Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/986 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пахтакор туман бўлими Ответчик / Подсудимый Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси
Source ID 1086576 Claim ID 3278856 PDF Hash e19038ae2acda349... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуни 66-моддаси онуни 66 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/986-сонли иш ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 04 май Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтакор туман бўлимининг жавобгар Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 10.929.292,62 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Н.Тўймуродова (ишончномага асосан), Ф.Мирзаев (ишончномага асосан) ва С.Мажитов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни бўлими (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 10.929.292,62 сўм тўланган пенсия пулини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Н.Тўймуродова даъвони қувватлаб, даъво аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, фуқаро Хамраева Дилоромга нисбатан имтиёзли ёшга доир пенсия тайинланганлиги, жами 10.929.292,62 сўм пенсия тўловлари жамғарма томонидан тўлаб берилганлиги, тўлаб берилган пенсия тўловлари юзасидан талабнома юборилган бўлса-да жавобгар томонидан қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъво аризасида техник хато сабабли жами суммаси нотўғри кўрсатилганлиги билдириб, даъвони тўлиқ 10.929.292,62 сўмга қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган вакиллари Ф.Мирзаев ва С.Мажитовлар ҳам даъвони қўллаб, қаноатилантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. бирлашмасида ишловчи фуқаро Хамраева Дилоромга 2022 йил 14 сентябрдан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтакор туман бўлимининг 2022 йил 28 октябрдаги 2934-сонли қарорига кўра ёшга доир пенсия тайинланган. Бунинг натижасида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтакор туман бўлими томонидан фуқаро Д.Хамраевага ҳар ой учун пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, жавобгар томонидан фуқаро Д.Хамраева учун 10.929.292,62 сўмлик даъвогар ҳисобига тўлов амалга оширилмаган. Даъвогарга ўтказиб берилмаган пенсия тўлови жами 10.929.292,62 сўмни ташкил қилади. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни тўлаб бериш ҳақида талабнома юборилган. Жавобгар вакили томонидан мазкур талабнома жавобсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 10.929.292,62 сўмни регресс тартибида ундиришни сўраган. Ушбу ҳолат тараф вакилларининг кўрсатмалари, шунингдек иш ҳужжатларида мавжуд бўлган маълумотнома, далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасида ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи эга бўлган шахслар кўрсатилган ва унга кўра ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 12 моддасига кўра, охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар: а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар; б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм): эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида” 1993 йил 3 сентябрдаги 939-XII-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ташкилотлар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича пенсиялар тўловига харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Мазкур Низомнинг 13-бандига кўра, Пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари қонунчиликка мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича ташкилотлардан ундириб олиши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги 10.929.292,62 сўм қарзи асосли бўлганлиги, қолаверса иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишдаги ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини, яъни олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтакор туман бўлимининг жавобгар Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 10.929.292,62 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтакор туман бўлими ҳисобига 10.929.292,62 сўм сўм пенсия пули ва олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. И.Қурбанов