Жураев (2023 йил 12 апрелдаги 17-4/045сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “---------” АТИБ манфаатида (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “---------” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳамда “---------” МЧЖ (бундан буѐн матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 5.333.333.333,32 сўм муддати келмаган асосий қарз, 2.281.891.673,68 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 586.455.573,12 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд-Дарвоза кўчасида 923 кв.м. ер майдонида 202А-уйда жойлашган уч қаватли савдо дўкони биносига қаратишни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. қарздорликни тан олиб, қисқа фурсатда бартараф қилишини маълум қилиб, суддан қўшимча муддат беришни сўраган. Шунингдек, олдинги суд мажлисида қўшмча жавобгар жавобгарнинг важларини қўллаб, суддан қўшимча муддат беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги кредит қарздорлигини бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 26 июнда 800/2436-2021-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, банк Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Ифтихор М.Ф.Й жойлашган кўп-қаватли турар жой мажмуасида 17/32-сонли уйни, 1 дона кириш йўлакли, 7-қаватли жами 42 та (1, 2-3 хонали) хонадондан иборат бўлган кўп квартирали уйлар бинолари қурилиши молиялаштириш учун (евробонд маблағлари ҳисобидан) мақсадида, 24 ой муддатга, асосий кредитни тўлаш учун 12 ой имтиѐзли давр билан “---------” МЧЖга тегишли Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд-Дарвоза кўчасида 923 кв.м. ер майдонида 202А-уйда жойлашган кўчмас мулкнинг 6.000,0 млн. Сўмлик гарови Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 4.000,0 млн. Сўмлик миқдоридаги кафиллиги остида 8.000.000.000 сўм миқдорида йиллик фоиз ставкаси 22.8 фоиз (шундан 5 фоиз компенсация Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади) миқдорида кредит маблағи ажратилган. Мазкур шартномага асосан банк томонидан шартномавий мажбуриятларни бажариб, маблағларни тегишли ҳисоб-рақамларга ўтказиб бериган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2021 йил 27 ноябрда ипотека шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчасида 923 кв.метр ер майдонида 202“а”-уйда жойлашган уч қаватли савдо дўкони биноси гаровга қўйилган. Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графигида асосий кредит қарзини қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш муддатлари белгиланган (келишилган) бўлиб, унга кўра жавобгар графикка мувофиқ асосий кредит қарзини кредит асосий қарзига нисбатан имтиѐзли давр тугаганидан кейин бўлиб-бўлиб (қисмлаб) қайтариши ҳамда ҳар ойда кредитнинг фоизларини тўлаб бориши лозим. Кредит шартномаcига кўра жавобгар кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси талабларини бузиб кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўламасдан келганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 5.333.333.333,32 сўм муддати келмаган асосий қарз, 2.281.891.673,68 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 586.455.573,12 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги 2023 йил 24 январдаги 15/341-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг ҳам тўловлар қисман бўлсада амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан 5.333.333.333,32 сўм муддати келмаган асосий қарз, 2.281.891.673,68 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 586.455.573,12 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида ўз даъво талабларини жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришни сўраган. Гарчи, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда ундиришни сўраган бўлсада, бироқ даъвогар жавобгар “---------” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар “---------” МЧЖ ўртасида расмийлаштирилган кафиллик шартномасини судга тақдим қилмади. Шу сабабли, суд даъво талабларининг “---------” МЧЖга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабларини жавобгар “---------” МЧЖ ҳисобидан қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўз даъво аризасида ундирувни гаровга олинган қўшимча жавобгарга тегишли Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчасида 923 кв.метр ер майдонида 202“а”-уйда жойлашган уч қаватли савдо дўкони биносига қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан, кредит шартномаси бўйича қарздор ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз тўловларини тўламаганда банк кредитнинг бутун ѐки қисман суммасини муддатидан аввал қайтаришни қаратишга талаб қилишга ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкга қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ѐки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайнаукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланиб, суд ундирувни гаровга олинган қўшимча жавобгарга тегишли Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчасида 923 кв.метр ер майдонида 202“а”-уйда жойлашган уч қаватли савдо дўкони биносига қаратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 333, 736, 744-моддаларини, ИПКнинг 66, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “---------” МЧЖ ҳисобидан “---------” АТИБ фойдасига 5.333.333.333,32 сўм муддати келмаган асосий қарз, 2.281.891.673,68 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 586.455.573,12 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарздорлиги жами 8.201.680.580,12 сўм кредит қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув 2021 йил 27 ноябрда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномаси асосан қўшимча жавобгар “---------” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Самарқанд Дарвоза кўчасида 923 кв.метр ер майдонида 202“а”-уйда жойлашган уч қаватли савдо дўкони биносига қаратилсин. Даъво талабларининг “---------” МЧЖга нисбатан солидар тартибда ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “---------” МЧЖ ҳисобидан ҳисобидан республика бюджетига 164.033.611,60 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.К.Пайғамов