← Назад
Решение #598624 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | 3 | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KUMKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston shoh
ko‘chasi,
Tel: (+99876) 465-20-78,
Fax: (+99876) 465-20-76
190900,Qumqurgon , O’zbekiston shoh
street
е-mail: i.qumqurgon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2023 йил 04 май
4-1904-2301/1447-сонли иш
Жарқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Холмуминовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Хамдамованинг котиблигида, даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят Қизириқ туман бўлимининг, жавобгар –
«QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ҳисобидан регресс
тартибида 108 085 754 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили – Ш.Абдуллаев (ишончнома
асосида) иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилоят Қизириқ туман
бўлими (кейинги ўринларда – «даъвогар» деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти
(кейинги ўринларда «жавобгар» деб юритилади)дан регресс тартибида 108 085
754 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти
вакиллари иштироки таъминланмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасининг 3-қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПК 128, 170-моддаларига асосан, ишни жавобгар «QIZIRIQ PAXTA
TOZALASH» акционерлик жамияти вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги
важларни такрорлаб жавобгар томонидан суд кунига қадар тўловлар амалга
оширмаганлигини баён қилиб даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, фуқаро Бердиев Иргаш 1989 йил 20
июль куни «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамиятида иш жараёнида,
бахтсиз ҳодиса оқибатида 2-гуруҳ ногиронлигини олганлиги ва тўлиқ маҳнатга
лаёқатлилигини йўқотганлиги ҳамда «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик
жамияти ва инспекциянинг бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома тузилган.
Қизириқ туман Пенсия жамғармаси томонидан фуқаро Бердиев Иргашга
5.11.1996 йилдан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу асосида пенсия
тайинланганлиги ҳамда фуқаро Бердиев Иргашга 27 676 663 сўм пенсия тўлови
тўлаб келинган.
Шунингдек, фуқаро Шайманов Равшан 1997 йил 5 сентябрь куни «QIZIRIQ
PAXTA TOZALASH» акционерлик жамиятида иш жараёнида, бахтсиз ҳодиса
оқибатида 3-гуруҳ ногиронлигини олганлиги ва тўлиқ маҳнатга
лаёқатлилигини йўқотганлиги ҳамда «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик
жамияти ва инспекциянинг бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома тузилган.
Қизириқ туман Пенсия жамғармаси томонидан фуқаро Шайманов Равшанга
8.11.1998 йилдан 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу асосида пенсия
тайинланганлиги ҳамда фуқаро Шайманов Равшанга 11 174 980 сўм пенсия
тўлови тўлаб келинган.
Фуқаро Худоёров Жуманазар 1987 йил 04 февраль куни «QIZIRIQ PAXTA
TOZALASH» акционерлик жамиятида иш жараёнида, бахтсиз ҳодиса оқибатида
2-гуруҳ ногиронлигини олганлиги ва тўлиқ маҳнатга лаёқатлилигини
йўқотганлиги ҳамда «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ва
инспекциянинг бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома тузилган.
Қизириқ туман Пенсия жамғармаси томонидан фуқаро Худоёров
Жуманазарга 14.02.1987 йилдан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу
асосида пенсия тайинланганлиги ҳамда фуқаро Худоёров Жуманазарга 15 798
432 сўм пенсия тўлови тўлаб келинган.
Фуқаро Жўраев Илҳом 2001 йил 22 августь куни «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH»
акционерлик жамиятида иш жараёнида, бахтсиз ҳодиса оқибатида 2-гуруҳ
ногиронлигини олганлиги ва тўлиқ маҳнатга лаёқатлилигини йўқотганлиги
ҳамда «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ва инспекциянинг
бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома тузилган.
Қизириқ туман Пенсия жамғармаси томонидан фуқаро Жўраев Илҳомга
11.01.2002 йилдан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу асосида пенсия
тайинланганлиги ҳамда фуқаро Худоёров Жуманазарга 12 260 986 сўм пенсия
тўлови тўлаб келинган.
Фуқаро Шоймуродов Рашит 1999-йил 05 февраль «QIZIRIQ PAXTA
TOZALASH» акционерлик жамиятида иш жараёнида, бахтсиз ҳодиса оқибатида
2-гуруҳ ногиронлигини олганлиги ва тўлиқ маҳнатга лаёқатлилигини
йўқотганлиги ҳамда «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ва
инспекциянинг бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома тузилган.
Қизириқ туман Пенсия жамғармаси томонидан фуқаро Шоймуродов
Рашитга 20.04.1999 йилдан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу асосида
пенсия тайинланганлиги ҳамда фуқаро Шоймуродов Рашитга 25 877 632 сўм
пенсия тўлови тўлаб келинган.
Фуқаро Ачилдиев Ойдавлат 2014-йил 3 декабрь «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH»
акционерлик жамиятида иш жараёнида, бахтсиз ҳодиса оқибатида 3-гуруҳ
ногиронлигини олганлиги ва тўлиқ маҳнатга лаёқатлилигини йўқотганлиги
ҳамда «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ва инспекциянинг
бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома тузилган.
Қизириқ туман Пенсия жамғармаси томонидан фуқаро Ачилдиев
Ойдавлатга 5.05.2015 йилдан 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу асосида
пенсия тайинланганлиги ҳамда фуқаро Ачилдиев Ойдавлатга 15 297 061 сўм
пенсия тўлови тўлаб келинган.
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддаси 2-тўлиқмига мувофиқ, Мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик
учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги
оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда
тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б»
бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини
қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ўтказади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
11 февралдаги «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан
боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки
саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш
Қоидалари»нинг 2-бандида асосан, иш берувчи иш берувчининг ҳудудида ва
унинг ташқарисида, шунингдек иш берувчи берган транспортда ишга келиш
ёки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлигига меҳнат жароҳати билан
етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
Шунингдек, иш берувчи, меҳнат жароҳати ёки бошқа меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлигига етказилган зарарни, агар у
етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга
етказилган зарарни тўлаши шарт.
Ушбу қарорнинг 4-бандида қуйидаги ҳужжатлар меҳнат жароҳати учун иш
берувчининг айбдорлигини ёки жавобгарлигини исботловчи далилларга,
жумладан, бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси, бахтсиз ҳодиса
ва ишлаб чиқаришда соғлиққа етказилган бошқа хил шикастлар тўғрисида
далолатнома, суд қарори, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя этилишини, соғлиққа етказилган зарар сабабларини
назорат қилишни амалга оширувчи давлат меҳнат техника инспектори ёхуд
бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси, касб касаллиги тўғрисида
тиббий хулоса, айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш
тўғрисидаги қарор, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг
бошқа ваколатли органи қарори асосида бўлишлиги мумкинлиги белгилаб
қўйилган.
Бундан ташқари, Қарорнинг 43-бандида ходим меҳнат мажбуриятларини
бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишида, бу
белгиланган тартибда қайта ташкил этиш комиссияси томонидан тасдиқланган
тақдирда, жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги
кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил этган
деҳқон хўжаликларида маблағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган
тақдирда зарарни тўлаш суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)
бўлимлари (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
бўлимлари деб юритилади) томонидан бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси маблағларидан тўланади.
Шу билан бирга, Қарорнинг 44-бандида меҳнат жароҳати учун жавобгар
бўлган юридик шахс тугатилган тақдирда тугатиш комиссияси зарарни тўлаш
суммасини бундан кейин тўлаш учун зарур суммани тугатилаётган юридик
шахс рўйхатдан ўтказилган жой бўйича бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасининг маблағлари жамланадиган бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси бўлимларининг махсус мақсадли бюджетдан ташқари ҳисоб
рақамларига ўтказиши лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига мувофиқ, пенсионернинг ҳисобга турган
жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида»ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, даъвогар Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий судига жавобгардан фуқарога тўланиши лозим бўлган
108 085 754 сўм асосий қарз сўм ногиронлик пенсия тўловларини регресс
тартибда ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда «Низом» деб
юритилади)нинг 4-бандига мувофиқ, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур
харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши белгиланган.
Низомнинг 8-бандига кўра, меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги учун
жавобгар ташкилот тугатилган тақдирда тугатиш комиссияси (тугатувчи)
ташкилотнинг
тугатиш
кунига
тайинланган
пенсия
миқдорида
капиталлаштирилишни ҳисобга олган ҳолда ажратмаларни мажбурий равишда
амалга ошириши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги, белгиланган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
108 085 754 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ҳисобидан
даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қизириқ туман бўлими
ҳисобига 108 085 754 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундиришни,
жавобгар «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ҳисобидан
республика бюджети даромадига 2 161 715,08 сўм давлат божи ундиришни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 26, 73, 118, 128, 170, 175-180-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ҳисобидан
даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қизириқ туман бўлими
ҳисобига 108 085 754 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «QIZIRIQ PAXTA TOZALASH» акционерлик жамияти ҳисобидан
республика бюджети даромадига 2 161 715,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарор тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция
тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Холмуминов