Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/774 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый HUSANOV SHOKIRALI фермер хўжалиги
Source ID 1086722 Claim ID 3267146 PDF Hash 6803e9e2f65dcb8b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/774-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили А.Бердиев (2022 йил 22 ноябрдаги 11-06/52-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “О‘zagrolizing” АЖ (“O’zqishloqxo’jalikmashlizing” АЛКнинг ҳуқуқий вориси) манфаатида жавобгар “Husanov Shokirali” ФХ ва қўшимча жавобгарлар “Muzaffar Tadbirkor” ФХ, “Aziabek-Bexruzbek Omad” ФХ ва “Rahimjon Tadbirkor” ФХлар ҳисобидан солидар тартибда 41.409.150 сўм асосий қарз, кечиктирилган ҳар бир кун учун 9.165.059 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида “О‘zagrolizing” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади)нинг Тошкент вилояти филиали ва “Husanov Shokirali” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 19 апрелда ва 2020 йил 28 октябрда тузилган лизинг шартномалари бўйича қишлоқ хўжалик техникалари сотиб олиниб жавобгарга топширилганлиги, лизинг шартномаси бўйича қўшимча жавобгарлар “Muzaffar Tadbirkor” ФХ, “Aziabek-Bexruzbek Omad” ФХ ва “Rahimjon Tadbirkor” ФХлар билан кафиллик шартномалари тузилиб, унга асосан жавобгарнинг мажбуриятлари бўйича уларга солидар жавобгарлик юклатилганлиги, жавобгар томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаслиги натижасида 2023 йил 28 март куни ҳолатига 41.409.150 сўм қарздорликка йўл қўйилганлиги, ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб юборилган талабномаларга жавоб берилмаганлиги маълум қилиниб, суддан жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ҳисобидан 41.409.150 сўм асосий қарз, кечиктирилган ҳар бир кун учун 9.165.059 сўм пеня ундириш сўралган. Жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ҳамда палата вакили суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида даъво аризани палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар ва қўшимча жавобгарларга суд ажрими “Гибрид почта” хизмати ва электрон почта орқали манзилларига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, палата ишни иштирокисиз кўришни сўраганлигини ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили қатнашиб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво ариза билан мурожаат қилингандан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик суммаси қисман қоплаб берилганлиги, ҳозирда 11.409.150 сўм асосий қарздорлик суммаси мавжудлигини билдириб, суддан ушбу суммани ундиришни ва даъво талабларининг пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 322-моддасига асосан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогарнинг Тошкент вилояти филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 19 апрелда 19/11-4-091УФ-сонли, 2020 йил 28 октябрда 20/11-4-179УФ-сонли лизинг шартномалари тузилган. Лизинг шартномаларининг 1-бандига кўра даъвогар бир дона “Case AF 4088 4WD” русумли ғалла ва шоли ўриш комбайнини, бир дона “Europal 7(3+1, №100) русумли омоч қишлоқ хўжалиги техникаларини жавобгарнинг буюртмасига асосан ўз мулки этиб сотиб олади ва жавобгарга лизингга беради. Жавобгар эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, унга эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олади. Жавобгар 19/11-4-091УФ-сонли лизинг шартномасининг 4.1-бандига кўра шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 календар кун ичида “Case AF 4088 4WD” русумли қишлоқ хўжалиги техникасининг 20 фоиздан кам бўлмаган қисмини, 20/11-4-179УФ-сонли лизинг шартномасининг 4.1-бандига асосан шартнома имзоланган кундан бошлаб 90 календар кун ичида “Europal 7(3+1, №100) русумли омоч қишлоқ хўжалиги техникасининг йигирма беш фоизидан кам бўлмаган қисмини аванс шаклида тўлаб бериши белгиланган. Мазкур шартномаларга асосан шартномада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиниб, жавобгарга далолатнома асосида эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизингга берилган. “Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. 2019 йил 19 апрелда даъвогарнинг Тошкент вилоят филиали, жавобгар ва “Muzaffar Tadbirkor” ФХ ўртасида 19/11-4-091УФ-сонли, даъвогарнинг Тошкент вилоят филиали, жавобгар ва “Aziabek-Bexruzbek Omad” ФХ ўртасида 19/11-4-091УФ-сонли, даъвогарнинг Тошкент вилоят филиали, жавобгар ва “Rahimjon Tadbirkor” ФХ ўртасида 19/11-4-091УФ-сонли кафиллик шартномалари имзоланган бўлиб, унга кўра жавобгар томонидан лизинг шартномасида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда кафиллар жавобгарнинг тўлов мажбуриятларини тўлаб беришни ўз зиммасига олганлар. Мазкур кафиллик шартномаларининг 4.1.2-бандига асосан жавобгар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан қарзларни ундириш бўйича суд харажатлари ва даъвогарнинг кўрган бошқа зарарларини қоплашда жавобгар билан бирга солидар жавобгар бўлишлари кўрсатилган. ФК 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. ФК 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар вакилининг тушунтириши ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдида лизинг шартномаси юзасидан 41.409.150 сўм асосий қарзи мавжудлиги, судга даъво аризаси билан мурожаат қилингандан сўнг, жавобгар қарздорликни қисман қоплаб берганлиги, бугунги кун ҳолатига қарздорлик суммаси 11.409.150 сўм қарздорлик мавжудлиги ўз исботини топди. Шу сабабли даъво талабининг ушбу қисми қисман қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 9.165.059 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаоилятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”и Қонунининг 32моддасига кўра етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар лизинг тўловларини шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган муддатларда тўламаганлиги, даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли эканлиги ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини ва кредиторнинг манфаатларини ҳамда қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4.500.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Husanov Shokirali” ФХ “Muzaffar Tadbirkor” ФХ, “Aziabek-Bexruzbek Omad” ФХ ва “Rahimjon Tadbirkor” ФХлар ҳисобидан солидар тартибда: - “О‘zagrolizing” АЖ фойдасига 11.409.150 сўм асосий қарз, 4.500.000 сўм пеня ундирилсин. “Husanov Shokirali” ФХ ҳисобидан “О‘zagrolizing” АЖ фойдасига 30.000 сўм почта харажати ва республика бюджети (ягона ҳисобварағи)га 1.011.484,18 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров