Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2229 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Махсусюктранс масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Интишур ниер масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079378 Claim ID 3193679 PDF Hash 7a4d633266e857ce... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ларининг бузилиши ушбу кодекснинг 232-моддаси ларининг бузилиши ушбу кодекс 232 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 30-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 30 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1107-2201/2229-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Б.Тўраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Юсупов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 3 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Маҳмудов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” акциядорлик жамияти вакиллари – Б.Рахматуллаев (2022 йил 22 декабрдаги LC/262-сонли ишончнома асосида), М.Артиков (2022 йил 28 декабрдаги LC/264-сонли ишончнома асосида), А.Юсупов (2022 йил 3 октябрдаги ордер асосида), “INTISOAR NEAR” масъулияти чекланган жамияти вакили – Н.Яхшиев (2023 йил 5 январдаги ишончнома асосида) иштирокида, “MAXSUSYUKTRANS” масъулияти чекланган жамиятининг “INTISOAR NEAR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жавобгарга тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Марказий қўрғон МФЙ, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино-иншоотларнинг қурилиш ости майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган кўчмас мулкда жойлашган даъвогарга тегишли мулк ва махсус иншоотлардан фойдаланиш мақсадида жамиятга тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Марказий қўрғон МФЙ, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино-иншоотларнинг қурилиш ости майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори устидан “MAXSUSYUKTRANS” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси “ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “MAXSUSYUKTRANS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “INTISOAR NEAR” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Марказий қўрғон МФЙ, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда 4-1107-2201/2229 жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино-иншоотларнинг қурилиш ости 2 майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган кўчмас мулкда жойлашган даъвогарга тегишли мулк ва махсус иншоотлардан фойдаланиш мақсадида жамиятга тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Марказий қўрғон МФЙ, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино-иншоотларнинг қурилиш ости майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаб беришни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, маъмурий суд қарорлари ўрганилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганглиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 4-1107-1802/799-сонли иш бўйича чиқарган 2018 йил 20 апрелдаги суд буйруғи билан Оҳангарон тумани давлат солиқ инспекциясининг қарздор “Tranzit yuk terminali” МЧЖга нисбатан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 1 154 955 888,71 сўм қарздорлик юзасидан ундирувни мол-мулкка қаратиш талаби қаноатлантирилган ҳамда ундирув унга қарашли мол-мулкка қаратилган. Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар бўлимининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорига асосан бино номи: “Махсус юк терминали” участкаси, умумий майдони: 8,66 га, фойдали майдони: 47 906, м2, қурилиш ости майдони: 39 140,6 м2, нархи 40 452 574 000 сўм бўлган кўчмас мулк онлайнаукцион орқали сотувга чиқарилган. “Angren logistika markazi” АЖ бош директорининг 2019 йил 26 февралдаги 6-сонли буйруғи билан 2019 йил 1 апрелдан “Tranzit yuk terminali” МЧЖ даъвогарга бирлаштирилган ҳамда даъвогар “Tranzit yuk 3 terminali” МЧЖнинг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган. 2019 йил 1 апрелда “Tranzit yuk terminali” МЧЖ ва даъвогар томонидан имзоланган асосий воситаларни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан қолдиқ баҳоси 65 694 562 674,34 сўм бўлган кўчар ҳамда кўчмас мол-мулклар “Maxsusyuktrans” МЧЖ (даъвогар) балансига ўтказилган. 2019 йил 16 июлда ОА 1016-000090 серияли расмийлаштирилган электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага кўра жавобгар аукцион ғолиби деб топилган ҳамда “Tranzit yuk terminali” МЧЖнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қоплаш учун сотувга қўйилган умумий ер участкаси майдони 8,66 га., бинонинг қурилиш ости майдони 3,91 га., бинонинг фойдали майдони 47906,3 м2, бинонинг қаватлари сони 3 ва 1 қаватли бинолар, кадастр ҳужжати Оҳангарон тумани хўжалик хисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонаси томонидан 23.05.2018 йилда берилган, кадастр рақами 11:08:04:01:03:0167 бўлган нотурар объект жавобгарга 20 226 287 000 сўмга мулк сифатида сотилган. 2019 йил 22 июлда кўчмас мулкни аукцион ғолибига топшириш далолатномасига асосан электрон-онлайн аукцион натижалари ғолиби бўлган жавобгарга кўчмас мулк (нотурар бино) аукцион ғолиби сифатида топширилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 165-моддасига кўра мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланади: хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи; мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи; сервитутлар. Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонун ҳужжатларида ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди. Мулкдор бўлмаган шахснинг ашёвий ҳуқуқларининг бузилиши ушбу кодекснинг 232-моддасида назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади. ФК 173-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут)ни беришни талаб қилишга ҳақлидир. Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 30-моддасининг биринчитўртинчи қисмларига мувофиқ ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) - қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин : ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш; -ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш; -ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш; ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш; молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш; ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш; ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш. Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин. Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади. Мазкур ҳолатда, қайд этилган қонун талабларига кўра сервитутнинг муҳим шарти бўлиб кўчмас мулк эгасининг тегишли эҳтиёжларининг мавжудлиги ва сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқаларнинг ер майдонидан фойдаланишнинг чекланган ҳуқуқини тақдим этмасдан туриб уларни қондириб бўлмайди. Шу боис биринчи инстанция суди даъвогарнинг унга тегишли бўлган мулк ва махсус иншоотлардан фойдаланиш мақсадида жавобгарга тегишли Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Марказий қўрғон МФЙ, Ипак йўли кўчаси 1-уйда жойлашган ер майдони 8,66 га тенг бино иншоотларнинг қурилиш ости майдони 39 140,6 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 47 906,3 кв.м., (нотурар жой биноси) 11:08:04:01:03:01:67 кадастр рақами бўлган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаб бериш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: 5 Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори ўзгаришсиз, “MAXSUSYUKTRANS” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси “ANGREN LOGISTIKA MARKAZI” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари Ш.Маҳмудов