Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/1142 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AMU-QASHQADARYO IRRIGATSIYA TIZIMLARI HAVZA BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "ORIGINAL COTTON MIRISHKOR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081756 Claim ID 3276608 PDF Hash 43cad94167938271... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
амда мазкур кодекснинг 2033-моддаси амда мазкур кодекс 2033 code_article
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 631-моддаси Ушбу кодекс 631 code_article
ФКнинг 634-моддаси ФКнинг 634 law
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 680-моддаси ФКнинг 680 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 04 май 4-1805-2301/1142-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Р.Игамов, даъвогар Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг жавобгар “Original Cotton Mirishkor” масъулияти чекланган жамиятидан 4 353 119 сўм асосий қарз, 1 305 935 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида соддалаштирилган тартибда тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Аму Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Original Cotton Mirishkor” масъулияти чекланган жамиятидан 4 353 119 сўм асосий қарз, 1 305 935 сўм пеня, олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси (маълумотномаси) мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилди. ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 02 апрелда 08-сонли пудрат шартномаси тузилган. Ушбу шартномага шартига кўра даъвогар жавобгарга механизация ва автотранспорт билан юкларини (қурилиш материалларини) ташиб берган. Бажарилган ишлар қиймати 4 353 119 сўмни ташкил этади. Бажарилган ишлар ҳисоб-фактура билан қабул қилиб олинган. Лекин қарзини шу кунга қадар тўлаб бермаган. Даъво ишда мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмоқда. Бундай ҳолатда даъвони қаноатлантириш лозим бўлади.Олдиндан тўланган суд харажатлари ҳам жавобгардан ундирилади. Суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида жавобгар (ёрдамчи пудратчи)нинг асосий мажбуриятларидан бири сифатида барча ишларни мазкур шартномада ҳамда унга иловага мувофиқ ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда бажариб, бош пудратчи (даъвогар)га топшириши лозимлиги белгиланган. Аммо, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан пудрат ишларини якунига етказмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекснинг 631-моддасига мувофиқ пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 634-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади. ФКнинг 635-моддасига кўра пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. ФКнинг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 680-моддасига мувофиқ ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Мазкур қонун ҳужжатига асосан суд даъвонинг асосий қарзни, шу жумладан кафолат муддати суммасини ҳам ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Сабаби, жавобгар томонидан пудратчига бажарилган ишлар тўлиқ топширилмаган. Шунингдек, даъво талабида шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан 1 305 935 сўм пеня ундириш ҳам кўрсатилган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши белгиланган. ФКнинг 260-моддасига асосан қонунчилик ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасида исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далиллар тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд моддий ва процессуал қонун нормаларии талабларига асосланиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 353 119 сўм асосий қарз, 1 305 935 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати ҳамда 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Original Cotton Mirishkor” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фойдасига 4 353 119 сўм асосий қарз, 1 305 935 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Ғ.Р.Игамов