Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2301/181 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Кодирова Мехринисо Қобиловна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Buxoro markaziy dehqon bozori" Ответчик / Подсудимый Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси
Source ID 1081397 Claim ID 3278132 PDF Hash 497948a9e4faa021... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ушбу Кодекснинг 103-моддаси ушбу Кодекс 103 code_article
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2301/181-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Сафаров Protected by PDF Anti-CopyАпелляция Free инстанцияси судида маърузачи судья М.Кодирова (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2023 йил 4 май Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси С.Абдурасуловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Юлдашев ва М.Кодировадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Саноев котиблигида, даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти вакили ХХХ (ишончнома асосида), жавобгар ХХХ вакили ХХХ (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар ХХХ орқали бюджетдан ортиқча тўлаб берилган 457 772 152 сўм маблағни қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан ХХХ томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда ССП ёки палата деб юритилади) даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХ (матнда жавобгар ёки ДСБ деб юритилади) орқали бюджетдан ортиқча тўлаб берилган 457 772 152 сўм маблағни қайтаришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро вилояти бўйича Молия бош башқармаси жалб қилинган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, ортиқча тўланган 457 772 152 сўм маблағлари ХХХ бюджетдан даъвогар фойдасига қайтарилиши белгиланган. Жавобгар ХХХ суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти берган. Шикоятда ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, 271 507 960 сўмни бюджетдан қайтаришни рад қилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирган важларни тасдиқлаб, Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги 5-2001-2202/608-сонли иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан ССПнинг даъвогар манфаатидаги аризаси қаноатлантирилиб ДСБнинг 2022 йил 5 июндаги камерал солиқ текшируви натижалари бўйича Protected by PDF Anti-Copy Free чиқарган қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, қайта камерал текширув ўтказиш (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) мажбурияти юкланганлигини, қайта солик камерал текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича 2023 йил 3 апрелда қарор қабул қилинганлигини, даъвогар марказий бозордан 271 507 960 сўм ундириш белгиланганлигини, корхонанинг солиқ мажбурияти вужудга келганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, даъвонинг 271 507 960 сўмни бюджетдан қайтариш қисмини рад этиб, қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, солиқ органи томонидан 2020 йилда камерал текшируви ўтказилиб, асоссиз катта миқдорда солиқ қарзлари ҳисобланганлигини, солиқ органи қароридан норози бўлиб маъмурий судга мурожаат қилинганлигини, шикоят аризаси қаноатлантирилганлигини, ДСБ инкасса топшириқномаларини қўйиб ҳисобрақамидан пулларни ечиб олганлигини, ортиқча тўланган суммаларни қайтариш ҳақидаги талаби ижро этилмагандан кейин судга мурожаат қилинганлигини, солиқ органида ортиқча тўловлар мавжудлигини, солиқ қарзи йўқлигини, биринчи инстанция суди тўғри қарор чиқарганлигини билдириб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ва жавобгарнинг апелляция шикоятидаги важларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бухоро вилоят ДСБнинг буйруқларига асосан “Бухоро Ххх” АЖ да 2022 йил 29 мартдан 2022 йил 14 июнга қадар камерал солиқ текшируви ўтказилиб, текшириш натижаси бўйича жавобгарга 2017-2021 йиллар учун бюджетга жами 1 870 654,53 минг сўмлик солиқлар ва йиғимлар қўшимча ҳисобланган. ДСБ томонидан АЖ камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 2022 йил 5 июль куни 20/1-49304 сонли қарор қабул қилинган. ССП даъвогар манфаатида ДСБга нисбатан шикоят аризаси билан маъмурий судга мурожаат қилиб, мазкур қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 сентябрдаги 5-2001-2202/608-сонли иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан ССП нинг “Бухоро Ххх” АЖ манфаатида жавобгар Бухоро вилоят ДСБга нисбатан аризаси қаноатлантирилиб, ХХХ бошлиғи ўринбосари Ш.Хасановнинг 2022 йил 5 июлдаги камерал солиқ текшируви натижалари бўйича чиқарилган қарори ҳақиқий эмас деб топилган. ХХХга “Бухоро Ххх” акциядорлик жамияти фаолиятидаги олинган даромадлар, фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи Protected by PDF Anti-Copy Free тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши бўйича ўтказилган камерал солиқ Pro Version toтартибда Remove theўтказиш Watermark) текширувини(Upgrade қонундаtoбелгиланган мажбурияти ҳамда ҳал қилув қарорининг ижроси тўғрисида судга ва аризачига суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида хабар қилиш мажбурияти юклатилган. Аниқланишича, даъвогар томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилиши жараёнида 262 602 646 сўм фойда солиғи учун ва 189 169 606 сўм дивиденд тўловлари учун, жами 457 772152 сўм тўлаб берилган. Даъвогар маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан камерал солиқ текшируви қарори ҳақиқий эмас деб топилгани ва қайта текширув ўтказилмаганлиги сабабли ДСБга 2023 йил 10 январда 5-сонли талабнома юбориб, 457 772152 сўм ортиқча тўланган солиқ тўловларини қайтаришни сўраган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъво аризасидаги талаб билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК” деб юритилади) 103-моддасининг биринчи қисмига қисмига кўра, солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим. СК 104-моддасининг тўртинчи бандига кўра, ортиқча тўланган солиқ суммаси, ушбу Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини инобатга олган ҳолда, солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига биноан солиқ органи томонидан бундай ариза олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида қайтарилиши лозим. СК 105-моддасининг биринчи бандига кўра ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин. Иш ҳужжатларининг 90-варағида тарафлар томонидан судга тақдим қилинган 2023 йил 16 март ҳолатидаги солиқ тўловчининг электрон солиштирма далолатномасига қараганда даъвогарнинг жами 550.922,07 минг сўм ортиқча тўлови мавжуд. ИПК 74-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция Protected by PDF Anti-Copy Free судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. (Upgrade to ProДСБнинг Version to Remove the Watermark) Судлов ҳайъати жавобгар апелляция шикоятида келтирган 271 507 960 сўмни бюджетдан қайтариш қисмини рад этиш ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, даъвогар иқтисодий судга ортиқча тўланган тўловларни қайтариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилгунига қадар ДСБ томонидан қайта камерал солиқ текшируви ўтказилмаган. Жавобгарнинг камерал назорат текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори 2023 йил 3 апрелда, яъни суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг қабул қилинган. Бундай ҳолатда даъвогар ортиқча тўланган солиқларни қайтариш талаби билан судга мурожаат қилган вақтда унинг солиқ тўловлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган. Биринчи инстанция суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, жавобгарнинг қўшимча солиқ ҳисоблаш тўғрисидаги қарори маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини, даъвогар иқтисодий судга ортиқча тўланган тўловларни қайтариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилгунига қадар камерал солиқ текшируви ўтказилмаганлигини, даъво талаби асосли эканлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириш, бюджетдан ХХХ орқали даъвогар фойдасига ортиқча тўланган 457.772.152 сўм маблағни қайтариш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддасининг биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари кўрсатилган бўлиб, мазкур ҳолатда судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганлигини, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслигини, даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Protected by PDF Anti-Copy Free Судлов ҳайъати, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) қилиб, жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги боис, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси суди учун 30 000 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, жавобгарнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис апелляция инстанцияси учун давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар ХХХнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. жавобгар ХХХ томонидан апелляция инстанцияси учун 30 000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан кассация тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи С.Абдурасулов ҳайъат аъзолари И.Юлдашев М.Кодирова