← Назад
Решение #598516 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 75 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1832-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Тошкент вилояти Йўллардан мунтазам фойдаланиш” УКнинг жавобгар “Когон туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан 89.628.321,20 сўм асосий
қарз, 19.001.204 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили
Ф.Мирахмедова (2023 йил 16 апрелдаги 530-сонли ишончнома асосида)
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Тошкент вилояти Йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК (кейинги
ўринларда даъвогар деб номланади) билан жавобгар - “Когон туман йўллардан
фойдаланиш” УК (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ўртасида
2022 йил 6 июнда 92-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга
жами 89.628.321,20 сўмлик хизматларни кўрсатган бўлиб, кўрсатилган
хизматларнинг ҳақи тўлаб берилмаган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича
даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани
оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган.
Шундан сўнг, даъвогар Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 89.628.321,20 сўм асосий қарз,
19.001.204 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар
“Когон туман йўллардан фойдаланиш” УК суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, судга 2023 йил 4 майдаги маълумотномани тақдим қилиб, жавобгар
томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
1
қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси биринчи
қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасига асосан,
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу
хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур
кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган
ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан
факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг
2
ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга
ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “Тошкент вилояти
Йўллардан
мунтазам
фойдаланиш”
унитар
корхонаси
билан
“Когон туман йўллардан фойдаланиш” УК ўртасида 2022 йил 6 июнда 92-сонли
шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга
жами 89.628.321,20 сўмлик хизматларни кўрсатган бўлиб, кўрсатилган
хизматларнинг ҳақи жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Мазкур
қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ,
жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини
кўрмаган. Шу боис, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 89.628.321,20 сўм асосий қарз, 19.001.204 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида келтирилган ҳолатлар ишда иштирок этган даъвогар
вакилининг берган кўрсатмаси ҳамда у тақдим қилган маълумотнома ва ишдаги
мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан,
даъвонинг асосий қарз ундириш талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган
ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан
умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага
асосан қўлланилади.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3.1-бандига асосан
жавобгардан 19.001.204 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
3
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда
кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 19.001.204 сўм пеня
миқдорини 3.000.000 сўмга камайтиришни қолган қисмини рад этишни лозим
топди.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
263, 326, 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
72, 75, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Когон туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан
даъвогар “Тошкент вилояти Йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК ҳисобига
89.628.321,20 сўм асосий қарз, 3.000.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар - “Когон туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан
республика бюджетига 2.172.590,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига
апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
4