Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/736 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Crystal Oil масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080986 Claim ID 3246935 PDF Hash d77bd71188c9463e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 127-моддаси нинг 127 law
онун 44-моддаси онун 44 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/736-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 4 май Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, кредитор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг қарздор “Crystal Oil” МЧЖни тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини муваққат бошқарувчи Х.Назаров иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда кредитор деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Crystal Oil” МЧЖни (матнда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 23 мартдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Назаров Холиқул Гаппаровичнинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи кредиторлар томонидан қарздорни банкрот деб топиш ҳақида хулосага келинганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати орқали суд ажрими юборилиб хабардор қилинганлигига қарамай кредитор ва қарздор вакиллари ўз иштирокини таъминламадилар. Бироқ, кредитор судга ариза билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни тарафлар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади. Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Crystal Oil” МЧЖ Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 11 июнида 732502сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор шаҳарчаси, Баҳор кўчаси, 3-уй кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти ихтисослашган дўконларда мотор ёқилғиси чакана савдосидан иборат бўлган. Кредитор фойдасига қарздор ҳисобидан жами 1.045.907.147,41 сўм миқдорида қарздорлик суммасини ундириш тўғрисида суд қарорлари мавжуд. Кредитор томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг номида мол-мулклари мавжуд эмаслиги, бироқ, МИБ Когон шаҳар бўлимининг МИБ-портал тизимидан олинган маълумотларига кўра қарздорнинг Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Зиёкор МФЙ, Бухоро шох кўчаси, 5-уй манзилида 337,6 кв.метрдан иборат нотурар дўкони мавжудлиги, мазкур мулк 850 млн. сўмга баҳоланган ҳолда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Тўқимачилик филиалидан олинган кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилганлиги аниқланган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, қарздорнинг кредитор олдида жами 1.045.907,1 минг сўм, Когон туман ДСИ олдиа 61.516,8 минг сўм, Юқоричирчиқ туман ДСИ олдида 19.748,1 минг сўм қарзи мавжуд. Кредиторлар олдида умумий йиғилиш ўтказилган кунга мавжуд қарздорлик суммаси тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини англатади. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган қарздор кредиторлариниг 2023 йил 28 апрелдаги биринчи йиғилиш баёни қарори билан муваққат бошқарувчиси томонидан қонун талабларига мувофиқ кузатув ишлари амалга оширилганлиги, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва унда тугатишга доир иш юритиш мақсадга мувофиқлиги, кредиторлар реестри тасдиқланган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги, кредиторларининг биринчи йиғилиши қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисидаги ҳамда тугатиш бошқарувчиликка Назаров Холиқул Гаппаровичнинг номзоди таклиф этиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини инобатга олиб, кредиторнинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлашни, қарздорнинг муваққат бошқарувчиси вазифасини бажарган кредиторлар томонидан номзоди кўрсатилган Назаров Холиқул Гаппаровични тугатиш бошқарувчиликка тайинлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “Crystal Oil” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “Crystal Oil” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Назаров Холиқул Гаппаровичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “Crystal Oil” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторларнинг йиғилиши ва судга бир ой муддат ичида тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ой оралиқ ҳисоботларини судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 4 ноябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. 2023 йил 4 ноябрга қадар этиб белгилансин. “Crystal Oil” МЧЖ бошқарув организиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “Crystal Oil” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров