Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1831 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYATI YOLLARDAN MUNTAZAM FOYDALANISH унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "PARKENT TUMAN YOLLARDAN FOYDALANISH " унитар корхонаси
Source ID 1090233 Claim ID 3282492 PDF Hash b1d0bd9f4c4fd4a8... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1831-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Тошкент вилояти Йўллардан мунтазам фойдаланиш” УКнинг жавобгар “Паркент туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан 752.283.070,72 сўм асосий қарз, 159.484.011 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Ф.Мирахмедова (2023 йил 16 апрелдаги 530-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Тошкент вилояти Йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) билан жавобгар - “Паркент туман йўллардан фойдаланиш” УК (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ўртасида 2022 йил 10 январда 41-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга жами 752.283.070,72 сўмлик хизматларни кўрсатган бўлиб, кўрсатилган хизматларнинг ҳақи тўлаб берилмаган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Шундан сўнг, даъвогар Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 752.283.070,72 сўм асосий қарз, 159.484.011 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар “Паркент туман йўллардан фойдаланиш” УК суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ, жавобгар вакили судга илтимоснома йўллаб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни ва даъвонинг пеня ундириш қисмини рад этишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, судга 2023 йил 4 майдаги маълумотномани тақдим қилиб, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик 1 200.000.000 сўмга қисман бартараф этилганлигини билдириб, даъвонинг қолган қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. 2 аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “Тошкент вилояти Йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси билан “Паркент туман йўллардан фойдаланиш” УК ўртасида 2022 йил 10 январда 41-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга жами 752.283.070,72 сўмлик хизматларни кўрсатган бўлиб, кўрсатилган хизматларнинг ҳақи жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Шу боис, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 752.283.070,72 сўм асосий қарз, 159.484.011 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик 200.000.000 сўмга бартараф этилган. Даъво аризасида келтирилган ҳолатлар ҳамда асосий қарздорликнинг қисман бартараф этилганлиги ишда иштирок этган даъвогар вакилининг берган кўрсатмаси ҳамда у тақдим қилган маълумотнома ва ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби 552.283.070,72 сўмга қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3.1-бандига асосан жавобгардан 159.484.011 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек 3 кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 159.484.011 сўм пеня миқдорини 25.600.000 сўмга камайтиришни қолган қисмини рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 326, 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Паркент туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан даъвогар “Тошкент вилояти Йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК ҳисобига 552.283.070,72 сўм асосий қарз, 25.600.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Паркент туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан республика бюджетига 18.235.341,63 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 4