Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3760 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Cafe Restaurant Zeytun масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082424 Claim ID 3267975 PDF Hash 27a884e0edbf31e9... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2202/3760-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда кўрган судья – Ж.Мусабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Қ.Ходжаев Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Наманган вилоят судининг ходими Ш.Шамсиддинов, жавобгар вакили – З.Халилов (2023 йил 6 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Наманган вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Café Restaurant Zeytun” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 266 617 085,5 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Café Restaurant Zeytun” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 266 617 085,5 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 266 617 085,5 сўм молиявий жарима қўлланилган ҳамда қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига юклатилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги ариза тўлиқ қаноатлантирилсин жумласи ариза қисман қаноатлантирилсин жумласига, 266 617 085,5 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин жумласи 232 763 965,2 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин жумласига алмаштирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 19 июлдаги ПҚ-4399-сонли қарорининг биринчи бандига асосан 2019 йил 21 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини молиялаштириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 200 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши маъқулланганлиги, қарорнинг 2-бандида лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган этиб белгиланганлиги, шу асосда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлар тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига субкредитлар асосида ажратилганлиги, шунга кўра “Қишлоққурилишбанк” АТБ ва жавобгар ўртасида 2021 йил 11 октябрда 1 986 700 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш ҳақида 39-сонли субкредит шартномаси тузилганлиги, импорт қилинадиган товарнинг 488 297,13 АҚШ долларига тенг қийматдаги қисми олиб келинмаганлиги сабабли, 2022 йил 12 апрель ҳолатига шунча миқдорда муддати ўтган дебиторлик қарз вужудга келган деб топилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 майдаги 283-cонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши кераклиги ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши, Низомнинг 9-бандида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар хом-ашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЭЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилиши, 22-бандига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЭЯЭАТ орқали амалга оширилиши, ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиниши, бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланиши, 27-банди иккинчи хатбошиси 5-кичик бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмаслиги кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йилдан 1 майдан бошлаб чет элдан хориий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорларини икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллашни тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланганлиги, лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Поп туман ҳокимининг 2020 йил 8 июндаги 528-сонли қарори билан жавобгарга Поп тумани, Ғурумсарой массиви хўжалик ер тузиш харитасининг 928қ-контуридан чорвачилик комплексини қуриш учун 8,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилганлиги, туман ҳокимининг ушбу қарори Наманган вилоят ҳокимининг 2020 йил 24 августдаги 459-сонли қарори билан тасдиқланганлиги, бироқ, ер майдони ажратиб берилмаганлиги, шунингдек жавобгар, хорижий ҳамкор ва “Isparon Lives Tokand” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 5 августда қўшимча келишув тузилиб, Ўзбекистон Республикасига аввал етказиб берилган товарлар ҳисобидан муддати етказиб берилмаган товарларни қабул қилиб олишга келишилганлиги ва шу асосда товарлар етказиб берилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган аризачи вакиллари суд мажлисига келмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) билан Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармонининг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига юклатилган. Низомнинг 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали амалга оширилади. Низомнинг 23-бандида товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 1 август ҳолатига тақдим этилган муддати ўтган қарздорликлар тўғрисидаги маълумот ҳамда ТСОЯЭАТ маълумотларига кўра жавобгарнинг хорижий ҳамкорлари билан тузилган ташқи иқтисодий фаолият шартномалари бўйича жами 488 297,16 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги аниқланган. Аниқланишича, 2021 йил 6 майдаги HS/CO210506/fz-сонли импорт шартномаси бўйича жавобгар ўзининг хорижий ҳамкори “FIRMACHAAP” корхонасига 837 000 АҚШ доллари миқдорида шартлашилган тўловни тўлаб берган, импорт шартномаси бўйича 488 297,13 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилмаган. Низомнинг 28-бандида чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши белгиланган. Аризачи томонидан 2022 йил 13 июлда 22-40316-сонли талабнома жавобгарнинг электрон почта манзилига юборилган. Жавобгар томонидан талабнома бўйича ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. Шу сабабли, аризачи томонидан жавобгарга нисбатан импорт шартномалари бўйича наслли қорамол Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилмаганлиги асоси билан жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Низом 23-бандининг биринчи қисмида товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Низомнинг 241-бандига кўра, сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади. Мазкур Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўланиши белгиланган. Жавобгарнинг дебиторлик қарзи 421 200 еврони ташкил этса-да, биринчи инстанция суди жавобгарга нисбатан 488 297,16 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарз суммасининг 5 фоизи миқдорида, яъни 266 617 085,5 сўм молиявий жарима қўллаб хатоликка йўл қўйган. Апелляция инстанцияси суди мазкур хатоликни ўрганган ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Жавобгарнинг Наманган вилоят ҳокимининг 2020 йил 24 августдаги 459-сонли қарори билан жавобгарга 8,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган бўлиб, аммо ер майдони амалда ажратиб берилмаганлиги ҳақидаги важи молиявий жарима суммасини камайтириш ёки уни рад этиш асос бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллабқувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорларини икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллашни тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг 2021 йил 1 май ҳолатига қарздорлиги мавжуд бўлмаган, яъни жавобгар ва унинг хорижий ҳамкори ўртасидаги импорт шартномаси 2021 йил 6 майда тузилган ва юзага келган қарздорлик 2022 йил 1 июнь ҳолатига ҳисобланган. Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг маълумотномаси, тарафлар вакилларининг тушунтириши, иш ҳужжатлари билан жавобгарнинг дебитор қарзлиги ўз тасдиғини топган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатар тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Café Restaurant Zeytun” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Café Restaurant Zeytun” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. 7 Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев