← Назад
Решение #598615 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
16 401 символов
4-1104-2301/1488-сонли иқтисодий иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 май
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
А.Игамбердиев (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи
ҳужжатлари асосида) ва жавобгар вакили Ш.Абдувалиев (шахсини
тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 39 255
077 сўм асосий қарз, 20 298 621 сўм пеня, 14 888 650 сўм миқдордаги субсидия
маблағлари ва ушбу кечиктирилган тўлов суммасининг йиллик 14 фоиз, яъни 2
084 411 сўм фоиз, 1 342 166 сўм транспорт харажати ҳамда суд харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 39 255 077 сўм асосий қарзни, 19 627 538 сўм
пеняни ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг мазкур даъво
аризаси иш юритишга қабул қилиниб, 4-1104-2301/1487-сонли иқтисодий иш
қўзғатилган.
Шу билан бирга, даъвогар – ХХХ “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 14 888 650 сўм миқдордаги
субсидия маблағини ва ушбу кечиктирилган тўлов суммасининг йиллик 14
фоизи, яъни 2 084 411 сўм фоизни ҳамда транспорт харажати учун 1 342 166
сўмни, 671 083 сўм пеняни, суд харажатини ундириш сўраган. Даъвогарнинг
мазкур даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, 4-1104-2301/1488-сонли
иқтисодий иш қўзғатилган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 майдаги
ажрими билан, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Х.Равшановнинг иш юритувида бўлган 4-1104-2301/1487-сонли иқтисодий иш
ва 4-1104-2301/1488-сонли иқтисодий иш битта иш юритишга
бирлаштирилиб, битта иш юритишга бирлаштирилган иқтисодий ишга 41104-2301/1488-сонли рақам берилган.
Битта иш юритишга
бирлаштирилган 4-1104-2301/1488-сонли
иқтисодий иш бўйича, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ундирилиши
1
сўралган қарздорликлар қўшилган ҳолда, яъни даъвогар – ХХХ “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 39 255 077 сўм асосий қарзни, 20 298 621 сўм пеняни, 14 888 650
сўм миқдордаги субсидия маблағини ва ушбу кечиктирилган тўлов
суммасининг йиллик 14 фоизи, яъни 2 084 411 сўм фоизни ҳамда транспорт
харажати учун 1 342 166 сўмни ва суд харажатини ундириш этиб белгиланган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, суд муҳокамаси кунига 39 255 077 сўм асосий қарздорлик
ва тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг
қарори асосида ажратилган 14 888 650 сўм миқдордаги субсидия
маблағларини бартараф этмаганлиги боис, шунингдек, томонлар ўртасида
тузилган Шартноманинг 3.5-бандига кўра, жавобгар даъвогар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан сарфланган 1 342 166 сўм
транспорт харажатини ҳам тўламаганлиги сабабли, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, суд муҳокамасида иш
ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, суд мажлисида қилинган ҳисоб-китобларга
асосан даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 39 255
077 сўм асосий қарзни, 14 888 650 сўм миқдордаги субсидия маблағини ҳамда
транспорт харажати учун 1 342 166 сўмни ундириш масаласида эътирози
йўқлигини, бироқ пеня ва фоиз ундириш талабини рад қилишни сўради.
Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни даъвогар – “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2021 йил 17 майда №93-сонли “Ғаллачилик кластери билан
фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс”
шартнома тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади).
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти -“Хўжалик” 2021 йил ҳосилидан хўжаликка тегишли ер майдонидан
2
давлат стандарти бўйича Шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган
маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар-“Тайёрловчи” эса даъвогар
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти-“Хўжалик”ни ушбу шартномада
белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш,
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ва жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
электрон кўринишда тузилиб тасдиқланган 2021 йил 6 сентябрдаги Z/01сонли электрон ҳисобварақ-фактурага (89 041 419,40 сўмлик, ҚҚС билан)
ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига кўра, даъвогар
фермер хўжалиги-“Хўжалик” томонидан жавобгар - “Тайёрловчи”га топширган
маҳсулоти учун, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг сарфхаражатлари
чегирилганда жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган
жамиятининг даъвогар фермер хўжалиги олдида 39 255 077 сўм асосий
қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасида аниқланди.
Тарафлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб тасдиқланган
ҳисобварақ-фактуралар, ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
“Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида” 522-сон қарори талаблари доирасида тузилган.
Шу билан бирга, мазкур ҳолат Шартноманинг 3-бўлимидаги ҳисоб-китоб
тартибига жавобгар тўлиқ равишда амал қилмаслиги натижасида келиб
чиққанлиги аниқланди.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан
қарздорлик бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида
таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд
муҳокамаси кунги қадар бартараф этилмаган. Ушбу ҳолат, даъвогар
томонидан судга тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар,
2021 йил 27 сентябрь ҳолатига тарафлар ўртасида электрон кўринишда
тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида, даъвогар фермер
хўжалиги томонидан уруғликни, моддий ресурсларни олганлиги ҳақидаги
ҳисобварақ-фактураларида, юк хатида ва ишончномасида ўз аксини топган
ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан, жавобгарнинг даъвогар
олдидаги асосий қарзи 39 255 077 сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида
ўз исботини топди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган 6.09.2021 йилдаги
Z/1-сонли ҳисобварақ-фактурага кўра, даъвогар фермер хўжалиги-“Хўжалик”
томонидан жавобгар-“Тайёрловчи”га топширган маҳсулоти учун Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 736-сонли
қарори билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан
ажратилиб, ҳисобланган 14 888 650 сўмлик субсидия (Ғаллачилик
кластерларининг фермер хўжаликларидан харид қилиб олинган давлат
ресурларига сотилган ҳосилининг бир тоннаси учун 350 000 сўм миқдорида
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан ажратилган
3
субсидияни қўшиб ҳисоблаганда 42 539 кг*350 сўм=14 888 650 сўм) учун,
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар олдида 14 888
650 сўм субсидия бўйича ҳам қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасида
аниқланди ва ҳисоб-китобларга асосан ўз исботини топди. Шу сабабли, суд
даъвогарнинг ушбу талабини ҳам қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шу билан бирга, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан 14 888
650 сўм миқдорида субсидия маблағларини тўлашни кечиктирганлиги учун 2
084 411 сўм миқдорида жавобгардан фоиз ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 327-моддасига кўра, бошқа
шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб
беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд
бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини
даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг
ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки
шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Ушбу ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 14 888
650 сўм миқдордаги субсидия маблағлари тўловини кечиктирилганлиги учун
йиллик 14 фоиз, яъни 2 084 411 сўм фоизни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ва ушбу талаб ҳам суд муҳокамасида ўз исботини топди. Шу
сабабли, суд даъвогарнинг мазкур талабини ҳам қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган Шартноманинг 3.5-бандига кўра,
маҳсулот Хўжалик-даъвогар фермер хўжалиги транспортида ташилганда
ташиш ва тушириш бўйича барча харажатлар Тайёрловчи-“ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан 60 кундан кечиктирмасдан Хўжаликка тўлаб
берилишига томонлар ўзаро келишишган.
Аммо, шартнома шартларига кўра, даъвогар фермер хўжалиги-“Хўжалик”
траспорти томонидан етказилиб жавобгар-“Тайёрловчи”га топширган
маҳсулоти учун, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти 1 342 166 сўм
миқдордаги транспорт харажати (изоҳ: Автомобиль транспорти ва прицепли
тракторларда донни ташиш учун чекланган тарифларга асосан ҳисобланган)
тўланмаганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Мазкур ҳолатда, суд
даъвогарнинг жавобгар ҳисобдан 1 342 166 сўм миқдордаги транспорт
харажатини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, мазкур талабини ҳам
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
4
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 39 255 077 сўм асосий қарзни, 14 888 650 сўм миқдордаги субсидия
маблағлари ва ушбу кечиктирилган тўлов суммасининг йиллик 14 фоиз, яъни
2 084 411 сўм фоизни, 1 342 166 сўм транспорт харажатини ундириш талаби
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига
асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг талабларига асосан ва
шартнома талабларига жавобгар ҳисобидан жами 20 298 621 сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра,
даъвогар томонидан топширилган маҳсулот учун жавобгар томонидан ўз
вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво
аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб
турса,
суд
неустойкани
камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб
қилинган пеняни 6 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
5
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Бунда, 4-1104-2301/1487-сонли иқтисодий иш ва 4-1104-2301/1488-сонли
иқтисодий ишлар бўйича жами 60 000 сўм почта харажати тўланганлиги
инобатга олиниб, суд ушбу почта харажатини тўлашни жавобгар зиммасига
юклатади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327,
333-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 39 255 077
сўм асосий қарз, 14 888 650 сўм миқдорда субсидия маблағи, 2 084 411 сўм
фоиз, 1 342 166 сўм миқдорида транспорт харажати, 6 000 000 сўм пеня ва 60
000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 1 557 378,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
6