← Назад
Решение #598703 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 108 | — | code_article | |
| амда ФК | 363 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2203/2235-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Б.Махмудов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Сувонқулов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“ECO HOUSE-GROUP” масъулияти чекланган жамияти вакиллари –
Ф.Ғайбуллаев (2023 йил 4 январдаги 01-23-сонли ишончномга асосан),
А.Болтабоев (2023 йил 4 январдаги ишончномага асосан), А.Хасанов
(ишончномасиз), Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича Ягона
буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси вакили – Б.Дўсназаров
(2022 йил 12 декабрдаги 01/01-1896-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
“ECO HOUSE-GROUP” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Сирдарё
вилоят хокимлиги ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича
Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясидан бажарилган ишлар
учун 1 680 983 625,37 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги қарори
устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси томонидан “ECO HOUSE-GROUP” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида видеокнференцалоқа режимида ўтказилган ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “ECO HOUSEGROUP” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Сирдарё вилоят хокимлиги (бундан буён матнда вилоят ҳокимлиги
деб юритилади) ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича
Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясидан (бундан буён матнда
компания деб юритилади) бажарилган ишлар учун 1 680 983 625,37 сўм
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 31 августдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилояти
бўйича Ғазначилик бошқармаси, Сирдарё вилоят ҳокимлигининг Молия
бошқармаси ва 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими билан Мирзаобод туман
ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этилган. МЧЖдан
республика бюджетига 33 619 672,51 сўм давлат божи, Олий суд депозит
ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилган, олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятида “Сардоба сув омбори”
тошқинидан сўнг Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ
ҳудудида 800 хонадондан иборат замонавий кўринишдаги кўп квартирали
уй-жойларни қуриш бўйича бош пудрат ташкилоти этиб “Whitecity
construction” МЧЖ белгиланганлиги, шу боис компания билан бош пудрат
шартномаси тузилганлиги, кейинчалик “Whitecity construction” МЧЖ номи
“ECO HOUSE-GROUP”га ўзгартирилганлиги, ушбу уй-жойларни қуриш учун
“Whitecity construction” МЧЖ ва ёрдамчи пудратчи “DISCOVER INVEST”
МЧЖ ўртасида субпудрат шартномаси тузилганлиги, шу билан бирга ушбу
маҳаллада “Маҳалла гузари” биноси ҳам қурилганлиги, бироқ вилоят
ҳокимлиги ва компания Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида
қурилган “Маҳалла гузари” биносини қуриш юзасидан пудрат шартномасини
тузишдан асоссиз бош тортиб келганлиги, шундай бўлса-да, МЧЖнинг
маблағлари ҳисобидан “Маҳалла гузари” биноси қуриб битказилганлиги,
бугунги кунда мазкур бинода “Янги Ўзбекистон” МФЙ ўз фаолиятини олиб
бораётганлиги, бироқ бугунги кунга қадар, қурилган объект харажатларини
тўлаб беришдан бош тортиб келинаётганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд
қарорларини бекор қилиш, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида вилоят ҳокимлиги ва учинчи шахслардан вакил
иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд
мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд
муҳокамасида
иштирок
этган
МЧЖ
вакиллари
ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган компания вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, МЧЖ билан
компания ўртасида ҳнч қандай шартнома тузилмаганлигини, МЧЖ билан
компания шартномавий муносабатга киришмаганлигини маълум қилиб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор
қилишни, палатанинг МЧЖ манфаатида берган даъво аризасини қисман
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
1 майдаги Ф-5569-сонли Фармойиши билан Сирдарё вилоятидаги “Сардоба
сув омбори” тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса
сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилган бўлиб,
ушбу комиссия зиммасига “Сардоба сув омбори” тўғонидан сув тошиши
оқибатида иқтисодиёт тармоқларида, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги,
йўл-транспорт ва ирригация тизимлари, ижтимоий соҳа, аҳоли уй-жой
фонди, нотурар жой биноларига етказилган зарар ва йўқотишлар миқдорини
аниқлаш ва баҳолаш белгиланган.
Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 294-сонли қарори қабул
қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан Сирдарё вилояти, Сардоба тумани
ҳудудидаги “Сардоба сув омбори” тўғонида юз берган фавқулодда ҳодиса
оқибатларини бартараф этиш, авария-тиклаш, аҳоли пунктлари, ижтимоий
ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш
ишларини олиб бориш, зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама тезкор амалий
ёрдам кўрсатиш мақсадида, уй-жойи бузилган ёки яшаб бўлмайдиган ҳолатга
келган оилалар учун 2020-2021 йиллар давомида кўп квартирали уй-жойлар
қуриш ҳамда фавқулодда ҳодиса оқибатида уй-жойига зиён етиб, унда яшаш
имконияти бўлган оилаларнинг уй-жойини реконструкция қилиш
ва таъмирлаш, кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари,
муҳандислик-транспорт коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция
қилиш ва таъмирлаш ишлари, шунингдек, сув тошқини оқибатида издан
чиққан ирригация ва мелиорация объектларини тиклаш учун Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари
ҳисобидан қўшимча 1,5 трлн сўм миқдорида маблағ ажратиш белгиланган.
Мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Сирдарё вилояти, Мирзаобод
тумани, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида 800 хонадондан иборат замонавий
кўринишдаги, кўп квартирали уй-жойларни қуриш бўйича бош пудрат
ташкилоти этиб “Whitecity construction” МЧЖ белгиланган. Кейинчалик
“Whitecity construction” МЧЖ номи “ECO HOUSE-GROUP” масъулияти
чекланган жамиятига ўзгартирилган.
Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида
800 хонадондан иборат замонавий кўринишдаги, кўп квартирали
уй-жойларни қуриш бўйича буюртмачи компания ва “Whitecity construction”
МЧЖ ўртасида 2020 йил 25 майда 127-сонли бош пудрат шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига кўра бош пудратчи “Whitecity construction”
МЧЖ Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида
800 хонадондан иборат, 20 та замонавий кўринишдаги, кўп квартирали
уй-жойларни ўз вақтида қуриб топшириш, буюртмачи компания эса
белгиланган муддатда объектларни қабул қилиб олиб, уни ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шунга асосан бош пудратчи “Whitecity construction” МЧЖ
ва ёрдамчи пудратчи “DISCOVER INVEST” МЧЖ ўртасида 2020 йил
1 июнда мазкур объектларда умумий нархи 207 200 000 000,00 сўмлик
қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан субпудрат шартномаси
тузиган.
Субпудрат шартномасига 2020 йил 4 сентябрда 2-сонли қўшимча
келишув тузилиб, унда субпудрат шартномасининг 2.2-бандига Сирдарё
вилояти, Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида “Маҳалла гузари”
биносини қуриш буйича ўзгартириш киритилган.
Биринчи инстанция суди компания томонидан МЧЖга 2020 йил
19 майдаги 127-сонли бош пудрат шартномасига асосан Сирдарё вилояти,
Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида 800 хонадондан иборат, 20 та
замонавий кўринишдаги, кўп квартирали уй-жойларни қурганлиги учун
белгиланган ҳақни тўлаб берганлиги, бош пудратчи МЧЖ ва ёрдамчи
пудратчи ўртасида тузилган субпудрат шартномасига киритилган
ўзгартириш буюртмачи компания ва бош пудратчи МЧЖ ўртасида 2020 йил
25 майда тузилган 127-сонли бош пудрат шартномасига киритилмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги
294-сонли қарорида “Маҳалла гузари” биносининг қурилиши назарда
тутилмаганлиги, “Қурилиш ишлари тугалланган объектни фойдаланишга
қабул қилиш тўғрисида” Давлат қабул комиссиясининг 2020 йил
31 декабрдаги 82-сонли далолатномаси билан бажарилган қурилиш-монтаж
ишлари фойдаланиш учун қабул қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамаси Раёсати мажлисининг 181-сонли баёнида, маҳалла
гузарининг савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган қисмини очиқ
аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш
ҳамда реализациядан тушган маблағлар ҳисобидан мазкур объект қурилиши
бўйича пудрат ташкилоти олдидаги кредитор қарздорликни қоплаш, маҳалла
гузари қурилиши билан боғлиқ харажатларнинг қопланмаган қисмини
Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан
молиялаштириш тўғрисидаги таклифлар мақулланганлиги асоси билан
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этган.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан
иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаган, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берилмаган, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган.
Жумладан, ҳақиқатдан ҳам бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича
пудрат шартномаси тузилиши лозим бўлса-да, шартнома тузилмаган ҳолда
ишлар бажарилган, шартнома тузилмасдан ишлар бажарилганлиги сабабли
тўлов амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни
битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Тарафлар
битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа
далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
ФКнинг 363-моддасига мувофиқ суд шартнома шартларини шарҳлашда
ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг
шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу
модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг
мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий
хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши
керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш
олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг
ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари,
тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 3-бандида, Қонуннинг
11-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик
шартномалари ёзма шаклда тузилиши, шартноманинг ёзма шаклига риоя
этмаслик (оғзаки келишув) унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги
(қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно), бироқ, шартноманинг ёзма
шаклига риоя этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни
битимнинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг
кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа
далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор берилиши
ҳамда ФКнинг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга
хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб
борилган мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган
амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини
ўрганиш ва баҳо бериш лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори
2.2-бандининг иккинчи хат бошисида, агар ишни кўриш жараёнида
шартномада бундай шартларнинг мавжуд эмаслиги аниқланса, суд низо
юзасидан қурилиш ишларини бажаришда расмийлаштирилган ҳужжатлар
асосида қарор қабул қилади ва унинг асослантирувчи қисмида қурилиш
пудрати шартномаси тузилмаганлигини кўрсатиб ўтиши, 2.3-бандида
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги
ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай
ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни
рад этишга асос бўлмаслигига қаратилиши, бироқ, бундай қурилиш пудрати
шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган
жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш)
қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 5-бандига мувофиқ ФКнинг
108 ва 109-моддалари мазмунига кўра, қурилиш пудрати шартномаси оддий
ёзма шаклда тузилади ва ушбу шаклга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келмайди, бироқ тарафларни битимнинг тузилганлигини,
мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан
тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Бунда, агар қурилиш пудрати
шартномаси ёзма шаклда тузилмаган бўлса, тарафлар битимнинг
тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини ёзма ёхуд бошқа
далиллар билан тасдиқлашлари мумкин. Шунга кўра, қурилиш ишларини
бажариш билан боғлиқ низони ҳал этишда тарафлар қурилиш пудрати
шартномасини оддий ёзма шаклда тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга
киришганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган
қоидаларни қўллашлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иш
бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд
ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи
ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, компания Мирзаобод туман ҳокимлигига
2020 йил 3 ноябрда 04/1013-сонли хат билан мурожаат қилиб, унда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги
294-сонли қарори ижроси юзасидан қисқа муддатда ҳукумат топшириқлари
ижросини таъминлаш мақсадида, Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ
ҳудудида “Маҳалла гузари” биносининг қурилиши учун қисқа муддатда
ер майдони ажратиш бўйича ҳокимлик қарорини чиқариб беришни сўраган.
Компаниянинг мазкур хати ва Мирзаобод туман ҳокимлиги ҳузуридаги
“Ер майдони танлаш ва ажратиш” доимий комиссиясининг 2020 йил
ноябрь ойидаги далолатномасига асосан Мирзаобод туман ҳокими
томонидан 2020 йил 12 ноябрда Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ
ҳудудида “Маҳалла гузари” биноси қуриш учун ер майдони ажратиш
тўғрисида 725-сонли қарор қабул қилинган.
“QISHLOQQURILISHLOYIHA” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган
ва тасдиқланган лойиҳа ва “SHAHARSOZLIK HUJJATLARI EKSPERTIZASI”
давлат унитар корхонаси Сирдарё вилоят филиалининг 2020 йил
12 ноябрдаги 2909/2020-сонли ягона эксперт хулосасида ҳам Мирзаобод
тумани, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида “Маҳалла гузари” биноси қуриш учун
буюртмачи компания эканлиги кўрсатилган.
Бош пудратчи МЧЖ ва ёрдамчи пудратчи “POWER CONSTRUCTION
PLANET” МЧЖ (аввалги номи “DISCOVER INVEST”) ўртасида
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурага кўра Мирзаобод тумани,
“Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида “Маҳалла гузари” биноси қуриш учун
1 680 983 625,37 сўмлик ишлар бажарилганлиги тасдиқланган.
МЧЖ ва “Назорат ўлчов департаменти” МЧЖ ўртасида 2022 йил
18 октябрда назорат ўлчови учун тузилган N/U-035-сонли шартномага асосан
“Назорат ўлчов департаменти” МЧЖ томонидан берилган хулосада
Мирзаобод тумани, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида “Маҳалла гузари”
биноси қуриш учун бажарилган ишлар далолатномасининг миқдори
1 680 983 625,37 сўмни, назорат ўлчовида аниқланган маблағ миқдори
1 590 103 332 сўмни, фарқ 90 880 292 сўмни, бош пудратчи МЧЖ ва ёрдамчи
пудратчи ўртасидаги ҳисоб-китоб - 1 590 103 332 сўмни ташкил этиши
кўрсатилган.
Мирзаобод туман ҳокимининг 2021 йил 25 январда “Мирзаобод
туманида “Янги Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш
тўғрисида” 109-сонли қарори қабул қилинган.
2021 йил 15 апрелда тузилган “Топшириш-қабул қилиш”
далолатномасига асосан “Маҳалла гузари” биноси фойдаланиш учун
“Янги Ўзбекистон” МФЙ раисига топширилган.
“Янги Ўзбекистон” МФЙ раисининг МЧЖга тақдим этган
маълумотномасида янги қурилган “Маҳалла гузари” (маҳалла гузари,
озиқ-овқат дўкони, нонвойхона, сартарошхона, кутубхона ва ҳожатхоналарни
ўз ичига олган) биносига “Янги Ўзбекистон” МФЙ ходимлари 2021 йилнинг
июль ойида жойлаштирилганлиги, “Маҳалла гузари” биносидан ҳозирда
фойдаланиб келинаётганлиги, бино ичида жойлашган жиҳозларни саноқдан
чиқариб, компаниядан қабул қилиб олинганлиги, бино фойдаланиш учун
яроқли ҳолда эканлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолда, гарчанд шартнома тузилмаган бўлса-да, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган
кўрсатмаларига кўра МЧЖ томонидан компаниянинг иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларига мувофиқ
мажбуриятлар лозим даражада бажарилган.
МЧЖ томонидан бажарилган ишларга оид ҳужжатлар компанияга
тақдим этилган ҳамда МЧЖ ва ёрдамчи пудратчи иштирокида бажарилган
ишлар тасдиқланган, МФЙ раиси томонидан бажарилган ишлар қабул қилиб
олинган бўлса-да, аммо бажарилган ишлар компания томонидан қабул қилиб
олинмаган ва бажарилган ишлар бўйича қарздорлик юзасидан тўлов амалга
оширилмаган.
Бундан ташқари, судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш
пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил
23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-банди нотўғри қўлланилган.
Чунки, Пленум қарорининг мазкур бандида ёрдамчи пудратчининг
бош пудратчига нисбатан бажарилган ишлар ҳақини ундириш тўғрисидаги
даъвоси бўйича ишни кўриш жараёнида, субпудрат шартномасида
бажарилган ишлар ҳақи буюртмачи томонидан бош пудратчига пул
маблағлари ўтказилганидан сўнг тўлаб берилиши белгиланган бўлиб,
лекин пул маблағлари буюртмачидан келиб тушмаганлиги аниқланган ҳолда,
бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Низоли ҳолатда эса компания буюртмачи, МЧЖ бош пудратчи
эканлигига эътибор қаратилмаган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни, жумладан, компания
билан шартнома тузилмаган бўлса-да, асосан компаниянинг иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларига мувофиқ МЧЖ
томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилганлигини, компания эса
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини инобатга олиб,
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш,
компаниядан МЧЖ фойдасига “Назорат ўлчов департаменти” МЧЖнинг
назорат ўлчов хулосасидан келиб чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун
1 590 103 332 сўм ундириш, даъво талабининг қолган қисмини
асослантирилмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, янги
қарор қабул қилиши лозим эди.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор
қабул қилишни, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, компаниядан
МЧЖ фойдасига бажарилган ишлар учун 1 590 103 332 сўм ундиришни,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
республика бюджетига ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси
судларида кўриш учун МЧЖдан (даъво талабининг қаноатлантириш
рад этилган қисми бўйича 1 817 605,84+908 802,92+908 802,92=) 3 635 211,68
сўм, компаниядан (даъво талабининг қаноатлантирилган қисми бўйича
31 802 066,64+15 901 033,32+15 901 033,32=) 63 604 133,28 сўм давлат божи,
компаниядан МЧЖ фойдасига ишни биринчи, апелляция ва кассация
инстанцияси
судларида
кўриш
учун
олдиндан
тўланган
24 000+24 000+30 000=) 78 000 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек
суд мажлисини биринчи ва кассация инстанцияси судларида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 150 000 сўм суд
харажатларини компания зиммасига юклашни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг “ECO HOUSE-GROUP” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича Ягона буюртмачи
хизмати инжиниринг компаниясидан “ECO HOUSE-GROUP” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига бажарилган ишлар учун 1 590 103 332 сўм
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ECO HOUSE-GROUP” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 3 635 211,68 сўм давлат божи ундирилсин.
Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича Ягона буюртмачи
хизмати
инжиниринг
компаниясидан
республика
бюджетига
63 604 133,28 сўм давлат божи ундирилсин.
10
хизмати инжиниринг компаниясидан “ECO HOUSE-GROUP” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 78 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича Ягона буюртмачи
хизмати
инжиниринг
компаниясидан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб
рақамига
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 150 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Иш юзасидан 2023 йил 13 январда ва 2023 йил 23 январда берилган
ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Маҳмудов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев