Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2204/590 Дата решения 04.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Самарқанд ветеринария медицинаси институти академик лицейи
Source ID 1081162 Claim ID 3262128 PDF Hash 5596b7a0e9fd9ee9... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2204/590-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда кўрган судья – М.Дусматова Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Ш.Мамадияров Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 4 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар вакили – бўлим бошлиғи А.Хасанов, жавобгар вакиллари – ҳуқуқшунос Ф.Мамаюсупов (2023 йил 4 майдаги 01/75-сонли ишончнома асосида), хўжалик мудири Х.Эргашев (2023 йил 4 майдаги 01/75-сонли ишончнома асосида), Ғазначилик бошқармаси вакили – бош юрисконсульт И.Исмаилов (2023 йил 3 майдаги VD39753626-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ишга Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Самарқанд Ветеринария медицинаси институти академик лицейидан 303 874 560 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 июлдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси “Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён мантда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Самарқанд Ветеринария медицинаси институти академик лицейи (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 303 874 560 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 10 майдаги ажрими билан ишга Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 303 874 560 сўм ундирилган. Жавобгардан республика бюджетига 6 077 491 сўм давлат божи ундирилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 июлдаги қарори билан Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг: биринчи сўз бошисидаги “...даъво талаби қаноатлантирилсин” қисми “...даъво талаби қисман қаноатлантирилсин” деб; иккинчи сўз бошисидаги “...303 874 560 сўм...” қисми “...101 291 520 сўм...” деб; учинчи сўзбошисидаги “...6 077 491 сўм давлат божи...” қисми “2 025 831 сўм давлат божи...”деб; Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Давлат мутаносиб тақсимлансин. Даъвогардан республика бюджетига 4 051 660 сўм давлат божи ундирилсин деб ўзгартирилган. Жавобгар Самарқанд Ветеринария медицинаси институти академик лицейининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилган. Даъвогардан республика бюджетига апелляция инстанцияси учун 2 025 830 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур суд қароридан норози бўлиб даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини эса ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га риоя этилиши юзасидан расмийлаштирилган 2021 йил 2 июлдаги 00009627-сонли далолатномага кўра, истеъмолчи ўзининг ер ости қудуғига эга эканлиги, сув ўлчагич асбобисиз фаолият кўрсатиб келаётганлиги аниқланганлиги, Қоидаларнинг 49-бандида фаолият кўрсатаётган коммунал сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланиши, 94-бандида эса, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича ҳисоб-китоб қилиниши белгиланганлиги, қоидабузилиш натижасида сарфланган оқова сарфи “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг 49 ва 94-бандларига асосан 2020 йил 2 ноябрдан 2021 йил 2 июлгача бўлган давр ҳисобидан ЭЦВ-8=384 м3* 242 кун * 3270 сўм = 303 874 560 сўмга ҳисобланганлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан даъво талабларини қисман қаноатлантиришда жавобгарнинг сув тизими иншоотларини кўздан кечириш жараёнида жавобгар ҳудудида ўрнатилган сув минораси (башня)га ЭЦВ-8 русумли сув насоси ўрнатилганлиги, ушбу сув минорасидан жавобгардан ташқари “Корзинка.уз” супермаркети ва “Evos” фаст-фуд савдо шаҳобчаси фойдаланиб келганлиги, сув тортиш насосининг қувватини фақатгина жавобгарга ҳисобланганлиги, “Корзинка.уз” супермаркети ва “Evos” фаст-фуд савдо шаҳобчасига кетаётган ичимлик сувининг насос қувватидаги ҳажми коммунал канализация тизимига жавобгарнинг ташлаган оқова сув хизмати ҳақи тўловига асоссиз равишда қўшиб ҳисобланганлиги тўғрисида тўхтамга келганлиги, бироқ “Корзинка.уз” супермаркетида қоидабузилиш мавжуд эмаслиги ва жавобгарнинг сув минорасидан тортилган қувурга сув ўлчагич асбоби ўрнатилганлиги, “Evos” фаст-фуд савдо шаҳобчаси эса, канализация тармоғига уланмаганлиги, уларга нисбатан оқова хизмати бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш имконияти йўқлиги апелляция инстанцияси судининг эътиборидан четда қолганлиги, мазкур 3 ҳолатда “Корзинка.уз” супермаркети (“Store pluse” МЧЖ) ва “Evos” фаст-фуд савдо шаҳобчаси жавобгарнинг сув тармоғига уланганлиги сабабли, жавобгар уларга нисбатан эътироз билдириши мумкинлиги, Қоидалар 104-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тўлов масалаларида пайдо бўладиган низолар ИСКХ ташкилоти томонидан кўриб чиқилмаслигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларга эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Суд мажлисида Ғазначилик бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилиш учун судга ҳавола қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата вакиллари суд мажлисига келмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра даъвогар инспектори Самарқанд шаҳар, М.С.Барака кўчаси, 4-уйда жавобгар жойлашган ҳудудда ўтказган текширишда, жавобгар ер остидан ичимлик суви тортиш қудуғи(артезиан)га эгалиги аниқланган. Ушбу қудуққа “ЭЦВ 8” русумли ер ости насоси ўрнатилганлиги ва бино ичидаги ҳожатхонадан чиқувчи қувур даъвогарга тегишли коммунал канализация тизимига уланганлиги маълум бўлган. Ушбу қудуқда жойлашган қувур учун сув ўлчагич асбоби ўрнатилмаганлиги аниқланиб, 2021 йил 2 июлда 00009627-сонли далолатнома тузилган. Мазкур далолатнома билан жавобгарга етти иш куни ичида (ичимлик суви келадиган) диаметри 25 мм. пластмасс қувурга сув ўлчаш асбоби ўрнатиб, Давлат хизматлари маркази орқали уни рўйхатга қўйиш юзасидан хабар бериш шартлиги ҳақида кўрсатма берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (матнда “Қоидалар” деб юритилади)нинг 20-бандига мувофиқ, сув таъминотининг хусусий автоном манбаи (қудуқ, очиқ сув олиш ҳавзаси, ирригация тизими ва ҳ.к.) мавжуд бўлганда коммунал канализация тизимига оқоваларни оқизиш ҳажми ўрнатилган насоснинг ишлаб чиқариш қуввати ёки ўрнатилган ва рўйхатдан ўтказилган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Истеъмолчига қарашли бўлган автоном сув таъминоти манбаининг ички тизими марказий сув таъминоти тизими билан туташмаган бўлиши керак. Қоидаларнинг 94-бандига асосан ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: - ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; - агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади. Биринчи инстанция суди даъвони 303 874 560 сўмга қаноатлантиришда янглишиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган. Хусусан, қоидабузилиш аниқланган ва тўловни қайта ҳисоб-китоб қилинган даврда, жавобгарнинг ҳудудидаги ер остидан ичимлик суви тортиш қудуғи (“ЭЦВ 8” русумли ер ости насосли артезиан-башня)дан учта истеъмолчи фойдаланиб келган. Мазкур ҳолат апелляция инстанцияси судининг судьялари ва тарафлар иштирокида жойига чиқиб ўрганилган. Яъни, уч қавватли бинодаги “Корзинка уз.” супермаркети, енгил конструкцияда қурилган “Evos” фаст-фуд савдо шаҳобчаси ва жавобгар ҳисобланади. Қоидабузилиш аниқлангандан сўнг артезиан-башня қудуғига уланган қувур жавобгар томонидан кесиб ташланган. Бироқ, даъвогар бу ҳолатни умуман инобатга олмасдан ер остидан ичимлик сувини тортиш “артезиан-башня” қудуғидаги “ЭЦВ 8” русумли ер ости насосининг қуввати бўйича тўловни фақат жавобгарга нисбатан ҳисоблаган. Бу билан уч қавватли бинодаги “Корзинка уз.” супермаркети ҳамда енгил конструкцияда қурилган “Evos” фаст-фуд савдо шаҳобчасига кетаётган ичимлик сувининг насос қувватидаги ҳажми коммунал канализация тизимига жавобгарнинг ташлаган оқова сув хизмати ҳақи тўловига асоссиз равишда қайта ҳисоб-китоб қилинган. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш учун сайёр суд ўтказиш йўли билан аниқламаган ва аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар эътибордан четда қолган. Демак, юқоридаги ҳолатни инобатга олган ҳолда жавобгарга тўловни 303 874 560 сўм эмас, балки 101 291 520 сўм(насос қувватининг учдан бири)га қайта ҳисобланиши лозим бўлган. Шу боис, апелляция инстанцияси суди мазкур ҳолатларга баҳо бериш учун суд мажлисини сайёр ўтказиб, тарафлар иштирокида қонуний тўхтамга келган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатар тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. 5 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Даъвогардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов