Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/930 Дата решения 03.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк Ответчик / Подсудимый VOLSHEBNIK НТМ
Source ID 1086580 Claim ID 3260831 PDF Hash e217cbb87e54d222... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/930-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “VOLSHEBNIK” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан 2.200.000.000 сўм кредит асосий қарз ва 108.427.400 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни “VOLSHEBNIK” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Ш.Маматқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар”)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “VOLSHEBNIK” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар”) ҳисобидан 2.200.000.000 сўм кредит асосий қарз ва 108.427.400 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни, ундирувни “VOLSHEBNIK” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган кредит таъминоти бўлган мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит шартномаси шартларини бузилганлиги, кредит фоиз қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги, шартномага кўра кредит фоизлари уч ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда кредит маблағларини асосий ыарз билан муддатидан олдин ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлигини, ФК 736-моддасига кўра кредит фоизлари тўланмаганлиги сабабли фоиз қарз билан биргаликда кредит асосий қарзни ҳам муддатидан олдин ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. муҳокамасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили иштирокисиз кўриш сўралган. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва қўшимча жавобгарлар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах минтақавий филиали (Банк) ва “VOLSHEBNIK” нодавлат таълим муассасаси (қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 14 июль куни 119-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар (нодавлат таълим муассасаси)га йиллик 24,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 84 (саксон тўрт) ой муддатга (24 ойлик имтиёзли давр билан) Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Пахтакор ҚФЙ, Чаманзор кўчасида 100 ўринли мактабгача таълим муассасасини қуриш учун 2.200.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 14 июлдаги 119-сонли кредит шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.7-бандига кўра, кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас қисми бўлган ва шартномага илова қилинган тўлов жадвалига асосан жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизлари бўйича тўловларни амалга ошириб бориши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Яъни, кредит асосий қарзига ҳисобланган фоизларини қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит асосий қарзи юзасидан ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган. Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида 2023 йил март ҳолатига унинг банк олдида кредит асосий қарзига ҳисобланган 108.427.400 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилиб, 2.200.000.000 сўм асосий қарзни муддатидан олдин ва 108.427.400 сўм кредит фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2-банди “в” кичик бандига кўра, кредитдан фақат бизнес режада кўрсатилган мақсадларда фойдаланиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўловлар жадвалига мувофиқ тўлаб бориш, шунингдек, “г” кичик бандига кўра кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш тўловлар жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилган тақдирда Банк кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни суд орқали ундиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган кредит фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни кўрган. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномалари жавобсиз қолдирилган. Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида жавобгар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, кредит асосий қарздорлигига ҳисобланган кредит фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд даъвогарнинг 2.200.000.000 сўм кредит асосий қарзи ва 108.427.4000 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни кредит таъминоти сифатида қўйилган жавобгар “VOLSHEBNIK” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Пахтакор ҚФЙ, Чаманзор кўчаси, 16-уйда жойлашган, кадастр рақами 13:10:05:04:03:0339 бўлган, нотурар жой биносига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади. Кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида банк минтақавий филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 27 декабрда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, кредитнинг таъминоти сифатида “VOLSHEBNIK” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Пахтакор ҚФЙ, Чаманзор кўчаси, 16-уйда жойлашган, кадастр рақами 13:10:05:04:03:0339 бўлган, нотурар жой биноси (нодавлат мактабгача таълим муассасаси)ни (умумий майдони 636,2 кв.м, фодали майдони 1153,25 кв.м., юридик акт бўйича майдони 3800 кв.м. фойдаланилаётган ер майдони 3800 кв.м., участкадаги қурилиш майдони 636,23 кв.м. ни ташкил этади, ушбу ҳолатлар Жиззах вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Пахтакор туман филиали томонидан 2021 йил 27 декабрь кунги 11-1708-1708228-01.065.041-сон маълумотнома билан тасдиқланади) ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Гаров шартномасининг 5-бандига кўра, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбуриятни бажарилмаган тақдирда, Банк мажбуриятни бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Гаров шартномасининг 2.2-бандида, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 декабрь куни тузилган баҳолаш далолатномасига кўра, гаров мулки, яъни нотурар биноси 1.031.875.000 сўмга баҳоланганлиги қайд этилган. ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги ҳолати даъвогар вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шунингдек, жавобгар мазкур ҳолатларни инкор этувчи далилларни тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боис, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ҳамда шартнома шартларига асосланган ҳолда, суд ундирувни даъвогар томонидан сўралган жавобгар “VOLSHEBNIK” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Пахтакор ҚФЙ, Чаманзор кўчаси, 16-уйда жойлашган, кадастр рақами 13:10:05:04:03:0339 бўлган, нотурар жой биносига қаратишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга олиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “VOLSHEBNIK” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.200.000.000 сўм кредит асосий қарз ва 108.427.400 сўм кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни кредит таъминоти бўлган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “VOLSHEBNIK” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 2.200.000.000 сўм кредит асосий қарзи ва 108.427.400 сўм кредит фоиз ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: - “VOLSHEBNIK” нодавлат таълим муассасасига тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Пахтакор ҚФЙ, Чаманзор кўчаси, 16-уйда жойлашган, кадастр рақами 13:10:05:04:03:0339 бўлган, нотурар жой биноси (нодавлат мактабгача таълим муассасаси)ни (умумий майдони 636,2 кв.м, фодали майдони 1153,25 кв.м., юридик акт бўйича майдони 3800 кв.м. фойдаланилаётган ер майдони 3800 кв.м., участкадаги қурилиш майдони 636,23 кв.м. ни ташкил этади, ушбу ҳолатлар Жиззах вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Пахтакор туман филиали томонидан 2021 йил 27 декабрь кунги 11-1708-1708228-01.065.041-сон маълумотнома билан тасдиқланади) ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган нотурар жой биносига қаратилсин. Жавобгар “VOLSHEBNIK” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 46.168.548 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья И.Қурбанов