← Назад
Решение #598495 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2301/1114-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро тумани
2023 йил 4 май
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Бухоро нефт базаси” МЧЖ манфаатларида жавобгар
Бухоро туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига нисбатан асосий
қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Бухро нефт базаси” МЧЖ (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатларида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Бухоро туман йўллардан фойдаланиш унитар
корхонаси(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 1.293.029
сўм асосий қарз ҳамда 646.515 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари
бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши
лозим.
Юқоридаги қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда
жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик
муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар асосий
қарздорликни бартараф этмаганлигини баён қилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд ишни ИПК 2034моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 21
июнь куни 339-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга ёқилғи
маҳсулотлари етказиб бериши, жавобгар олинадиган маҳсулот учун 100%
олдиндан тўлов қилиши лозим.
Даъвогар шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариб,
жавобгарга бир нечта партияда маҳсулот етказиб берган бўлсада, бироқ
жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида
1.293.029 сўмга қарздор бўлиб қолган.
Даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган. Жавобгар
талабномага эътироз билдирмаган.
Қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома
тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб
қолади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги
мажбурият шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома,
маълумотнома ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Суд даъвогарнинг 1.293.029 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, мазкур қарздорлик жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда бартараф қилинмаганлигини инобатга олган
ҳолда ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида
суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.
Даъвогар шунингдек жавобгардан 646.515 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Пеня шартнома шартларига асосан тўғри ҳисобланган.
Суд, ҳисобланган пенянинг миқдори қарз кечиктирилган кунга
нисбатан тўғри ва инсофли равишда ҳисобланганлигини, тарафларнинг
манфаатларини ва айблилик даражасини, тарафларнинг молиявий
аҳволини, қарздорлик юзага келган муддатни, даъвогар шу пайтга қадар
судга мурожаат қилмасдан пеня миқдорининг ошишига сабабчи
бўлганлигини инобатга олган ҳолда суд, даъвогарнинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини қисман, 80.000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб
топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш
бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф
давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф
ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, ундан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 30.000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 300.000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180,
186, 2032, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Бухоро туман йўллардан фойдаланиш унитар
корхонасидан даъвогар “Бухоро нефт базаси” МЧЖ фойдасига 1.293.029
сўм асосий қарздорлик, 80.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30.000
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар Бухоро туман йўллардан фойдаланиш унитар
корхонасидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
А.Сафаров